Мавзу№8: Фуқаро мухофазаси тадбирларини режалаштириш



Download 51 Kb.
Sana28.03.2022
Hajmi51 Kb.
#514446
Bog'liq
Маъруза 3 Фуқаро мухофазаси тадбирларини режалаштиришI


Мавзу№8: Фуқаро мухофазаси тадбирларини режалаштириш.

Режа:
1.Фуқаро муҳофазаси режаси.


2.Режани ишлаб чиқишга ва мазмунига қўйиладиган талаблар.
3.Режа тузиш учун зарур бўлган дастлабки маълумотлар.
4.Фуқаро муҳофазаси режаларининг тузилиши, мазмуни ва иловалари.

1.Фуқаро муҳофазаси режаси.


Режалаштириш –фуқаро мухофазаси бошқариш жараённинг энг мухим таркиби қисми. У тинчлик ва ҳарбий даврлар шароитларини тахлил қилиш ва уларга баҳо беришдан, уруш вақтида аҳолини мухофаза қилиш ва халқ хўжалиги объектлари ва тармоқларининг чидамлилигини ошириш юзасидан фуқаро муҳофазаси тадбирларини белгилашдан, авария-қутқарув ишларини ўтказишга куч ва воситаларини тайёрлашдан, улар фаолиятини ва бошқарув органларини хар томонлама таъминлашдан иборат.
2. Фуқаро муҳофазаси режалари, уларни ишлаб чиқиш ва мазмунига қўйиладиган асосий талаблар.
Режа тинчлик ва ҳарбий харакатлар даврларига алоҳида ишлаб чиқилади. Фавқулодда вазиятлар чоғида аҳолини ва худудларни мухофаза қилиш бўйича харакатлар режасини махаллий давлат хокимяти органлари ишлаб чиқадилар, ходимлар ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектларни ФВдан мухофаза қилиш бўйича зурур чораларни режалаштириш корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ФВ дан мухофаза қилиш сохасидаги мажбуриятлари хисобланади.
Режанинг тўлиқ ишлаб чиқилиши ўзини муваффақиятли бажарилишини ва бош вазифа –аҳоли ва моддий бойликлар муҳофазаси қилиниши хал этилишини таъминлайдиган тадбирлар комплекси ишлаб чиқарилишидан иборат. Шунинг учун режа аниқ тадбирлар, уларнинг мазмуни, шакли, муддатлари ва ижрочилари кўрсатилади.
Режа бўлимларининг баёни қисқа бўлиши улардан фойдаланиш осон бўлиши учун керак. Шунинг учун режанинг мазмунли бўлишига ундаги хамма тадбирлар тўлиқ ишлаб чиқилган график йўл билан эришилади. Бунинг учун схема-харитада объектлар, иш турлари ва хажми шартли белгилар билан тасвирланади.
Тушинтиришлар, жадваллар, схемалар, графиклар, суратли шархлар, тушунтириш хатлари тарзида берилади. (Бу икки талабни режанинг илова тарзидаги жадвалда кўрсатилса бўлади).
Вақтнинг қатъий хисобга олиниши режалаштирилган хар бир тадбир сифатли ва тўлиқ хажмда бажарилиши учун керак.
Режанинг аниқ ва реал бўлиши у бажарилишининг зарур тартиби хисобланади. Бунинг учун махаллий шароит маълумотлари синчиклаб ўрганилади. Эҳтимол бўлган вайроналик, талофатлар, моддий зарар, олдиндан башоратланади, оқибатлари йўқотилиши учун керакли куч ва воситаларга бўлган талаб хисоблаб чиқилади.
Режага ягона талаб қўйилиши, бир томондан келишиб олиш учун керак бўлса, иккинчи томондан зарур бўлиб қолганда улардан фойдаланиш қулай бўлиши учун керак.
Режа тузишдаги иш хажми шартли равишда тўрт босқичга бўлинади.
-Биринчи босқичда ижрочилар таркиби, уларнинг тайёргарлиги аниқланади, бор маълумотлар, хужжатлар ўрганилади, материаллар умумлаштирилади. Тақдимий режа ишлаб чиқилади.
-Иккинчи босқичда режа амалда ишлаб чиқилади ва режа хужжатлари тузилади.
-Учинчи босқичда хамма тадбирлар бир-бирига мослаштирилади ва юқори ташкилот билан келишиб олинади. Зарурият бўлса тузатиб тўғирланади ва тасдиқланади.
-Тўртинчи босқичда режалаштирилган тадбирлар режа тасдиқлангандан кейин тегишли ижрочиларга етказилади.
3. Режа тузиш учун зарур бўлган дастлабки маълумотлар.
Режани ва унинг иловаларини ишлаб чиқиш учун ФВДТ юқори бошқарма, бўлимлардан қуйидаги келтирилган дастлабки маълумотлар (материаллар) олиниши керак.



  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг фармонлари ва қарорлари, кўрсатмалар.

  2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг низоми, кўрсатмалари ва тавсиялари, раҳбар ва меъёрий хужжатларнинг талаблари.

  3. Ҳалқ хўжалиги юқори органларининг кўрсатмалари ва тавсиялари.

  4. Тузилмаларнинг сони, шахсий таркибида ҳамда аҳолини ва моддий бойликларни муҳофаза қилиш имкониятлари ҳақидаги маълумот.

  5. Пана жойлар, уларнинг сиғими, бошқа пана жойлар қуриш имконияти.

  6. Объектнинг тавсифи, унинг мухофаза ва иқтисодий имконияти.

  7. Тоифаланган шаҳарга фавқулодда вазиятларда ёрдам бериш имконияти.

  8. Тоифаланган шаҳар ҳалқ хўжалиги объектларининг рўйхатлари:

а) Фавқулодда вазиятларда ўз ишини давом эттирадиган объектлар;
б) Эвакуация қиланадиган объектлар.
9. Потенциал хавфли, шунингдек тасаруфида кимёвий, портлаш –ёнғин хавфи мавжуд объектлар рўйхати.
10) Хавфли худудлардаги аҳоли пунктлари ҳақидаги маълумотлар.
11) Тоифаланмаган шаҳарнинг ва қишлоқ туманнинг фуқаро мухофазаси тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш ҳамда эвакуация қилинган аҳолини қабул қилувчи ва жойлаштирувчи кучлар гуруҳини тузиш имкониятлари.
12) Вазифалар бажарилишига таъсир этадиган махаллий хусусиятлар кўрсатилган маълумотлар.
13) Фавқулодда вазиятда юзага келиши мумкин бўлган шароитга берилган баҳодан чиқарилган хулосалар.
4. Фуқаро мухофазаси режаларининг тузилиши, мазмуни ва иловалари.
Тинчлик даврига мўлжалланган режада фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тугатиш тадбирларининг ҳажми, бажарилиш муддатлари, тартиби назарда тутилади.
Тинчлик даврида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тугатиш харажатлари режаси. Режа икки бўлим ва тўрт иловадан (матн қисми ва иловалардан) иборат бўлади.
Биринчи бўлимда йирик ишлаб чиқариш авариялари, халокатлари ва табий офатлар рўй берганда вилоят худудидаги бўлиши мумкин бўлган шароитга қисқача баҳо берилади.
Режанинг иккинчи бўлимида йирик ишлаб чиқариш авариялари, ҳалокатлари ва табий офатлар содир бўлиш хавфи туғилгандаги ва содир бўлгандаги қуйидаги тадбирлар режалаштирилади. (бўлим икки қисмдан иборат бўлади):
Биринчи қисм. Йирик ишлаб чиқариш авариялари, халокатлари ва табий офатлар содир бўлиш хавфи туғилганда (юқори тайёргарлик режимида):

  1. Фавқулодда вазият содир бўлиш хавфи туғилгани ҳақида бошқарув органларини, ишчилар, хизматчиларни ва аҳолини хабардор қилиш тартиби.

  2. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки улар таъсирини камайтириш тадбирларнинг хажми, амалга оширилиш муддатлари ва таркиби, жалб этиладиган кучлар ва воситалар.

  3. ФВДТ кучларини, мавжуд муҳофаза иншоотларини шай ҳолга келтириш.

  4. Шахсий муҳофаза воситаларини ишчи ва хизматчиларга беришга тайёрлаш ва тарқатиш.

  5. Одамларни эвакуация қилиш ва кўчириш учун автотранспортни ҳамда шаҳардан ташқари худудни тайёр ҳолга келтириш.

  6. Аҳолини тиббий ва эпидемияга қарши муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш.

  7. Ёнғиндан сақлаш тадбирларини ўтказиш ва ишлаб чиқаришни авариясиз тўхтатишга тайёрлаш.

Иккинчи қисм. Ишлаб чиқариш авариялари, халокатлари ва табий офатлар содир бўлганда (фавқулодда режимда).


-Фавқулодда вазият содир бўлгани ҳақида бошқарув органларига, ишчи ва хизматчиларга, қолган аҳолига билдириш тартиби. Фавқулодда вазият ўчоғида разведкани ташкил этиш ва шароитни олдиндан башоратлаш.
-Қутқариш ва бошқа шошилинч ишларга жалб қилинган куч ва воситаларни шайлик ҳолатига келтириш. Уларнинг таркиби, шай бўлиш муддати, вазифалари. Ишларни ташкил этиш.
-Аҳолини муҳофаза қилиш, муҳофаза иншоотларига яшириш, шахсий мухофаза воситалари, дозиметрик ва кимёвий ўлчов асбоблари билан таъминлаш, даволаш ва эпидемияга қарши тадбирлар. Аҳолини эвакуация қилиш ва кўчириш, уларнинг хажми, муддатлари, тартиби ва бунинг учун жалб қилинадиган кучлар ва воситалар.
-Фавқулодда вазиятлар жойида атроф табий муҳит ҳолатини, авария ҳолатидаги объектлар ва уларга туташ худудлардаги шароитни узлуксиз назорат қилиш режалаштирилади.
Тинчлик даври режасига қуйидагилар илова қилинади:

  1. Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг фавқулодда вазиятларни тугатиш тўғрисидаги қарори (вилоят харитаси ва шахарларнинг режаси).

  2. ФВДТ худудий қуйи тизимининг фавқулодда вазият хавфи туғилганда ва у содир бўлгандаги асосий тадбирларнинг календар режаси.

  3. ФВДТ худудий қуйи тизимининг фавқулодда вазиятлар хавфи туғилгандаги ва содир бўлгандаги тадбирларини бажаришга жалб қилинадиган куч ва воситаларининг ҳисоби (ҳар бир тадбир ҳақидаги умумий маълумотлар).

  4. Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда бошқарув, хабарлаш ва алоқани ташкил қилиш.

Download 51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish