Мавзунинг руҳлантирувчи таснифи



Download 1,13 Mb.
bet4/7
Sana24.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#207603
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
12-Амалий машгулот

Макропрепаратлар



  1. Ёғли гепатоз.

Жигар катталашган (массаси - 2600 г.), зичлашган, юзаси силлиқ, олди қирраси думалоқланган, юзаси ва кесими бир турдаги лойсимон тусда, сарғиш жигарранг рангда.









  1. Жигарнинг алкогол циррози. Жигар катталашган (кичрайиши мумкин) деформацияланган, майда тугунли (тугунлар диаметри 1 смдан кичик), зичлашган, кесимида тугунлар кулранг оқиш рангдаги бириктиручи тўқима тўсинлари билан ажратилган. Одатда, жигар сарғиш жигаррангда бўлади.









  1. Қалқонсимон без саратони. Тугунлар турли катталикларда, баъзи жойларда атрофидаги паренхимадан ажратилган, кулранг ёки сарғиш кулранг тусда, қаттиқ зичликда (а), без тўқимасини тўла сиқиб чиқаради ва алмашинади









  1. Юракнинг оддий ёғ босиши. Ўлчамлари ва массаси эпикарддаги ёғли тўқимаси ҳисобига катталашган, айниқса, юракнинг ўнг бўлимларида бу ўзгаришлар кескин билинади (1).






Мавзунинг қисача мазмуни
Экологик касалликлар ва атроф муҳит ифлосланиши
■ Атроф муҳит касалликлари – бу атрофдаги, иш ва шахсий муҳитдаги кимёвий ва физик агентлар таъсирида юзага келган муҳит.
■ Экзоген кимёвий моддалар, ксенобиотиклар, организмга нафас олиш, ютиш ва тери билан таъсирлашиш натижасида тушади ва организмдан чиқарилиши ёки ёғ тўқимаси, суяк, мия ва бошқа тўқималарда тўпланиши мумкин.
■ Ксенобиотиклар цитохром Р-450 тизими иштирокидаги икки фазали жараёнлар натижасида токсик бўлмаган маҳсулотларга қайта ўтказилиши мумкин.

■ Ҳавони ифлослантирувчи энг кенг тарқалган моддалар бу озон (оксидлар ва қаттиқ заррачалар билан бирга смог ҳосил қилади), олтингугурт диоксиди, кислотали аэрозоллар ва диаметри 10 мкмдан кичик бўлган заррачалар ҳисобланади.


■ Ис гази бахтсиз ҳодисалар ва ўз жонига қасд қилишлар сабаблари ичида муҳим қисмни ташкил этади, у юқори аффинитет билан гемоглобин боғлайди, бу эса Марказий асаб тизими депрессияси билан боғлиқ тизимли асфиксияга олиб келади.
■ Тутун, биоаэрозоллар, радон ва формальдегид каби кўплаб ҳаво ифлословчилар хона ичи ҳавосида тўпланинши ва касалликлар чақириги мумкин.

Оғир металларнинг токсик таъсирлари:


■ Қўрғошин, симоб, мышьяк ва кадмий оғир металлар бўлиб, одамларда токсик таъсир билан боғлиқ ҳисобланади.


■ Болалар катталарга нисбатан кўпроқ қўрғошин абсорбция қилади, болаларга таъсир этувчи асосий манба турар жойдаги қўрғошинли бўйоқ ҳисобланади.
■ Қўрғошин ортиқча миқдорда болаларда марказий асаб тизими фаолияти бузилишига ва катталарда периферик невропатияга олиб келади. Шунингдек, у тоғайни ремоделлаштиришга тўсқинлик қилади ва анемия чақиради, чунки гемоглобин синтезини пасайтиради.
■ Симоб таъсирининг асосий манбаи зарарланган балиқ ҳисобланади. Ривожланаётган мия метилсимоб таъсирига таъсирчан, ва Марказий асаб тизимида йиғилади.
■ Ҳомилага она қорнидалигида симоб таъсир этиши Минамат касаллигига олиб келади, у церебрал паралич, карлик ва кўрлик билан кечади.
■ Маргимуш табиий шароитда тупроқ ва сувда учрайди ва йоғочларда ишлатиладиган баъзи консервантлар ва гербицидларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Мышьяк ортиқча миқдорда митохондриал оксидланиш фосфотланишига ва оқсиллар вазифасига халал беради. У ошқозон ичак йўллари, марказий асаб тизими ва юрак қон томир тизимига токсик таъсир этади. Узоқ таъсири тери шикастланиши ва карциномага олиб келади.
■ Кадмий никель-кадмийли аккумуляторлар ва кимёвий ўғитлар таркибида тупроқни ифлослаши мумкин. Кадмийнинг ортиғи ўпканинг обструктив касалликлари ва буйрак зарарланишини келтириб чиқариши мумкин.



Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish