Мавзунинг қисқача мазмуни



Download 43,64 Kb.
bet2/9
Sana13.06.2022
Hajmi43,64 Kb.
#665667
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-mavzu. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan

5.1.-жадвал.

ПСИХИК ҲОДИСАЛАР КЛАССИФИКАЦИЯСИ




ПСИХИК ЖАРАЁНЛАР

ПСИХИК ҲОЛАТЛАР

ПСИХИК ХУСУСИЯТЛАР




Диққат

Эмоция

Темперамент

Сезги

Эътиқод

Характер

Идрок

Стресс

Қобилият

Хотира

Кайфият




Тасаввур

Фрустрация

Тафаккур

Аффект

Нутқ

Ҳайратланиш

Хаёл

Эҳтирос




Руҳланиш

Ирода

Психологик воқелик - факт деганда субъектнинг ички кечинмаларининг таркибий қисмлари билан бир қаторда уларнинг объектив шакллари (хулқ-атвор, тана ҳаракати, жараёни, фаолият маҳсули, ижтимоий-маданий ҳодисалар) орқали психиканинг хусусиятлари, ҳолатлари, қонуниятларини ўрганиш тушунилиб, бунда инсон онгидан ташқари, унга боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳукм сурувчи объектив борлиқ, яъни атрофимиздаги нарса ва ҳодисалар, муҳит, шароит ва бошқаларнинг психикада акс этиши тушунилади.
Ҳар қандай фаннинг объекти бўлганидек, психология ҳам ўз объектига эга. Психологиянинг бевосита объекти индивид, шахс бўлса, билвосита объекти эса атроф-муҳит, жамият, оила ҳисобланади.
Психология назарияси ва тарихи модулининг мақсад ва вазифалари шахс психик фаолиятининг шаклланиш ва ривожланиш механизмларини ўрганишдан иборатдир. Психология назарияси ва тарихи модули яққол инсон фазилати, муайян тараққиёт хусусиятлари, механизмлари, қонуниятлари, ўзига хослик, алоҳидалик, яккаҳоллик табиати юзасидан баҳс юритади.
Шахс кундалик турмушнинг ўзига хос психологик билимларини эгаллаган бўлиб, ўз савияси, салоҳияти билан турлича камолот кўрсатгичига эгадир, ҳатто ҳаётий фаолиятида тўпланган билимлар илмий психологик билимлардан устунроқ туриши ҳам мумкин. Чунки йирик ёзувчилар (шахслараро муносабат ва муомала, мулоқот хусусиятлари юзасидан кузатувчанликка эгадирлар), шифокорлар, ўқитувчилар, дин уломалари, савдогарлар узлуксиз равишда кишилар билан муомалага киришишлари натижасида уларнинг ички дунёси ва хулқ-атворига оид билимлар билан юксак даражада қуроллангандирлар. Лекин ҳар қандай инсонда ҳам озми ёки кўпми психологик билимлар мавжуддир, бунинг далили сифатида одамларнинг бир-бирларини тушунишлари, таъсир ўтказишлари, хулқ-атвор оқибатини олдиндан башорат қилиш, кишининг яккаҳол хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда унга ёрдам кўрсатишни таъкидлаб ўтишнинг ўзи кифоя.
Ҳаётда жуда кўп учрайдиган, айниқса, шифокорлар фаолиятида намоён бўлувчи тиббий услуб арзимас ижобий силжишни пайқаш имкониятини яратади. Амалий фаолиятда эришилган ушбу самара психологик таҳлилга муҳтож бўлиб, уни келтириб чиқарувчи объектив ёки субъектив омилларни далиллаш анча мушкул ҳисобланади. Бунинг учун ўзгаларга таъсир ўтказиш усули, уларда ички имкониятга ишонч туйғусини уйғотиш қўзғовчиси, таъсирга берилувчанликни кучайтирувчи мотивлар (французча motif қўзғатувчи сабаб маъносини билдиради) табиатини чуқур таҳлил қилиш ва шу йўл билангина силжишнинг психологик маъно касб этишини далиллаш мумкин, холос.
Психология инсоннинг ички имконияти, истеъдоди, ишчанлиги, қобилияти юзасидан умуминсоний тавсифга эга бўлган теран билимлар билан қуроллантиради. Бунинг натижасида одам психикасини аниқлаш, башорат қилиш, айрим руҳий нуқсонларни тузатиш, нохуш кечинмаларнинг олдини олиш имконияти туғилиб, бу эса ижтимоий-психологик боғланишлар моҳиятини оқилона тавсифлаш учун хизмат қилади. Ижтимоий ва яккаҳол турмуш оғирликлари ва ташвишларини камайтириш, ақлий ҳамда жисмоний зўриқишларни пасайтириш, шахслараро низоларни бартараф этиш сингари саъй-ҳаракатларни фақат илмий психологик маълумотларга асосланган ҳолда амалга ошириш мумкин.
Шунинг учун психологиянинг турли соҳаларида ўтказилган тадқиқот ишлари илмий асосда психика, психик ҳолат, психик ҳодиса, психик жараён, психик функция, психик хусусият, ижодиёт, фаолият, онг, хулқ, муомала сингари тушунчалар бўйича материаллар тўплаб беради, шунингдек, психик акс эттиришнинг (физик, физиологик, психик, онг, ўзини ўзи англаш) моддий асослари, механизмлари юзасидан қонуният очишга имкон яратиб, ҳатто инсонни ўзлигини англаш ва бошқариш сари етаклайди.


Назорат саволлари:

  1. Психология предмети, объекти, мақсад ва вазифаларини тушунтиринг.

  2. Психика ходисалари классификациясини биласизми?

  3. Шахс фаолияти давомида психологик билимларга зарурият мавжудми?

Мустақил таълим учун мавзулар:

  1. Шарқ мутафаккирларининг тиббиёт ходими фаолиятида психологик билимларнинг аҳамияти ҳақидаги фикрлари талқини.

  2. Ғарб олимларининг тиббиёт ходими фаолиятида психологик билимларнинг аҳамияти ҳақидаги фикрлари талқини.

  3. Шахс фаолиятига таъсир кўрсатувчи психологик омиллар.




Download 43,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish