Касалликларда руҳий бузилишларнинг намоён бўлиши - Соматоген жиҳатдан келиб чиккан руҳий бўзилишлар кўпинча хавотили-ваҳимали беморларда пайдо бўлади, уларнинг ҳолатида ипохондрик аломатлар ҳам сезилади. Улар асосий касаллик натижасида пайдо бўлган неврозлар, заифлик, тезда чарчаб қолиш, бош огриги, упка ежимининг бузилиши, ўз аҳолидан чучиш, хаддан ташқари терлаш, юрак уришининг тезлашуви ва ҳоказо ҳолатлардан шикоят қиладилар.
- Алкоголизм ва гиёхвандлик дардига йўликкан шахсда касаллик аниқ кўзга ташланади-ган босқичга етганда одатда ички аъзоларининг турли хасталиклари: жигар, юрак, буйрак, меъда ости безлари ва бошқа хасталиклар аниқланади, шу сабабли улар соматик касалхонанинг терапия будимида даволаниш учун келадилар.
- Неврозсимон аломатлар кўпинча асосий касалликнинг клиник манзарасини ниқоблаб қўяди. Натижада беморлар турли ихтисосликдаги мутахассисларга мурожаат қиладилар, бироқ ҳамиша ҳам дардлари енгиллашавермайди, бу ҳол беморларни невротик ва ипохондрик ҳолатларга дучор қилади.
- Юрак фаолиятининг оғир декомпенсациясида, жигар циррози ва уремияда галлюци-нацияли алаҳлаш кечинмалари билан ўтадиган руҳий ҳолатларнинг авж олиши кузатилади.
Ятрогения - Баъзан психоген омиллар соматоген омиллар билан қўшилиб кетиб, бир-бирини кўчайтирадиган ҳоллар ҳам бўлади. Ятрогения деганда врач ёки тиббиёт ҳамширасининг беморга салбий таъсир қилган сўзлари ва хатти-ҳара-катлари натижасида беморда пайдо бўлган кечинмалар-дан юзага келган касаллик ҳолати ёки унинг кўчайиши тушу-нилади. Ятрогения ўзига хос хусусиятлари бўлган, яъни нотинч, ваҳимали, тез асабийлашадиган, жиззаки, қўрқоқ, асаби заиф беморларда учрайди. Турли хил ятроген хаста-ликлар келиб чиқишида ўрта тиббиёт ходимлари сабабчи бўлган ҳоллар ҳам кўп кузатилган. Улар соррогениялар (лотинча Ятрогения - ҳамшира) деб аталади.
- Терапия бўлимида даволанаётган беморларнинг ҳар бири учун алоҳида ижо-бий психологик таъсир воситаси, яъни сўзлар мажмуаси топилиши керак. Бемор ўз касаллиги тўғрисидада кам уйлайдиган, у давонинг самарали якунла-нишига ишонадиган бўлиши керак. Бунинг учун у бўлимда хизмат қилаётган врач ва ҳамширалар психологик билимларни чуқур эгаллаган бўлишлари керак. Акс ҳолда яхши натижаларга эришиш қийин бўлади.
- Маълумки, тиббиёт соҳасининг ҳеч бир бўлимида жарроҳлик сингари амалий кўникмаларнинг аҳамияти муҳим бўлмайди. Анестезиология ва фармакология соҳасидаги янги бўлимлар, илмий-техникадаги муҳим ихтиролар жарроҳликни ҳозирги даражага етказди. Асаб ва юрак-томирлар системасида операциялар ўтказиш имкониятлари, ҳамшираларнинг ҳам барча упка охлик бўлимининг мақсади, ишни ташкил этиши операциянинг ҳар томонлама самарали якунла-нишини таъминлашдир.
- Операция аралашувининг қандай ўтиши операциядан олдинги ва операциядан кейинги даврда клиник психологларнинг, ходимларининг ўз бурчларини нечогли пухта бажарганликларига боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |