MAVZU: XUSHSUHANLIK,
XUSHMUOMALALIK INSON ZIYNATI.
REJA:
1. XUSHSUHANLIK NIMA?
2. XUSHMUOMALALIK INSON ZIYNATI.
XUSHMUOMALALIK- insonlarning hatti-harakati, muloqat qilishningodatiy usullariga ega axloqiy fazilat.
Xushmuomalalikka- odob, axloq, tarbiya, sehrli so'zlar kiradi.Odob arabcha "adab"so'zining ko'pligi bo'lib,jamiyatda e'tirof etilgan xulq normasi.
Odob negizida axloqning ba'zi tamoyillari, me'yorlari go'zallik (estitika) talablari yotadi.
Odob kishining jamoat orasida o'zini qanday tutishi,odamlar bilan qay yo'sinda muomala qilishi, bo'sh vaqtini qanday tashkil etishi, inson tashqi qiyofasi qanday bo'lishi (sharm,- hayo,kamtarlik, xushmuomalalik, ozodalikni o'z ichiga oladi.
Odob- ta'lim-tarbiya, amaliy tajriba jarayonida shakllanadi.
Nutq odobi nima? Nutq odobi - bu suhbatdoshlar o'rtasida nutq aloqasini o'rnatish va do'stona, xushmuomala, xayrixoh yoki rasmiy munosabatlarni saqlab turish uchun ma'lum bir jamiyatda qabul qilingan ma'lum lingvistik belgilar (so'zlar, barqaror og'zaki formulalar) va ulardan foydalanish qoidalari tizimi.
biz muloqot madaniyatining birinchi saboqlarini biz uchun eng yaqin va aziz odamlardan olamiz: ona, ota, buvisi, enaga, o'qituvchi ... Bu tushunchani qanday ta'riflasak ham, bir narsa shubhasizdir: nutq odob -axloqi hamrohlik qiladi.
ХУЛҚИ ҚАНДАЙ БЎЛСА, КИШИ НУТҚИ ҲАМ ШУНДАЙ БЎЛИШИ ТАБИИЙ. МУТАФАККИР АЛИШЕР НАВОИЙ “КИМНИНГ МИЯСИДА ИЛЛАТ КЎП БЎЛСА, СЎЗИДА МАНТИҚ БЎЛМАЙДИ. МИЯСИ СОҒЛОМ БЎЛСА, ГАП СЎЗИ ЁҚИМЛИ ВА ХАТОСИЗ БЎЛАДИ” – ДЕЙИШЛАРИ БИЛАН ҲАҚ. ХУЛҚ ВА НУТҚ БИРЛАШИБ ЎЗ РЎЁБИНИ КЎРСАТСА, КИШИ Ё ХУШФЕЪЛ, Ё БАДФЕЪЛ ДЕЙИЛАДИ.
Мақсад бир бўлмаса жам бўлмагаймиз,
Жам бўлсак, бошимиз хам бўлмагаймиз,
Ватан бир, ғоя бир дўстмиз, биродар,
Дунёда ҳеч кимдан кам бўлмагаймиз.
SEHRLI SO'ZLAR
"Ассалому алайкум", "саломат бу́линг", "мархамат", Баракалла”, “раҳмат”, “қойил”, “гап йўқ,
сизга”, “миннатдорман”
Кўришгунча”, “ҳозирча хайр, омон бўлинг”, “Учрашгунга қадар, хайр”, “Саломатликда кўришайлик”, “Хайр, яхши қолинг”, “Хайр, яхши боринг”… ва ҳоказо.
Абу Саъид ривоят қилишича, “Одам боласи тонг оттирса, унинг
аъзоларининг барчаси тилга: «Бизнинг ҳаққимизда яратгандан қўрқ! Биз
сенга боғлиқмиз. Тўғри бўлсанг, тўғримиз. Эгри бўлсанг, эгримиз, дер
эканлар».
Ривоятлардан бирида келитирилишича, ғазабнок бир кимса “мен ҳақимда фалон одам ундай дебди, бундай дебди, мен ҳозир ундан аламимни оламан, дўппослаб хуморимдан чиқаман, уни ҳақорат қилишга қандай ҳуқуқи бор, дея ёши улуғ, сўзи қутлуғ бир донишманддан сўрабди. Донишманд айтибди:
Яхшиси, уйингга бор, дамингни ол, сабр иймондандир, эртага гаплашасан.
Нега, ахир, темирни қизиғида босган яхшимасми?!
Сен темир эмас, одамсан, билмайсанми, кийимингга лой сачраган бўлса, у қуригандан кейин яхшироқ тозаланади.
Кайковус “Қобуснома”сида келтирилади: “агар сендан сўрасалар, сўз сеникими, ё сен сўзникими, жавоб айғил, сўз меники, мен сўзники.” Бу ўринда тилдаги сўзлар халқники, агар сиз уни ўз нутқингизда қўлласангиз сизники бўлади. Чунки айтилган сўз отилган ўқдек етиб бораркан, энди сиз айтган сўзингизга масъулсиз. Шунинг учун ҳам шоир таъкидлаганидек,
Кўкка етса агар бошинг сўзингдан,
Кўздан оқса агар ёшинг сўзингдан,
Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам сўзингдан
Оғу бўлса ичар ошинг сўзингдан
Неки бўлса, ўзингдан кўр, ўзингдан.
Алишер Навоий “Маҳбуб ул-қулуб” асарида образли тарзда ифодалаган. “тил шунча шарафи билан нутқнинг қуролидир. Агар нутқ номаъқул бўлиб чиқса, тилнинг офатидир”.
Муомала маданияти, нотиқлик санъати бу тилшунослик фани объекти эмас, у мантиқ, руҳиятшунослик, этика, эстетика, фалсафа, тафаккур, сиёсатшунослик, жамиятшунослик илми ҳамдир. Шундай экан, масала моҳиятини теран англаган ҳолда, тажрибали воизларни жамлаб муомала маданиятини, нотиқлик санъатини ўргатишга қаратилган махсус ўқув муассасаларини ташкил этиш давр талабидир.
Savol va topshiriqlar
1. Xushmuomalalik nima?
2. Odob so'zining ma'nosi?
3. Odob qayerlarda namoyon bo'ladi?
4. Xushmuomalalik alifbosi haqida nimalarni bilib oldingiz?
5. Sehrli so'zlarni ayting?
6. Mehr-oqibat deganda nimani tushunasiz?
7. Odob- axloq haqida maqol keltiring?
8. Mavzuga oid rivoyat keltiring?
9. Mavzuga oid faylasuflarning fikrlari?
10.Xushsuhanlik bu?
E'TIBORINGIZ UCHUN RAXMAT
Do'stlaringiz bilan baham: |