2.2. Агрокластер – тажриба сифатида.
Сирдарё вилоятидаги Ўзбекистон-Британия қўшма корхонаси «Век cluster» МЧЖ агросаноат соҳасида биринчи кластер сифатида ташкил этилди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш доирасида пахта ва бошқа экинларни етиштириш учун 18 минг гектар ер ажратилган. Пахта ва тўқимачилик фаолияти билан бир қаторда, ушбу кластер бошқа қишлоқ хўжалиги экинларни етиштириш, гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларни қайта ишлашга ихтисослашган. “Век cluster” МЧЖ ҚК тузилмасига пахта ва бошқа экинларни етиштириш учун фермер ва деҳқон хўжаликлари, ҳамда қуйидаги фаолиятлар юритадиган корхоналар киради:
ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
сут, гўшт ва тухум маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни қайта ишлаш (чорва ва паррандачилик хўжаликлари);
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш.
Лойиҳанинг умумий қиймати 165 миллион АҚШ долларини ташкил етади.
Сирдарё вилояти хокимияти маъсул давлат органлари билан биргаликда ирригация ва мелиорация тизимларининг мунтазам равишда тозалаб турилишини ва кластернинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун узлуксиз сув билан таъминлаб беради.
Давлат органлари томонидан қўллаб-қувватлаш ва имтиёзлар
Замонавий пахта-тўқимачилик кластерини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, ушбу кластер эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ускуналар, махсус транспорт воситалари ва техника, ҳайвонлар ва ўсимликлар, ветеринария препаратлари, хом ашё ва материаллар, қурилиш моллари ва иссиқхона комплекслари 2022 йилнинг 1 январига қадар муддатда божхона тўловларидан озод қилинди.
Президент қарорига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг бўйича харид қилиш, минерал ўғитлар, уруғликлар, ёқилғи мойлаш материаллари, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ҳамда бошқа моддий ресурсларни етказиб беришда фермер хўжаликлари учун назарда тутилган шартлар ва тартиблар “Bek cluster” МЧЖ ҚКга нисбатан жорий этилди.
Бундан ташқари, ушбу кластер бир қатор солиқ имтиёзларига эга:
“Bek cluster” МЧЖ ҚК ўз таркибига кирувчи ташкилотларнинг сўмдаги маблағларини жамлаши ва бу маблағларни молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун улар ўртасида тақсимлаши мумкин;
“Bek cluster” МЧЖ ҚК ўз ташкилотлари ва улар ўртасида олинадиган ва топшириладиган ҳамда ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиш бўйича айланмалар билан боғлиқ бўлмаган пул маблағлари ва мол-мулк, шунингдек соф фойдани тақсимлаш солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди;
“Bek cluster” МЧЖ ҚКнинг қишлоқ хўжалиги ташкилоти ягона ижтимоий тўловни кичик корхоналар учун белгиланган ставка бўйича тўлайди.
“Асака” банк ва бошқа тижорат банкларига “Bek cluster” МЧЖ ҚК ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун имтиёзли кредит линияларини ажратиш тавсия қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |