Мавзу.№2. Жамоа шартномалари ва жамоакелишувлари. Ишга жойлаштириш. Режа: 1



Download 77,76 Kb.
bet1/8
Sana20.05.2023
Hajmi77,76 Kb.
#941580
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 Мавзу Жамоа шартнномалари ва келишувлари Ишга жойлаштириш


Мавзу.№2.Жамоа шартномалари ва жамоакелишувлари. Ишга жойлаштириш.

Режа:



1.Умумий тушунчалар ва қоидалар.
2.Жамоа шартномасининг тарафлари.
3. Жамоа шартномасининг тузилиш тартиби ҳамда унинг мазмуни.
4.Жамоа келишувлари ва уларнинг ижтимоий шерикчилик муносабатларининг тартибга солинишидаги ўрни.
5.Ишга жойлаштириш. Ишсиз деб эътироф этиш ва мақбул бўладиган иш.
6. Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ва муддатлари.

1.Умумий тушунчалар ва қоидалар


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг IV боби жамоа шартномалари ва жамоа келишувларига оид қоидаларига бағишланган.
Бугунги кунда мамлакатимизда кучли давлатчиликдан кучли фуқаролик жамияти барпо этишга томон йўл тутилгани туфайли қарама-қаршиликларни ўзаро конфликтлар, қарама-қарши туришлар орқали эмас, балки жамоа шартномаси ва жамоа келишувлари орқали ижтимоий шерикчилик принципини ривожлантириш, корхоналарда ходимлар ва иш берувчилар ўртасида меҳнатга оид муносабатларни шартномалар асосида тартибга солишни тақозо этади.
Жамоа шартномаси ҳамда жамоа келишуви ходимлар ҳамда иш берувчилар ижтимоий ҳамкорлиги ва шерикчилигининг асосий шакли саналади. Зероки, ушбу локал ҳужжатларда корхоналардаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ўз аксини топади.
Жамоа шартномаси ва жамоа келишувларини тузиш ва унда ходимларга ҳам, иш берувчига ҳам тааллуқли ўзаро мажбуриятлар назарда тутилиши, бу мажбуриятларнинг бажарилиш усуллари, ижросини назорат қилиш ва бажарилмаганлиги учун жавобгарлик механизмларининг белгилаб олиниши корхона ишлаб чиқариш фаолиятига ҳам, ходимларнинг моддий, маданий-маиший ва ижтимоий аҳволига ҳам ижобий таъсир қилади.
Жамоа шартномаси ҳуқуқ ижодкорлиги кўринишларидан бири сифатида локал-норматив йўл билан меҳнат шароитларини ўрнатиш вазифасини бажаради.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 30-моддасига асосан, жамоа шартномалари ҳамда жамоа келишувлари тузишнинг асосий принциплари қуйидагилардир:
қонун ҳужжатлари нормаларига амал қилиш;
тарафлар вакилларининг ваколатлилиги;
тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
жамоа шартномалари, келишувлари мазмунини ташкил этувчи масалаларни танлаш ва муҳокама эркинлиги;
мажбуриятлар олишнинг ихтиёрийлиги;
олинаётган мажбуриятларнинг ҳақиқатда бажарилишини таъминлаш;
текшириб боришнинг мунтазамлиги;
жавобгарликнинг муқаррарлиги.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида жамоа шартномалари ва жамоа келишувларини тузиш ёки уларга тегишли ўзгартишлар киритиш мақсадида музокара ўтказиш ҳуқуқига эга шахслар доираси ва уни ўтказиш тартиби белигланган.


Умумий қоидага кўра, иш берувчи, иш берувчилар бирлашмаси ёки уларнинг вакиллари билан касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари ўртасида музокаралар олиб борилади.
Таъкидлаш жоизки, жамоа шартномалари ва келишувлари тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганлик учун жавобгарлик фақатгина иш берувчилар ва уларнинг вакилларига белгиланган. Меҳнат кодексининг 34-моддасига асосан, иш берувчиларнинг манфаатларини ифода этувчи шахслар қуйидагилар учун жавобгар бўладилар:

  • жамоа шартномаси, келишувини тузиш, ўзгартириш ёки тўлдириш юзасидан олиб борилаётган музокараларда қатнашишдан бўйин товлаганлик учун ёки уларни ишлаб чиқиш ва тузиш муддатини бузганлик ёҳуд тарафлар белгилаган муддатда тегишли комиссиянинг ишини таъминламаганлик учун;

  • музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси, келишувига риоя этилиши устидан текшириш олиб бориш учун керакли ахборот тақдим этмаганлик учун;

  • жамоа шартномаси, келишуви мажбуриятларини бузганлик ва бажармаганлик учун. Касаба уюшмаси, ходимларнинг бошқа вакиллик органи талабига кўра мулкдор ёки у вакил қилган шахс жамоа шартномаси мажбуриятлари бузилишида ёки бажарилмаслигида айбдор бўлган раҳбарга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриши шарт;

Ходимлар вакиллик органлари мансабдор шахсларининг жамоа шартномаси шартларини бажармаганлиги учун ҳуқуқий жавобгарлиги назарда тутилмаган ва улар ушбу масалалар ўзларининг хизмат вазифалари жумласига кирганларидагина ҳуқуқий жавобгар қилинишлари мумкин ва бошқа ҳолларда уларнинг жавобгарлиги маънавий-ахлоқий, жамоат жавобгарлигидан иборатдир.



Download 77,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish