Доридан зарарланиш
■ Наркомания терапевтик дорилар (дорининг ножўя таъсирлари) ва нотерапевтик воситалар (наркотиклар истеъмол қилиш) орқали чақирилади.
■ Ўсмага қарши воситалар, антикоагулянтлар, MHT дорилари ва орал контрацептивлар, ацетаминофен ва аспирин кўп ишлатиладиган терапевтик дорилар сонига киради.
■ MHT эндометрия ва сут бези саратони ва тромбоэмболияга олиб келади ҳамда юрак ишемик касаллигидан ҳимоя қилмайди. Орал контрацептивлар эндометрий ва тухумдонлар раки ривожланишини олдини олади, лекин тромбоэмболия ва жигар аденомалари ривожланиши хавфини оширади.
■ Ацетаминофеннинг ортиқча миқдори жигарнинг центролубуляр некрозини чақириб, жигар етишмовчилигига олиб келиши мумкин. GSH даражасини тикловчи воситалар ёрдамида эрта даволаш токсикликни пасайтириши мумкин. Аспирин тромбоксан А2 ишлаб чиқаришини пасайтиради, бу эса, ошқозонда яра ва қон кетишга олиб келиши мумкин.
■ Одатда беморлар суистеъмол қиладиган дорилар сирасига седатив-гипнотик воситалар (барбитуратлар, этанол), психомотор стимуляторлар (кокаин, метамфетамин, экстазин), опиоид наркотиклар (героин, оксикодон), галлюциногенлар ва каннабиноидлар (марихуана) киради.
Радиацион жароҳат
■ Ионлашган нурланиш сувдан ёки молекуляр кислороддан эркин радикаллар ҳосил қилиш орқали тўғридан тўғри ёки билвосита ҳужайраларни зарарлаши мумкин.
■ Ионлашган нурланиш ДНКни шикастлайди; шунинг учун муртак ҳужайралари, суяк кўмиги ва ошқозон ичак йўлларидаги ҳужайралар каби тез бўлинувчи ҳужайралар нурли жароҳатга жуда таъсирчан.
■ Нотўғри тикланган ДНК жароҳатланиши ҳужайраларни неопластик трансформацияга мойил қилувчи мутацияларга олиб келиши мумкин.
■ Ионлашган нурланиш томирлар жароҳатланиши ва склерозни чақириши мумкин, бу эса паренхиматоз ҳужайраларнинг ишемик некрозига ва фиброз тўқима билан ўсиб кетишига олиб келади.
Озиқланиш касалликлари
Бирламчи РЕМ кўп мамалакатларда болалар ўлимининг кенг тарқалган сабаби ҳисобланади. РЕМнинг иккита асосий бирламчи синдромлари - маразм ва квашиоркор саналади. Иккиласи РЕМ рак билан ва сурункали касал беморларда ривожланади (кахексия оқибатида).
Квашоркор гипоалбуминемия, генераллашган шиш, жигар ёғланиши, тери ўзгариши ва иммунитет нуқсонлари билан фарқланади. Бу нормал калорияларда кам оқсилга эга пархез билан чақирилган.
Тушкунлик зардобли албуминнинг нисбатан сақланишида мушак массаси ва ёғ йўқилиши билан чақирилган озиш билан xарактерланади. Бу хам оқсиллик, хам оқсилсиз калориялар бўлмаган пархезлар билан чақирилади.
Нерв анорекцияси - ўз xоҳиши билан очиқиш; у қалқонсимон безнинг паст даражали кўп гормонлари ва аменорея билан xарактерланади. Булимия - бу ортиқча овқат индукцияланган қусиш билан келадиган ҳолат.
А ва Д витаминлар фаолликнинг кенг спектрига эга ёғда эрийдиган витаминлар ҳисобланади. А витамин кўриш, эпителиал дифференсиация ва иммун функциялар учун зарур. Д витамин калсийли ва фосфатли гомеостазнинг калит бошқаргичи ҳисобланади.
С витамин ва Б витаминлар гуруҳи сувда эрийдиган ҳисобланади. С витамини коллаген синтези ва чўзилишга мустаҳкамлиги учун зарур. Б гуруҳ витаминлари ҳужайра метаболизмида муҳим рол ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |