Хоразм "УЗТЕХ ШОВОТ" пахтачилик кластери. Жорий йилдан бошлаб Хоразм вилоятида биринчилардан бўлиб Шовот туманида "УЗТЕХГРОУП" компаниясига қарашли "УЗТЕХ СҲОВОТ" корхонаси ҳамда "Текстилфинанс Хоразм" масъулияти чекланган жамияти (кластер корхонаси)ларини бирлаштириб пахтачилик кластери ташкил этилди. Ушбу пахтачилик кластери 1000 га дан ортиқ майдонда пахта хомашёсини етиштириб қайта ишлаш қувватига эга. Шу мақсадда пахтачилик кластери томонидан Туркия давлатидан 6 та махсус чигит экиш сеялкаси, қатор ораларига ишлов бериш учун 20 та янгича кулптиватор, Белоруссия давлатидан 30 та чопиқ ва транспорт тракторлари, Америка Қўшма Штатларининг "Жондеер" компаниясидан битта юқори унумли 6 қаторли горизонтал шпинделли терим комбайни олиб келинган. Мазкур машина бошқариш учун қулай, иш унуми, йиғим-теримининг сифати юқори. Бир кунда 30 гектар майдондаги пахта ҳосилини териб олиши мумкин. Аммо бунинг учун ғўзалардаги кўсакларнинг камида 90 фоизи очилган бўлиши керак. Кластерда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Хитой, Россия, Белорус ва бошқа кўплаб давлатларга экспорт қилинмоқда. Амалга оширилаётган ислоҳотлар, кўрилаётган шу ва бошқа ибратли тадбирлар давлатимизнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин олиши кафолатидир.
“Буҳоро Агро Кластер” МЧЖ. Бухоро вилоятида ташкил этилган “Буҳоро Агро Кластер” МЧЖ Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган илк кластерларданҳисобланади. “Буҳоро Агро Кластер” МЧЖ кластернинг умумий майдони 43700 га ни ташкил этади. 2019-йил пахта ҳосили учун экилган майдонларда пахта хом ашёсини етиштириш даврида илғор замонавий инновацион технологияларни жалб этган ҳолда пахта ҳосилдорлигини қўшимча 10 сентнерга оширди.
Бу борада кластер томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:
чигит экиладиган ер майдонларини озиқлантириш учун хориждан (Россия, Қозоғистон) фосфорли ўғитлар ҳамда агротехник ишловлар бериш даврида зараркунандаларга қарши курашда кимёвий прпеаратлар Хитой, Туркия, Россия, АҚШ, Австралия, Швесия ва бошқа давлатлардан харид қилинмоқда, чигит экиш учун Хитой, АҚШ, Туркия, Франция, Германия, Швесия давлатларида ишлаб чиқарилган замонавий бўлган 6, 8, 10, 12 қаторли харид қилинган пневматик чигит экиш сеялкаларида амалга оширилмоқда.
пахта экилган ер майдонларининг суғорилиши қийин бўлган жойларда замонавий томчилатиб сўғориш техонлогияларини жорий этган ҳолда суғориш ишлари амалга оширилмоқда ва гектридан 50-60 сентнердан пахта етиштиришга эришилмоқда.
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ва кластерлари пахта теришни замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда АҚШ (Жоҳн Деере), Германия (Cасе), Хитой ва бошқа давлатларда ишлаб чиқарилган пахта териш машиналарида териб олинмоқда.
“WБМ Ромитех” МЧЖ пахтачилик кластери. Вазирлар маҳкамасининг 2019-йил 18-мартдаги 230-сонли “Рахта-то'қимачилик ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш бо'йича чора-тадбирлар то'г'рисид” ги қарори асосида Бухоро вилоятининг Бухоро, Жондор ва Ромитон туманларида умумий майдони 23800 га бўлган “WБМ Ромитех” МЧЖ пахтачлик кластери ташкил этилди. Ҳозирги кунда ушбу кластер томонидан четдан 1000 дан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва машиналари олиб клинган. Пахта хомашёсини етиштириш ва уни қайта ишлаш жараёни замонавий техника ва технологиялар ёрдамида амалга оширилмоқда. Бундан ташқари вилоятда 7 та пахта-тўқимачилик кластери ва 1 та агрокластер ташкил этилган бўлиб, 2019 йилда 106 минг гектар пахта майдонидан ўртача 30 сентнердан 22 ноябр ҳолатида жами 320,6 минг тонна пахта хом-ашёси етиштирилди. Вилоят Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси томонидан пахта-тўқимачилик кластери ва агрокластер корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган пахта хом-ашёсини қайта ишлашдан бошлаб тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаргунгача бўлган жараён таҳлил қилинди ва натижалари қуйидагича:
Пахта хом-ашёсини қайта ишлаш бўйича: Кластер корхоналарида 2019 йилнинг 1 октябр ҳолатида жами 445 минг тонна пахта хом-ашёсини қайта ишлаш қувватига эга пахта тозалаш заводлари мавжуд бўлиб, вилоят бўйича ишлаб чиқарилган 320,6 минг тонна пахта хом-ашёсини тўлиқ қайта ишлаш имконияти мавжуд. Шу билан бирга, Шофиркон туманидаги «Бухоро Зархал Текс» масъулияти чекланган жамияти томонидан жорий йилнинг декабр ойида 25 минг тонна ва Қоракўл туманидаги «Қоракўл Кумуш Калава» масъулияти чекланган жамияти томонидан 2020 йилнинг 1-чорагида қуввати 18 минг тонна пахта хом- ашёсини қайта ишлаш корхоналари ишга туширилиб, вилоят бўйича жами қувват 488 минг тоннага етказилди.
Маълумот учун: “Ўзпахтасаноат” АЖ нинг 2019 йил 4 сентябрдаги 146- и/ч-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Пахтанинг селексион навлари бўйича чиқадиган маҳсулотлар миқдори ва асосий ишлаб чиқариш жараёнидаги куйиндилар меъёрлари” га асосан Бухоро 6, 8 навли 5 тип 1- нав пахта хом-ашёсидан 35,6 фоиз тола, 52,3 фоиз чигит, 2,5 фоиз момиқ, 0,3 фоиз улюк, 4,1 фоиз таркибида калта момиқ бўлган чиқитлар ва 5,2 фоиз асосий ишлаб чиқариш жараёнидаги куйиндилар ишлаб чиқарилмоқда.
Чигитни қайта ишлаш бўйича: Қайта ишлаш жараёнида 320,6 минг тонна пахта хом-ашёсидан ўртача 52,3 фоиз ёки 167,7 минг тонна чигит ишлаб чиқарилади. Кластер корхоналари негизида чигитни қайта ишлаш заводлари мавжуд бўлмасада, 2020-2022 йиллар давомида 5 та кластер корхонаси томонидан жами 161 минг тонна чигитни қайта ишлаш қувватига эга ёғ-мой корхоналари ташкил этилади. Жумладан, — 2019 йилда — «WБМ Ромитех» МЧЖ (қуввати – 50 минг тонна); — 2020 йилда — «Парвоз Ҳумо Равнақ Транс» МЧЖ (45 минг тонна), «БCТ Cлустер Агрокомплекс» МЧЖ (20 минг тонна), «Бухоро Зархал Текс» МЧЖ (10 минг тонна); — 2022 йилда — «Бухоро агро кластер» МЧЖ (36 минг тонна).
Маълумот учун: Бугунги кунда вилоятда 226,5 минг тонна чигитни қайта ишлаш қувватга эга “Когон ёғ” МЧЖ (қуввати 140 минг тонна) ва “Евроснар” МЧЖ (қуввати 86,5 минг тонна) ёғ-мой корхоналари мавжуд бўлиб, кластер корхоналарининг чигит маҳсулотлари мазкур корхоналарда тегирмон усулида қайта ишланаяпти ёки сотилаяпти. Пахта толасини қайта ишлаш (йигирув) бўйича: Меъёрларга кўра, 320,6 минг тонна пахта хом-ашёсидан 114,1 минг тонна пахта толаси ишлаб чиқарилади. Вилоятдаги 8 та пахта-тўқимачилик кластери ва агрокластер корхоналарининг 6 тасида 38,2 минг тонна ёки ўзлари ишлаб чиқарган пахта толасининг 33,5 фоизини йигириб, ип-калава ишлаб чиқариш қувватлари мавжуд.
Шунингдек, 2020-2022 йилларда кластер корхоналарининг 4 тасида 59,4 минг тонна пахта толасини йигириб, ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга лойиҳаларни амалга ошириш ишлари бошлаб юборилган. Жумладан, «WБМ Ромитех» МЧЖ корхонасида 22 минг тонна, «Баҳор Чанcе Техтиле» МЧЖ да 3,6 минг тонна, «Бухоро Зархал Текс» МЧЖ да 7 минг тонна ва 2022 йилда «Бухоро агро кластер» МЧЖ негизида 26,8 минг тонна пахта толасини йигириб, ип-калава ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилиши режалаштирилган.
Маълумот учун: Кластер корхоналардаги мавжуд 38,2 минг тонна қувватдан ташқари Бухоро шаҳри, Олот, Бухоро ва Пешку туманларида яна 6 та корхона мавжуд бўлиб, улар томонидан жами 21,8 минг тонна пахта толасини йигириш қувватлари мавжуд (жами вилоят бўйича мавжуд қувват 60 минг тонна ёки ишлаб чиқарилган пахта толасининг 52,6 фоизи қайта ишланмоқда).
Ип-калавани тўқиш (тўқув) бўйича:
Вилоят бўйича пахта хом-ашёсини қайта ишлашдан олинган 114,1 минг тоннна пахта толасидан меъёр бўйича 102,7 минг тонна (90 фоиз) ип- калава ишлаб чиқарилади.
Кластер корхоналарининг 2 тасида жами 4,1 минг тонна («Бухоро Зархал Текс» МЧЖ — 2,1 минг тонна ва «Мергантекс» МЧЖ – 2 минг тонна) қувватга эга ип-калавани тўқиш ҳисобига ип-газлама ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд бўлиб, 2020-2022 йиллар давомида яна 6 та кластерда 43,1 минг тонна қуввватга тенг лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилган. Жумладан, — 2020 йилда — «Парвоз Ҳумо Равнақ Транс» МЧЖ — 6 минг тонна, «БCТ Cлустер Агрокомплекс» МЧЖ – 9,5 минг тонна, «Қоракўл Кумуш Калава» МЧЖ – 1,6 минг тонна; — 2021 йилда — «WБМ Ромитех» МЧЖ – 12,8 минг тонна; «Бухоро Зархал Текс» МЧЖ – 1 минг тонна, — 2022 йилда — «Мергантекс» МЧЖ — 5 минг тонна; — 2023 йилда — «Бухоро агро кластер» МЧЖ – 7,2 минг тонна тенг қувватга эга лойиҳалар амалга оширилади.
Маълумот учун: Жорий йилнинг 1 ноябр ҳолатида кластер корхоналаридан ташқари бошқа енгил саноат корхоналари негизида 39,9 минг тонна ип-калавани тўқиш қувватлари мавжуд бўлиб, бугунги кунда жами 44,0 минг тонна ёки ишлаб чиқариладиган ип-калаванинг 42,8 фоизи вилоятда қайта ишланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |