Шахсга умумий баҳо беришда одамнинг ҳарактери муҳим аҳамиятга эга бўлади. Ҳарактер одамнинг хулқ-атворида ва атрофимиздаги турли-туман воқеа-ҳодисаларга нисбатан муносабатларида намоён бўлади. Шунга кўра, характер шахснинг умумий фазилати ҳисобланади.
Киши характерида ифодаландиган 4 та асосий хусусиятни фарқ қилиш мумкин.
1. Шахснинг атрофидаги одамларга ва жамиятга муносабати; жамоа манфаатларини ёки ўз шахсий манфаатини ўйлаш, худбинлик ёки инсонпарварлик, ҳалоллик ёки қинғирлик ва ҳоказо.
2. Меҳнатга муносабати: меҳнатсеварлик ёки ишёқмаслик, ишбилар-монлик ёки уқувсизлик ва ҳоказо.
3. Ўз-ўзига муносабат: талабчанлик ёки хотиржамлик, камтарлик ёки мақтанчоқлик.
4. Продасп: мақсадга интилувчан ёки лоқайд, катъиятлик ёки ишончсизлик, мардлик ёки қуркоклик.
Касалхоналар ва стационарлар иши амбулатория ва поликли-никалар ишидан ўзига хос томонлари билан ажралиб туради. Илгари шифохоналарда ўрнилар сонини имкон борича кўпай-тириш масаласи кундаланг қилиб қўйилган эди. Бу вазифа ўз даври учун тўғри бўлиб, у тўла-тукис бажарилди. Ҳозир профилактика ва тушунтириш ишлари яхши олиб борилаёт-ганлиги туфайли беморларга ташҳис қуйиш иши бирмунча яхшиланди, бўнга тор ихтисосликдаги мутахассислар сони-нинг ошиб бораётганлиги имкон берди. Бундан ташқари, кишлоқ жойларда кўплаб янги типдаги врачлик-акушерлик ва фельдшерлик-акушерлик пунктлари очилди ва улар сони кун сайин ортиб бормоқда.
Шаҳар ва туманлардаги йирик поликлиникаларда беморлар-нинг кундузи даволаниши учун ўринлар ташкил этилди ва улар зарур ускуна ва жиҳозлар билан таъминланиб бормоқда.
Беморлар ва уларга муносабат
Бемор билан алоқа ўрнатганда унинг кечинмаларини тушуниш ва уларни хайрихоҳлик билан қабул қилиш керак. Тиббиёт ҳамширасининг зарур ёрдам ва шафқат кўрсатишга ҳозирлиги катта аҳамиятга эга. Беморнинг шикоятларини эътибор билан эшитиш, иложи борича хасталик белгиларини бартараф этиш ёки енгиллаштиришга ҳаракат қилиш, дори-дармонларни ўз вақтида қабул қилишини эслатиб туриш ҳамшираларнинг энг муҳим бурчи эканлигини доимо ёдда тутиш зарур.
Терапия - тиббиёт соҳасининг энг муҳим қисми бўлиб, ички касалликлар билан оғриган беморлар кўпроқ психоген омиллар таъсирига дучор бўладилар. Атоқли терапевтлар бу таъсирларни жуда яхши билганликлари учун бемор билан мулоқот қилишнинг турли томонларини ишлаб чиққанлар. Масалан, венгриялик йирик терапевт олим Сандора Коранайнинг қуйидаги сўзларини келтирамиз: «Беморга нимани бериш эмас, балки қандай бериш муҳимдир».