Maxsus fanlarni o‘qitish qonuniyatlari va tamoyillari, uslubiyoti, fanning maqsadi va vazifalari


Маъруза – маълум вақт ичида ўқитувчи томонидан тегишли



Download 489,78 Kb.
bet39/62
Sana05.07.2022
Hajmi489,78 Kb.
#740934
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   62
Bog'liq
javoblar 05164

Маъруза – маълум вақт ичида ўқитувчи томонидан тегишли
ҳажмдаги ўқув материалининг монологик баён қилиниши. Асосий
вазифаси - таълим бериш. Белгилари: қатъий тузилма, оғзаки-мантиқий баён қилиш
Маъруза – ўқишдан кутиладиган асосий вазифалар:
йўналтирувчилик-талабаларни ўқув материалининг асосий ҳолатларига, уни келгуси иш фаолиятидаги ўрни ва аҳамиятига диққат қилишларига имкон беради;
ахборотлилик- ўқитувчи маъруза вақтида ҳолат, асосий илмий далиллар ва хулосалар моҳиятини очиб беради;
методологиклик- маъруза вақтида ўқитиш усуллари таққосланади, илмий изланишнинг асослари намоён этилади;
тарбияловчилик-маъруза ўқув материалига ҳиссий-баҳолаш муносабатида бўлишни уйғотиш;
ривожлантирувчилик - билим олиш қизиқишларини, яъни мантиқий фикрлаш ва исботлаш қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради.
Маърузанинг самарадорлигини ошириш шартлари
1,Таълим воситаларидан фойдаланиш
2. Фаол таълим усулларини қўллаш:
3. Дидактик талабларни бажариш
4. Педагогик техникани қўллаш
5. Маърузага талабалар иштирокини киритиш
Дидактик талабларни бажариш
маърузанинг батафсил режасини тузиш;
таълим олувчилар учун аниқ тузилмага келтирилган машғулот (кириш, асосий саволлар, асосий жойлар, якун ва хулосаларни ажратиб кўрсатиш);
мустақил ўқиш учун мавзу, мақсад, вазифа ва маъруза режаси, адабиётларни маълум қилиш;
режанинг ҳар бир қисмидан сўнг умумлаштирувчи хулосалар қилиш;
маърузанинг бир қисмидан бошқа қисмига ўтишда мантиқий боғлиқликни таъминлаш;
ёзиш зарур булган жойларни: асосий тушунча, ифода, вақт, далиллар ва бошқ. айтиб туриш.
Маъруза турлари
1. Маълумотли маъруза. Маърузанинг энг анъанавий тури.
Вазифаси ўқув маълумотини баён килиш ва тушунтириш
2. Кўргазмали маъруза Бундай маъруза кўрилаётган
материалларни очиқ ҳолда ва қисқа шархлашга асосланган.
Вазифаси маълумот мазмунини таълимнинг техникавий
воситалари ёки аудио видео техникалар ёрдамида ёритиб бериш
3. Умумлаштирувчи қисқа маълумотли маъруза. Илмий
билимларни тизимлаштиришни амалга ошириш. Ички ва
фанлараро алоқаларни ёритиб бериш.
4. Бинарли маъруза. Бундай маърузани олиб борилиши икки
ўқитувчи / 2-мактаб вакиллари/олим ва амалиётчилар, ўқитувчи ва
талабалар ўртасидаги суҳбатни намоён килади. Вазифаси: янги ўқув
маълумотларни икки томон нуқтаи назаридан таққослаш оркали ёритиб бериш.
5. Муаммоли маъруза. Янги мавзу, билимлар вазифа, савол,
вазиятларни муаммолиги орқали амалга оширилади. Бунда
талабалар билими ўқитувчи билан ҳамкорликда ва суҳбатда
тадқиқотчилик фаолиятига олиб келинади. Вазифалар янги ўқув
маълумотини ёритиб бериш; муаммони аниқлаш уни ечиш жамлаш
ва анъанавий ва замонавий нуқтаи назарни таҳлил қилишни
ташкиллаштириш.
6. Анжуман маъруза. Ўқитувчи томонидан тайёрланган дастур
миқёсида, олдиндан белгиланган муаммо ва маъруза тизими билан
илмий-амалий машгулот олиб борилади. Вазифалар янги ўқув
маълумотини ёритиб бериш, талабаларни янги ўқув маълумотини
излаш ва тизимлаштиришга ҳаракат қилдириш.
7. Маслаҳатли маъруза. Турли йўл билан ўтказилиши мумкин.
Талабалар билимини мустаҳкамлаш, ривожлантириш, уларни янги
маълумотлар билан тўлдириш.
“Савол-жавоб”. Ўқитувчи маъруза давомида бутун курс ёки
бўлим бўйича талабаларнинг саволларига жавоб беради.
“Савол-жавоб-мунозара”. Янги маълумотни нафақат баён этади,
балки ва қўйилган саволларга жавоб излаб топишни
ташкиллаштиради.
8. Олдиндан кўзланган хатоликлар билан ўқиладиган
маъруза. Ўқитувчи онгли равишда йўл қўйган мазмунли,
методологик хатоларни: талабалар томонидан топишга қаратилган.
Маъруза якунида талабаларнинг ташхиси ва қўйилган хатоликлари
таҳлили олиб борилади. Вазифалар янги материал мазмунини
ёритиб бериш; талабаларни таклиф этилаётган маълумотни доимо
назорат қилишларига қизиқтириш.
54. Muammoli ma’ruza, ko‘rgazmali ma’ruza, anjuman ma’ruza. Ularda ta’lim berish texnologiyasi modeli va texnologik xaritalar
5. Муаммоли маъруза. Янги мавзу, билимлар вазифа, савол,
вазиятларни муаммолиги орқали амалга оширилади. Бунда
талабалар билими ўқитувчи билан ҳамкорликда ва суҳбатда
тадқиқотчилик фаолиятига олиб келинади. Вазифалар янги ўқув
маълумотини ёритиб бериш; муаммони аниқлаш уни ечиш жамлаш
ва анъанавий ва замонавий нуқтаи назарни таҳлил қилишни
ташкиллаштириш.
6. Анжуман маъруза. Ўқитувчи томонидан тайёрланган дастур
миқёсида, олдиндан белгиланган муаммо ва маъруза тизими билан
илмий-амалий машгулот олиб борилади. Вазифалар янги ўқув
маълумотини ёритиб бериш, талабаларни янги ўқув маълумотини
излаш ва тизимлаштиришга ҳаракат қилдириш.
7. Маслаҳатли маъруза. Турли йўл билан ўтказилиши мумкин.
Талабалар билимини мустаҳкамлаш, ривожлантириш, уларни янги
маълумотлар билан тўлдириш.
“Савол-жавоб”. Ўқитувчи маъруза давомида бутун курс ёки
бўлим бўйича талабаларнинг саволларига жавоб беради.
“Савол-жавоб-мунозара”. Янги маълумотни нафақат баён этади,
балки
ва
қўйилган
саволларга
жавоб
излаб
топишни
ташкиллаштиради.
8. Олдиндан кўзланган хатоликлар билан ўқиладиган
маъруза. Ўқитувчи онгли равишда йўл қўйган мазмунли,
методологик хатоларни: талабалар томонидан топишга қаратилган.
Маъруза якунида талабаларнинг ташхиси ва қўйилган хатоликлари
таҳлили олиб борилади. Вазифалар янги материал мазмунини
ёритиб бериш; талабаларни таклиф этилаётган маълумотни доимо
назорат қилишларига қизиқтириш.



Maxsus fanlarni o‘qitish shakllari: amaliy va laboratoriya mashg‘ulotlarini tashkil etish va o‘tkazish uslubiyoti.


“Амалий машғулот” термини педагогикага оид
адабиётларда ҳам кенг, ҳам тор маънода изоҳланади.
“Амалий машғулот” термини кенг маънода машқ, семинар
(уларнинг барча турлари) ва лаборатория машғулотларини
умумлаштиради.
Амалий машғулотларнинг маърузадан фарқланадиган
асосий жиҳатларидан бири ўқув жараёни қатнашчиларининг
биргаликдаги ҳаракатларида ўзига хос характер билан намоён
бўлишдир. Улар вазифаларига кўра ҳам фарқланади.
Агар маърузада илмий билимлар асоси баён қилинадиган
бўлса, амалий машғулотларда билимлар чуқурлаштирилади,
кенгайтирилади ва деталлаштирилади.
Энг муҳими, амалий машғулотлар талабалар билимини
синаш учун ҳам хизмат қилади.
Ўқув машғулотига тайёргарлик
Машғулот мавзуси ва ўқув машғулотининг давомийлиги
(вақти) тақвимий режа ва фаннинг ишчи дастури билан аниқланади.
Машғулот режаси тўлиқ, батафсил, унда жуда кўп вазифа
юклатилмаган бўлиши лозим.
Ўқув машғулоти тузилиши унинг етакчи дидактик мақсади ва
ўқитувчи томонидан танланган амалий/лаборатория иши шаклини
аниқлайди.
Амалий иш шакллари: ҳар хил масалаларни, шу жумладан
касбий (амалий вазиятларни /вазиятли масалаларни таҳлил қилиш
ва ечиш, таълимий ўйинларда касбий вазифаларни бажариш ва ҳ.қ.) ечиш; ҳисоб-китобларни амалга ошириш; меъёрий ҳужжатлар,
йўриқнома материаллар билан ишлаш; махсус ҳужжатларни тузиш
ва бошқ..
Ўқув машғулотининг асосий босқичи қуйидагиларни ўз
ичига олади:
-Ишларни бажаришга тайёргарлик: маълумотли ва бошқа
адабиётлар, бланклар, йўриқномалар, жиҳозлар ва бошқ.
тайёрланади.
-Янги билимлар ва харакатлар усулларини қўллаш босқичи:
 Топшириқ берилади ва йўриқнома ўтказилади. Амалий ишни
бажаришда муҳим жойларга талабалар эътибори кучайтирилади.
 Талабаларни амалий иш мобайнида эслаш фаолияти, гуруҳ
билан топшириқни муҳокама қилиши ташкиллаштирилади.
 Топшириқни бажараши бўйича талабаларни
жамоавий/гуруҳли/индивидуал фаолияти ташкиллаштирилади
 Амалий иш натижаларини расмийлаштириш бўйича
талабалар фаолияти ташкиллаштирилади.
 Гуруҳли иш натижаларини тақдимоти ўтказилади/жамоавий
ва индивидуал иш натижаларининг танланган тақдимоти.
-Талабалар амалий машғулотда мустақил жиҳозлар, асбоб
ускуналар, материаллар ва уларнинг таърифи; ишни бажариш
тартиби; жадаваллар; хулосалар (таърифлашсиз); назорат
саволлари; ўқув ва махсус адабиётлар ва батафсил
йўриқномалардан фойдаланадилар, мавжуд назарий билимлар
асосида улар учун янги бўлган муаммони мустақил ечадилар.
-Амалий машғулотда талабалар ишини бошқариш:
 амалий машғулотгача адабиёт билан мустақил
ишлаганликни кўрсатувчи талабалар томонидан конспект, жадвал,
чизма ва бошқа материаллар тайёрланганлигининг назорати амалга
оширилади.
 ўқув топшириқларини ва натижалар тақдимоти жараёнида
талабалар фаолиятини ишга жалб этиш, ташкиллаштириш ва
фаоллаштириш, қўшимча вазифа ва топшириқлар билан
таъминланади.
 маслаҳат ва жорий йриқнома амалга оширилади.

Download 489,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish