Mavzu: Xulosa chiqarish turlari Toshkent – 2020



Download 203,88 Kb.
bet1/22
Sana23.02.2022
Hajmi203,88 Kb.
#137669
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
falsafa


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEXNOLOGIYALARI
VA KOMMUNIKATSIYALARINI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI
MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI
TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
Falsafa fani bo`yicha

Mustaqil ish


Mavzu: Xulosa chiqarish turlari


Toshkent – 2020

Режа:


  1. дедуктив хулоса чиқариш

  2. индуктив хулоса чиқариш

  3. аналогия

ДЕДУКТИВ ХУЛОСА ЧИҚАРИШ
Дедуктив хулоса чиқаришнинг мухим хусусияти унда умумий билимдан жузъий билимга ўтишнинг мантиқан зарурий характерга эгалигидир. Унинг турларидан бири бевосита хулоса чиқаришдир.
Фақат биргина мулохазага асосланган холда янги билимларнинг хосил қилиниши бевосита хулоса чиқариш деб аталади. Бевосита хулоса чиқариш символик мантиқда қуйидагича ифодаланади: ХSPYSP, бунда X ва Y оддий қатъий мулохазаларни (A, E, I, O), S ва P лар эса мулохазаларнинг субъекти ва предикатини ифодалайди. ХSP - хулоса асоси ёки антеседент, YSP - хулоса ёки консеквент деб аталади. Бевосита хулоса чиқариш жараёнида мулохазаларнинг шаклини ўзгартириш орқали янги билим хосил қилинади. Бунда асос мулохазанинг структураси, яъни субъект ва предикат муносабатларининг миқдор ва сифат характеристикалари мухим ахамиятга эга бўлади. Бевосита хулоса чиқаришнинг қуйидаги мантиқий усуллари мавжуд:
1. Айлантириш (лот.-obversio) - шундай мантиқий усулки, унда берилган мулохазанинг миқдорини сақлаган холда, сифатини ўзгартириш билан янги мулохаза хосил қилинади. Бу усул билан хулоса чиқарилганда қўш инкор содир бўлади, яъни аввал асоснинг предикати, кейин боғловчиси инкор этилади. Буни қуйидаги кўринишда ёзиш мумкин:

Инкор қилиш жараёнида инкор юкламаларидан (-ма; -сиз; ‑мас) ёки инкор қилинаётган тушунчага зид бўлган тушунчалардан фойдаланилади. Оддий қатъий мулохазаларнинг хаммасидан айлантириш усули билан хулоса чиқарилади. Хулоса асоси бўлган мулохаза хулосада қуйидагича ифодаланади:









Хулоса асоси




Хулоса

1

А

хамма S-P

E

хеч бир S-P мас эмас

2

E

хеч бир S-P эмас

А

хамма S эмас P дир

3

I

Баъзи S-P

O

Баъзи S-P сиз эмас

4

O

Баъзи S-P эмас

I

Баъзи S эмас-P дир

Айлантиришда А-Е га, Е-А га, I-O га, O-I га ўзгаради.


Масалан:
1. А. хамма илмий қонунлар объектив характерга эга.
Е. хеч бир илмий қонун субъектив характерга эга эмас.

2. Е. хеч бир сахий хасис эмас.


А. хамма сахий бўлмаганлар хасисдир.

3. I. Баъзи тушунчалар мазмунан конкрет бўлади.


0. Баъзи тушунчалар мазмунан абстракт бўлмайди.

4. 0. Баъзи мулохазалар мураккаб эмас.


I. Баъзи мулохазалар соддадир.
Демак, айлантириш усули билан хулоса чиқарилганда «бирор ниманинг қўш инкори унинг тасдиғига тенгдир», деган қоидага асосланади.
II. Алмаштириш (лот.-conversio) - шундай мантиқий хулоса чиқариш усулики, унда хулоса берилган мулохазадаги субъект ва предикатнинг ўрнини алмаштириш орқали келтириб чиқарилади.
Алмаштиришда берилган мулохазадаги терминлар хажми эътиборга олиниши шарт. Агар берилган мулохазадаги терминлар хажмига эътибор берилмаса, хулоса нотўғри бўлиши мумкин: Масалан,


хамма инсонлар тирик мавжудотлардир
хамма тирик мавжудотлар инсонлардир
Хулоса хато, чунки берилган мулохазада Р - (тирик мавжудотлар) тўлиқ хажмда олинмаган, хулосада эса тўлиқ хажмда олинган. Юқоридаги асосдан «Баъзи тирик мавжудотлар инсонлардир» деб чиқарилган хулоса тўғри бўлади. Шунга кўра алмаштиришнинг уч тури фарқланади: торайтирилган, кенгайтирилган ва соф алмаштириш.









Хулоса асоси




Хулоса

Алмаштириш тури

1

А

хамма S-P

А

хаммма P-S

Соф алмаштириш

2

Е

хеч бир S-P эмас

Е

хеч бир P-S эмас

Соф алмаштириш

3

I

Баъзи S-P

I

Баъзи P-S эмас

Соф алмаштириш

4

А

хамма S-P

I

Баъзи P-S

Торайтирилган алмаштириш

5

I

Баъзи S-P

A

хамма P-S

Кенгайтирилган алмаштириш

Юқоридаги схемани мисоллар билан кўриб чиқамиз.


1. А хамма тирик мавжудотлар сезиш хусусиятига эга.
А. Сезиш хусусиятига эга бўлганларнинг хаммаси тирик мавжудотдир.

2. Е. хеч бир хасис сахий эмас.


Е. хеч бир сахий хасис эмас.

3. I Баъзи файласуфлар табиатшуносдир.


I. Баъзи табиатшунослар файласуфлардир.

4. А. хамма врачлар олий маълумотлидир.


I. Баъзи олий маълумотлилар врачлардир.

5. I. Баъзи одамлар шоирдир.


хамма шоирлар одамдир.

Жузъий инкор мулохазадан (О) алмаштириш усули билан хулоса чиқариб бўлмайди, чунки бу мулохазанинг предикати тўлиқ хажмда олинган. Демак, у хулосада хам тўлиқ хажмда олиниши керак, яъни хулоса умумий инкор мулохаза (Е) бўлиши керак. У холда хулосанинг предикати хам тўлиқ хажмда олиниши керак бўлади, бу эса мумкин эмас, чунки у асоснинг субъектида тўлиқ хажмда олинмаган. Масалан:




О. Баъзи файласуфлар мантиқшунос эмас.
Е. хеч бир мантиқшунос файласуф эмас.
ёки
О. Баъзи мантиқшунослар файласуф эмас.
хар икки холатда хам хулоса нотўғридир.
Демак, алмаштириш усули қўлланилганда мулохазадаги субьект ва предикат хажми аниқланади ва шу асосда мулохазадаги терминларнинг ўрни алмаштирилиб, хулоса чиқарилади. Бу усул, айниқса, тушунчага берилган таърифларнинг тўғрилигини аниқлашда мухим ахамиятга эга.
III. Предикатга қарама-қарши қўйиш (лот. contrapositio) бевосита хулоса чиқаришнинг мантиқий усулларидан бири бўлиб, бу усул қўлланилганда берилган мулохаза аввал айлантирилади, сўнгра алмаштирилади. Натижада хосил қилинган мулохазанинг (хулосанинг) субъекти асос мулохаза предикатига зид, предикати эса унинг субъектига мос бўлади:

Бунда хулосада S нинг инкор шаклида бўлиши хулоса боғловчисининг инкор этилиши натижасидир. Предикатга қарама-қарши қўйишда А-Е га, Е-I га, 0-I га ўзгаради
Турли мулохазалардан бу усул воситасида хулоса чиқариш қуйидаги схемада кўрсатилган:









Хулоса асоси

Хулоса

1

А

хамма S-P

хеч бир P эмас S эмас

2

Е

хеч бир S-P эмас

Баъзи Р эмас S дир

3

O

Баъзи S-P эмас

Баъзи P эмас S дир

Масалан,
1. А. хамма хукмлар дарак гап орқали ифодаланади.


Е. Дарак гап орқали ифодаланмаган фикр хукм эмас.

2. Е. Хеч бир ватанпарвар ўз Ватанига хиёнат қилмайди.


I. Баъзи Ватанига хиёнат қилмайдиганлар ватанпарвардир.

3. О. Баъзи талабалар файласуф эмас.


I. Баъзи файласуф бўлмаганлар талабадир.

Жузъий инкор мулохазадан предикатга қарама-қарши қўйиш усули билан хулоса чиқарилганда, бу мулохазадан алмаштириш усули билан хулоса чиқариб бўлмаслигини эътиборга олиш зарур. Шунинг учун О мулохазадан


«Баъзи S-P эмас» шаклида эмас, балки «Баъзи S эмас–Pдир»


«Баъзи Р-S эмас», «Баъзи Р эмас S дир»
шаклида хулоса чиқарилади.
Жузъий тасдиқ (I) мулохазадан предикатга қарама-қарши қўйиш усули билан хулоса чиқариб бўлмайди. Чунки, «Баъзи S-P мулохазани айлантирсак «Баъзи S-P мас эмас» яъни жузъий инкор хукм келиб чиқади. Ундан алмаштириш орқали хулоса чиқариб бўлмайди.
Мантиқий квадрат орқали хулоса чиқариш.
Бунда оддий қатъий мулохазаларнинг ўзаро муносабатларини (қаранг: мантиқий квадрат) эътиборга олган холда, мулохазалардан бирининг чин ёки хатолиги хақида хулоса чиқарилади. Бу хулосалар мулохазалар ўртасидаги зидлик, қарама-қаршилик, қисман мослик ва бўйсиниш муносабатларига асосланади.
Зидлик (контрадикторлик) муносабатларига асосланган холда хулоса чиқариш. Маълумки, зидлик муносабати А-О ва Е‑I мулохазалари ўртасида мавжуд бўлиб, учинчиси истисно қонунига бўйсунади. Бу муносабатга кўра мулохазалардан бири чин бўлса, бошқаси хато бўлади ва, аксинча, бири хато бўлса, бошқаси чин бўлади. Хулосалар қуйидаги схема бўйича тузилади:

Масалан,
А. хамма инсонлар яшаш хуқуқига эга
0. Баъзи инсонлар яшаш хуқуқига эга эмас.

I. Баъзи файласуфлар давлат арбоби.


Е. хеч бир файласуф давлат арбоби эмас.
Бу мисолда асос мулохазанинг чинлигидан хулосанинг хато эканлиги (учинчиси истисно қонуни асосида) келиб чиқади.
қарама-қаршилик (контрарлик) муносабатларига асосланган холда хулоса чиқариш. қарама-қаршилик муносабати А ва Е мулохазалар ўртасида мавжуд бўлиб, зиддият қонунига бўйсунади. Бу муносабатдаги мулохазалардан бирининг чинлигидан бошқасининг хато эканлиги тўғрисида хулоса чиқарилади. Лекин бирининг хатолиги бошқасининг чинлигини асослаб бермайди, чунки хар икки мулохаза хам хато бўлиши мумкин. Масалан, «хамма инсонлар яхши яшашни хохлайдилар» деган умумий тасдиқ (А) мулохазанинг чинлигидан «хеч бир инсон яхши яшашни хохламайди» деган умумий инкор (Е) мулохазанинг хатолиги келиб чиқади.

А. хамма тушунчалар конкрет бўлади.


Е. хеч бир тушунча конкрет эмас.
Бу мисолда асос мулохаза ва хулоса хато. Демак, қарама-қаршилик муносабатидан кўринишида хулоса чиқариш мумкин.
қисман мослик (субконтрарлик) муносабатига асосланган холда хулоса чиқариш. Бу муносабат жузъий тасдиқ (I) ва жузъий инкор (О) мулохазалар ўртасида мавжуд бўлади. Бу мулохазаларнинг хар иккиси бир вақтда чин бўлиши мумкин, лекин бир вақтда хато бўлмайди. Улардан бирининг хатолиги аниқ бўлса, иккинчиси чин бўлади. қисман мослик муносабати асосида хулоса чиқариш кўринишда бўлади.
Масалан:
О. Баъзи илмий қонунлар объектив характерга эга эмас.
I. Баъзи илмий қонунлар обьектив характерга эга.
Бунда асос мулохаза хато бўлганлиги учун хулоса чин бўлади.

I. Баъзи файласуфлар давлат арбоби.


О. Баъзи файласуфлар давлат арбоби эмас.
Бу мисолда асос мулохаза хам, хулоса хам чин фикрдир. Баъзан асос мулохаза чин бўлганда хулосанинг чинлигини хам, хатолигини хам аниқлаб бўлмайди.
Бўйсуниш муносабатига асосланган холда хулоса чиқариш. Бу муносабат сифатлари бир хил бўлган умумий ва жузъий мулохазалар (А ва I; Е ва О) ўртасида мавжуд бўлади. Умумий - бўйсиндирувчи мулохазалар чин бўлса, жузъий - бўйсинувчи мулохазалр хам чин бўлади. Лекин бўйсинувчи – жузъий мулохазаларнинг чинлигидан, бўйсиндирувчи – умумий мулохазаларнинг чинлиги хақида хулоса чиқариб бўлмайди. Чунки бундай холда умумий мулохазалар чин ёки хато бўлиши мумкин. Шунга кўра бўйсиниш муносабатига асосланган хулоса чиқариш қуйидаги кўринишда бўлади:
А  I; Е  О.
Масалан:
А. хамма мустақил давлатлар БМТ га аъзо.
I. Баъзи мустақил давлатлар БМТ га аъзо.

А - мулохаза чин бўлгани учун, I мулохаза хам чин.


О. Баъзи ўзбек аёллари олий маълумотга эга эмас.


Е. хеч бир ўзбек аёли олий маълумотга эга эмас.
Бу мисолда О - мулохаза чин бўлса хам, Е-мулохаза хато.

Юқоридаги муносабатларни умумлаштирган холда, асос мулохаза ва хулосанинг чинлик даражасига кўра қуйидаги холатларни кўрсатиш мумкин.


1. Асос мулохаза ва хулоса чин бўлган:
А - I, Е - I.
2. Асос мулохаза чин ва хулоса хато бўлган:

3. Асос мулохаза хато ва хулоса чин бўлган.

Мантиқий квадрат орқали хулоса чиқарилганда қарама-қаршилик муносабатидаги мулохазалардан бири хато бўлганда, қисман мослик муносабатидаги мулохазалардан бири чин бўлганда ва бўйсиниш муносабатида жузъий мулохазалар чин бўлганда, улардан чиқарилган хулоса ноаниқ бўлади.
Бевосита хулоса чиқариш усуллари билишда мавжуд фикрни аниқлаб олишга, унинг мохиятини тўғри тушунишга, шунингдек бир фикрни турли хил кўринишда баён қилишга, янги билимлар хосил қилишга имконият беради.



Download 203,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish