КИРИШ.
Ишлаб чиқариш кластери нима?
Умумий маънода, ишлаб чиқариш кластери иқтисодиётнинг бир хил ёки бир-бирига боғлиқ соҳаларида фаолият юритадиган ва географик жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган корхоналар гуруҳидир. Бу корхоналарнинг технологик жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлиши жуда муҳимдир. Бундан ташқари, ушбу корхоналар битта умумий мақсад учун – рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш учун бирлашган.
Масалан, пахта-тўқимачилик кластерининг технологик занжири пахта хомашёсини ишлаб чиқариш, уни қайта ишлаш, пахта толасидан калава ип ишлаб чиқариш, газлама ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўз ичига қамраб олади. Шу билан бирга, фермерларни (пахта хомашёсини етиштирувчиларни), пахта тозалаш заводини, пахтани қайта ишлаш корхонасини, тўқимачилик фабрикасини ва кийим-кечак ишлаб чиқарувчи корхонани бирлаштиришнинг мақсади – ҳар бир ишлаб чиқарувчининг харажатларини камайтирадиган ва якуний маҳсулотнинг рақобатбардошлигини оширадиган ягона тузилма яратишдир.
“Кластер” тушунчаси илк бор 1990 йилда Майкл Портер томонидан “Давлатларнинг рақобатдош афзаллиги” номли асарида келтирилган. 10 та саноат жиҳатдан ривожланган давлатларнинг ривожланиш тарихини таҳлил қилгач, Майкл Портер кластерларнинг пайдо бўлиши иқтисодий ривожланиш ва саноатлаштириш жараёни таркибининг ажралмас қисмидир деган фикрга келган. Шундай қилиб, кластер – ўзаро боғлиқ корхоналарни бирлаштиришнинг бир шакли бўлиб, бу ҳудуд иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш имконини беради. Ташкиллаштириш шакли жиҳатидан, кластер – вертикал равишда интеграцияланган тузилма дейиш мумкин.
Қишлоқ хўжалигида кластер усули ерни шудгорлашдан тортиб, экиш, парваришлаш ва хомашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараёндаги кўп босқичли комплекс тизим ҳисобланади. Чунки, енгил саноат корхоналарининг хомашё етиштириш манбаи саналган деҳқон ва фермер хўжаликлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда мазкур усул ўзининг афзал жиҳатларини амалда исботлаяпти. Хатто Ўзбекистонда «Пахта тўқимачилик кластери таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион ҳамкорлиги баъзаси сифатида» эканлигини «Агриcултуре анд Форестрй» халқаро илмий-таҳлилий журнали ҳам эътироф этган.
Хозирги глобаллашув ва ўсиб бораётган халқаро рақобат шароитларида кластерлаштиришни Ҳиндистон, Индонезия, Малайзия, Мексика, Нигерия, Чили, шунингдек, Марокаш, Иордания, Сурия, Ливан, Миср, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа араб мамлакатларида ҳам кузатишимиз мумкин. Жумладан: Ҳиндистонда 2000 дан ортиқ, шундан 388 та саноат ва 1657 та ҳунармандчилик корхоналарини бирлаштирган кластерлар фаолият кўрсатади.
Кластерлар мамлакат экспорт маҳсулотининг 60 фоизини, баъзи бир йирик кластерлар ишлаб чиқариладиган кийим-кечак, заргарлик ва тери маҳсулотларини 90 фоизини етказиб беради. Турли хил кластерлар таркибида фаолият кўрсатаётган кичик корхоналар сони 40-50 дан тортиб 1700 тагача етган. Айниқса, юқори технологияларни ишлаб чиқариш ва хизматлар (коммуникатсион технологиялар, дастурий таъминот, фармасевтика ва бошқалар)ни ривожлантиришда кластерларнинг эксперт имкониятларини оширишни қўллаб-қувватлашга бўлган муносабати самаралидир.
Демак, халқаро амалиётда синалган ―Кластерлар назариясига асосланган тажрибалардан фойдаланиб, иқтисодиётимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида қўллаш Президентимизнинг таъбири билан айтганда, тез орада аграр соҳанинг локомотивига айланиши шубҳасиздир. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, биз мавжуд ривожланиш суръатлари билан ўз олдимизга қўйган юксак мақсадларга эриша оламиз. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишига доир Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан, ―...қишлоқ хўжалигини модернизатсия қилиш ва жадал ривожлантириш учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиоратсия ва ирригатсия объектлари тармоқларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжалиги техникаларидан кенг фойдаланишлар вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифаларни бажаришда, жумладан ерларга ишлов беришда агрегатларнинг техник ва технологик жиҳатдан энергия-ресурстежамкор-лигини таъминлаш ҳисобига меҳнат сарфини камайтириш, иш унуми ва сифатини ошириш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Президентимизнинг 2018 йил 29 мартдаги № ПФ-5388-сонли «Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорига биноан Республикамизда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг маблағлари натижасида шакллантирилган хўжалик юритишнинг кластер тизимлари 2020-йилнинг 1-январига қадар жориждан қишлоқ хўжалиги техникаларини божхона тўловларисиз олиб киришлари кўзда тутилган. Бунинг натижасида деярли барча кластерлар хориждан турли хил қишлоқ хўжалиги техникаларини олиб киришмоқда . Натижада кластерларда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда қанча техника кераклиги, бу техникалардан қандай фойдаланганда юқори самарадорликка еришиш мумкинлиги, ФИК ошириш учун қандай МТА ни тузиш кераклиги бўйича саволлар пайдо бўлмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |