Mavzu: Xulosa chiqarish turlari Toshkent – 2020


Номукаммал силлогизмларни мукаммал силлогизм кўринишига келтириш



Download 203,88 Kb.
bet7/22
Sana23.02.2022
Hajmi203,88 Kb.
#137669
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
falsafa

Номукаммал силлогизмларни мукаммал силлогизм кўринишига келтириш
Аристотелдан бошлаб барча мантиқшунослар силлогизмнинг I-фигураси ва унинг модусларига катта эътибор берганлар. Улар I-фигурани мукаммал, деб билганлар, унинг хулосаларини аниқ ва яққол деб хисоблаганлар. Силлогизмнинг бошқа фигураларини номукаммал деб, уларнинг хулосаларининг чин эканлигини аниқлаш учун I-фигурага келтириш зарур, деб хисоблаганлар. Бу мантиқий амал бажарилганда модусларнинг номига эътибор берилади:
1. Модуснинг номида «s» харфи бўлса, ундан аввал келувчи унли харф орқали ифодаланадиган хукм тўлиқ алмаштирилиши шарт (conversio simplex).
2. Модуснинг номида «р» харфи бўлса, ундан аввал келувчи унли харф орқали ифодаланадиган хукм қисман алмаштирилади (per accidens).
3. Модуснинг номида «м» харфи бўлса, унда силлогизм асосларининг ўрнини алмаштириш (metathesis ёки mutatio pramissarum) зарур.
4. Модусларнинг бош харфлари (B, C, D, F) уларни I-фигуранинг қайси модусига келтирилишини ифодалайди. II ва IV фигураларнинг Cesare, Camestres ва Camenes модуслари I фигуранинг Celarent модусига келтирилади. II фигуранинг Darapti, Disamis модусларини 1-фигуранинг Darii модусига, Fresission ни 1-фигурнинг Ferio модусига келтирилади.
5. Модуснинг номидаги «k» харфи шу модуснинг I фигура модусларидан бирортаси орқали алохида усул воситасида исботланишини билдиради. Бу усул Reductio ad absurdum деб аталади.
Энди бу қоидаларга асосланган холда бир неча мисолларни кўриб чиқамиз:
II-фигуранинг Cesare модуси I фигуранинг Celarent модусига келтирилади (4-қоида). 1-қоидага кўра II фигуранинг катта асоси тўлиқ алмаштирилади.

II-фигура Cesare I-фигура Celarent


E. хeч бир Р-М эмас Е. хеч бир М-Р эмас.
А. хамма S-M А. хамма S-M
E. хеч бир S-P эмас E. хеч бир S-P эмас

Схемаларни таққослаш катта асосни тўлиқ алмаштириш орқали II-фигуранинг I-фигурага келтирилганлигини кўрсатади.


Масалан,
хеч бир хайвон онгли мавжудот эмас.
Инсон онгли мавжудот
хеч бир инсон хайвон эмас.

хеч бир онгли мавжудот хайвон эмас.


Инсон онгли мавжудот
хеч бир инсон хайвон эмас.

Яна бир мисол. III-фигуранинг Darapti модусини I-фигуранинг Darii модусига келтирамиз. Darapti даги кичик асос қисман алмаштирилади (2-қоида).


III  фигура Darapti I фигура Darii


A. хамма М-Р А. хамма М-Р
А. хамма М-S I. Баъзи S-M
I. Баъзи S-P E. Баъзи S-Р
Масалан,



хамма мантиқшунослар файласуфдир.




хамма мантиқшунослар файласуфдир.

хамма мантиқшунослар илмли кишилардир




Баъзи илмли кишилар
мнтиқшуносдир

Баъзи илмли кишилар файласуфдир.




Баъзи илмли кишилар файласуфдир.



IV фигуранинг Bramanlip модуси I фигуранинг Barbara модусига асосларнинг ўрнини алмаштириш орқали келтирилади (3-қоида)

IV фигура Bramanlip I фигура Barbara


A. хамма Р-M А. хамма М-S
А. хамма М-S А. хамма Р-M
I. Баъзи S-P А. хамма S-H

Масалан,
А. халол одамларнинг хаммаси виждонлидир.


А. хамма виждонлилар адолатли кишилардир.
I. Баъзи адолатли кишилар халол одамлардир.

А. хамма виждонлилар адолатли кишилардир.


А. халол одамларнинг хаммаси виждонлидир.
А. халол одамларнинг хаммаси адолатли кишилардир.

IV-фигурадаги жузъий хулосанинг I-фигурадаги умумий хулоса кўринишини олиши 2-қоида билан изохланади.


Энди II-фигуранинг Camestres модусини I-фигуранинг Celarent модусига келтирамиз. Бунинг учун учинчи ва биринчи қоидалардан фойдаланамиз, яъни II фигура асосларининг ўрнини ўзгартириб, кичик асосни тўлиқ алмаштирамиз.

II фигура Camestres I фигура Celarent


A. хамма Р-M Е. хеч бир М-S эмас
Е. хеч бир S-М эмас А. хамма Р-M
Е. хеч бир S-P эмас Е. хеч бир Р-S эмас ёки
хеч бир S-P эмас
Масалан,



хамма инсонлар тирик мавжудотдир.




хеч бир тирик мавжудот тош эмас.

хеч бир тош тирик мавжудот эмас.




хамма инсон тирик мавжудот.

хеч бир тош инсон эмас.




хеч бир инсон тош эмас.

Reductio ad absurdum усули 5-қоида билан боғлиқ, яъни модуснинг номида «k» харфи бўлган холатларда қўлланилади. Бундай модусларга II фигуранинг Baroko ва III фигуранинг Bokardo модуслари мисол бўлади. Бу модуслар I фигуранинг Barbara модусига келтирилади. Бунда reductio ad absurdum яъни «бемаъниликка олиб келиш» усули дан фойдаланилади. Бу усулнинг мохияти қуйидагича: биз икки асосдан маълум бир хулосага келамиз. Кимдир хулосанинг тўғри эканлигини инкор қилади. Биз бу инкорнинг бемаъни эканлигини исботлашимиз керак. Бунинг учун биз хулоса асосларини тан олган холда, хулосани инкор қилиш мумкин эмаслигини асослаб берамиз. Масалан:


II-фигура Baroko


А. хамма Р-М
О. Баъзи S-М эмас.
О. Демак, баъзи S-P эмас.

Хулоса, яъни «баъзи S-Р эмас» эканлиги инкор қилинади. Унда шу хулосага зид бўлган хукм чин деб қабул қилиниши керак: «хамма S-Р» – чин хукм. Хулосага зид бўлган хукм кичик асос қилиб олинади1. Натижада ўрта термини «Р» билан ифодаланган Barbara модусли силлогизм хосил қилинади:


А. хамма Р-М


А. хамма S
А. хамма S-М

Шундай қилиб, дастлабки хулосани инкор қилган холда «хамма S-М» деган хулосага келинади. Лекин бу хулоса дастлабки силлогизмнинг кичик асосига зид бўлади. Натижада дастлабки силлогизмнинг асосларини тан олиб, хулосасини инкор қилганлар зиддиятга дуч келадилар. Шундай қилиб, биз уларнинг эътирозлари «бемаъниликка олиб келганлигини», яъни ad absurdum эканлигини асосладик.


III фигуранинг Bokardo модуси хам худди шу усул орқали I фигурага келтирилади.

Bokardo:
О. Баъзи М-Р эмас.


А. хамма М-S
О. Баъзи S-Р эмас.

«Баъзи S-Р эмас» деган хулосанинг чинлигини инкор қилган холда унга зид бўлган «хамма S-P», деган хукм чин деб олинади. Бу хукм «хамма M-S» асоси билан биргаликда ўрта термини «S» бўлган силлогизмни хосил қилади:


А. хамма S-P


А. хамма М-S
А. хамма М-Р.


Шундай қилиб, хосил қилинган хулоса «Баъзи М-Р эмас» деган асосга зид бўлади. Дастлабки силлогизмнинг асослари чин деб эътироф этилгани учун кейинги силлогизмнинг хулосаси хато бўлади.
Бунга қуйидаги мисолни олишимиз мумкин.

III-фигура Bokardo


О. Баъзи файласуфлар табиётшунос эмас.
А. хамма файласуфлар - инсондир.
О. Баъзи инсонлар табиётшунос эмас.


Бу силлогизм хулосасининг чинлиги инкор этилса, унда унга зид бўлган «хамма инсонлар табиётшуносдир», деган мулохаза чин бўлиши керак. Бу мулохазани катта асоснинг ўрнига қўйиб, кичик асос билан бирлаштирсак, Barbara силлогизмини хосил қиламиз:

А. хамма инсонлар – табиётшуносдир.


А. хамма файласуфлар – инсондир.
А. хамма файласуфлар табиётшуносдир.


Бу силлогизмнинг хулосаси дастлабки силлогизмнинг катта асосига зид, бу эса беъманиликлар, чунки дастлабки силлогизмнинг асослари чин деб эътироф этилган. Демак, дастлабки силлогизм хулосасининг нотўғри, бемаъни эканлиги асослаб берилди.
Шундай қилиб, II-, III- ва IV-фигура модусларини I-фигурага келтириш орқали бу силлогизм модусларининг чинлигини асослаш мумкин.
Cиллогистик хулоса чиқаришда кенг тарқалган хатолар.
I-фигура бўйича кичик асос инкор хукм бўлганда хосил қилинган хулоса ноаниқ(кўпинча хато) бўлади.
Масалан:
хамма ўқитувчилар педагогдир.
Бу аёл ўқитувчи эмас.
Бу аёл педагог эмас.

II-фигурада хулоса асосларининг хар иккиси тасдиқ хукм бўлганда хосил қилинган хулоса ноаниқ(кўпинча хато) бўлади.


Масалан:
хамма ўқитувчилар педагогдир.
Бу аёл-педагог.
Бу аёл-ўқитувчи
Фақат ўқитувчиларгина педагог бўлмайди, шунинг учун хар иккала хулоса ноаниқдир



Download 203,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish