в - Н-симон букма пиллапоя;
г - Т-симон букма пиллапоя
Умуман олганда зиналарни монолит бетондан ҳам қилиш мумкин. Лекин бундай зина жуда кўп меҳнат сарфи талаб қилади. Авария ҳолатларида ва ёнғин пайтида фойдаланиладиган зиналарни металлдан тайёрланади ва улар бино ташқарисида жойлаштирилади. Бир квартирадаги хоналар икки қаватда жойлашган бўлса, квартира ичидаги зинани ёғоч элементлардан қилиш мумкин. Бу ҳолда зина пиллапоясининг максимал эни 90 см бўлиши мумкин. Ёғоч зинанинг конструкцияси 5- расмда кўрсатилган.
(5-расм): Ёғоч зина. Кўндаланг қирқими:
1 - поғона; 2 - тетива; 3 - зина майдончаси;
4 - балка; 5 – тўсиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |