3.7.Андижон вилояти “Соҳиб Омад Баракаси” МЧЖ пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери
Бугунги кунда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланиши аксарият жиҳатдан унинг рақобатбардошлигини оширишга боғлиқдир. Ушбу йўналишда Ўзбекистонда агрокластерларни барпо этиш муҳим омил ҳисобланади.
Юртимизда барча соҳа ва тармоқлар каби қишлоқ хўжалиги ҳам жадал ривожланмоқда. Бироқ, агрокластерларни иқтисодий моҳияти, ташкил этиш ва ривожлантириш тамойиллари, шарт-шароитлари, босқичлари ва самарадорлигини аниқлаш борасида кенг қамровли назариясининг тўлиқ шаклланмаганлиги натижасида турлича ёндашувлар мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда, бевосита агрокластерлар билан боғлиқ бўлган назарий қарашларни ўрганиш мақсадга мувофиқ.
Агрокластерларнинг умумий хусусиятлари
Кўрсаткичлари
|
Мазмуни
|
Ташкил этиш мақсади
|
Инновация алоқаларини ривожлантириш, ихтисослашуви ва жойлашуви орқали бозор субектларини бир-бирларига яқинлашишлари эвазига алоҳида тармоқлар ёки минтақаларни рақобатбардошлигини ошириш
|
Алоқаларнинг турлари ва хусусиятлари
|
Вазифалари, бозор, минтақавий ва тармоқлар ўртасида
|
Самарали тизимни шаклланиши (усуллари)
|
Бозор муносабатлари ва механизмлари таъсирида давлат, хусусий корхоналар ҳамкорлигини мақсадли ташкил этиш, агроҳолдинглар қўшма корхоналар
|
Иқтисодий асоси
|
Инновацион ишлаб чиқариш, технопарклар, ягона технологик жараёнларга эга бўлган ишлаб чиқариш ва тармоқлар
|
Институтсионал хусусиятлари
|
Давлат стратегияси обекти, шу жумладан, инновация соҳасида
|
Ташкил этиш ва бошқариш усуллари
|
Стратегик ва индекатив режалаштириш, мақсадли-дастурий ёндашув, лойиҳа усуллари
|
Назарий асослари
|
М. Портер рақобат назарияси, тизимли ёндашув асослари ”ўсиш доираси” консепсияси ва бошқ.
|
Иқтисодий тизими
|
Бозор иқтисодиёти
|
Чегаралари
|
Белгиланган ҳудуди чегараланмаган, аналитик усуллар орқали аниқланади.
|
Агрокластерларни ташкил этишнинг муҳим жиҳатларидан унинг иштирокчиларини биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб-чиқариш қайта ишлаш-сотишилмий тадқиқот жараёнларини ўзида мужассамлаштирган ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалиётда қўллаш орқали бир-бирларига ишончларини юқорилиги ҳисобланади.
Андижон вилояти Қўрғонтепа, Избоскан ва Андижон туманларида ташкил этилган ”СОҲИБ ОМАД БАРАКАСИ” МЧЖ пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерининг янги тахрирдаги ”Устав”и Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат Хизматлари Агентлиги Қўрғонтепа тумани маркази 2019 йил 4 март кунида 3682-сон билан Рўйҳатга олинган.
”СОҲИБ ОМАД БАРАКАСИ” МЧЖ нинг ”Устав”ига асосан жамиятнинг тўла номи ”СОҲИБ ОМАД БАРАКАСИ” масъулияти чекланган жамияти.
Жамиятнинг фаолият муддати чекланмаган. Жамиятнинг почта манзили: 170700, Андижон вилояти, Қўрғонтепа шаҳри, Ат-Термизий кўчаси 1-уй.
”СОҲИБ ОМАД БАРАКАСИ” МЧЖнинг мақсади ва фаолият тури:
Жамият фаолиятидан мақсад хўжалик фаолиятини амалга оширишдан даромад олишдир.
”СОҲИБ ОМАД БАРАКАСИ” МЧЖ қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:
Do'stlaringiz bilan baham: |