қолдиқлар методи. Бу метод ўрганиш объекти мураккаб ходисадан иборат бўлиб, биттасидан бошқа қисмларининг сабаблари аниқ булганда, ана шу қолган қисмни вужудга келтирувчи сабабни топиш мақсадида қўлланилади. Унинг мухокама юритиш жараёнида амал қилиш схемаси қуйидагича:
холлар
|
ходисадан аввал келиб, унинг айрим қисмларини вужудга келтирувчи холатлар
|
ходиса
|
1
2
3
|
АВС
А
В
|
x, y, z
x
y
|
Эхтимол, С холат z нинг сабабидир.
қолдиқлар методини қўллаш натижасида гелий, рубидий каби химиявий элеметлар, Нептун планетаси топилган ва бошқа турли сохага оид кўп ходисалар аниқланган.
Бу методни қўллаганда мухокама юритиш жараёнининг қандай кечишини Нептун планетасининг кашф этилиши мисолида кўриб чиқамиз. Уран планетасининг харататини кузатар эканлар, олимлар унинг хисоблаб чиқилгандан кўпроқ миқдорда оғишган орбита бўйлаб харакат қилишини қайд этганлар. Маълумки, планетанинг оғишиш миқдорининг бир қисми унга шу пайтгача маълум бўлган планеталарнинг таъсир ўтказиши билан боғлиқ. қолган қисмининг эса бошқа бир куч таъсирида бўлаётганини бу ерда тушуниб олиш қийин эмас. Олимлар, шу пайтгача номаълум планета мавжуд бўлиб, ана шунинг таъсирида Уран планетасининг оғишиш миқдори кўпаяётган бўлса керак, деган тахминий фикр билдиришган. Орадан маълум бир вақт ўтгандан кейин, Леверье хисоблаш йўли билан янги планетанинг-Нептуннинг жойлашишини айтиб беради. Нихоят И. Галле 1846 йили янги қурилган телескоп ёрдамида уни осмон сферасидан топади.
Агар Уран планетасига таъсир этувчи планеталарни А, В, С лар, Уран планетасининг умумий оғишиш миқдорини ташкил этувчи қисмларини а, в, с, d билан белгилаган холда, оғишишнинг а миқдорини-А планетаси, в миқдорини-В планетаси, с миқдорини-С планетаси таъсири билан боғласак, унда d миқдори «қандайдир номаълум Х планетаси мавжуд бўлиб, ана шуниинг таъсирида вужудга келса керак», деган хулосани хосил қилувчи мухокаманинг амалга ошаётганини кўрамиз.
Унинг формуласи қуйдагича бўлади:
АВС лар а, в, с, d ларни келтириб чиқаради
А а ни келтириб чиқаради
В в ни келтириб чиқаради
С с ни келтириб чиқаради
Эхтимол, қандайдир Х мавжуд бўлиб, у d ни келтириб чиқараётган бўлса керак.
Демак, қолдиқлар методи мохиятини шундай ифодалаш мумкин: агар ўрганилаётган мураккаб ходисани ташкил этувчи ходисанинг (ёки ходисанинг қисмининг) битта холатдан бошқа холатлар билан алоқаси зарурий характерга эга бўлмаса, ана шу қолдиқ холат мазкур ходисанинг (ходиса қисмининг) сабаби бўлиши мумкин.
Илмий индукциянинг бошқа методлари сингари, қолдиқлар методи хам эхтимолий билим олиш воситаси хисобланади. Чиқарилаётган хулосанинг чин бўлиш эхтимоли, биринчидан, ходисадан аввал келиб, унга таъсир ўтказаётган холатлар хақидаги билимнинг қай даражада бўлиши, иккинчидан, хар бир холат билан вужудга келаётган мураккаб ходиса ўртасидаги алоқадорлик зарурий характерга эга эканлигига аниқ ишоч хосил қилиш, учинчидан, конкрет хар бир холат билан у сабаби бўлиб хисобланаётган ходиса қисми ўртасидаги алоқадорликнинг таъсодифий эмаслигини аниқлаш ва шу каби омилларни хисобга олган холда ортади.
Шундай қилиб, сабабий алоқадорликни аниқлашнинг биз кўриб чиққан индуктив методлари ўз мантиқий структурасига кўра етарли даражадаги мураккаб мухокама юритиш усуллари бўлиб, уларда индуктив умумлаштириш дедуктив хулоса чиқариш иштирокида амалга ошади. Хусусан, дедукция тасодифий холатларни мухокама жараёнидан чиқариб ташлаш (элиминация қилиш) йўли билан (айирувчи-қатъий силлогизмнинг tollendo ponens модуси асосида) индуктив умумлаштириш йўналишини белгилашга, унинг хулосасининг асосланганлик, ишочлилик даражасининг ортишига хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |