Илмий индукция методлари
ўхшашлик методи. Унда ўрганилаётган ходисанинг сабаби хақидаги хулоса шу ходисанинг бир қанча кузатилаётган холларини солиштириш, уларнинг ўхшаш томонини аниқлаш асосида хосил қилинади. Масалан, кимёвий таркиби, зичлиги, оғирлиги, катталиги турлича бўлган маятниклар узунлиги бир хил стерженларга-илгакларга илинтирилиб, харакатга келтирилганда, бир хил тебраниш даврига эга бўлган. Бунда ходисанинг вужудга келиши кузатилаётган барча холларида ундан аввал келаётган холатларнинг фақат биттасигина такрорланади. Ана шунга таяниб, мазкур такрорланувчи холат кузатилаётган ходисанинг вужудга келишининг сабаби бўлса керак, деган тарзда эхтимолий хулоса чиқарилади.
ўхшашлик методи бўйича мухокама юритиш схемаси қуйидаги кўринишга эга:
холлар
|
ходиса вужудга келишдан аввал мавжуд бўлган холатлар
|
ходиса
|
1
2
3
|
АВС
ДЕВ
ВСД
|
d
d
d
|
Эхтимол, В холат d ходисанинг сабабидир.
Демак, ўхшашлик методининг мохиятини қуйидагича ифодаласа бўлади:
Агар ходисанинг кузатилаётган холлари учун фақат битта холатгина умумий бўлса, ана шу холат мазкур ходисанинг сабабидир.
ўхшашлик методининг амалга ошиш механизми қуйидаги мантиқий амалларни ишлатишни ўз ичига олади.
Биринчидан, ўрганилаётган ходисанинг тахминий сабаблари хақида маълумотлар тўпланади. Бизнинг схемада бу А, В, С, Д, Е холатлари d ходисасидан аввал келиб, унинг пайдо бўлишига сабаб бўлувчи холатлар сифатида олиб қаралган. Уни «А, ёки В, ёки С, ёки Д, ёки Е d ходисасини келтириб чиқаради», шаклидаги дизъюнктив хукм деб қабул қилсак бўлади.
Иккинчидан, мавжуд холатлар ичидан кузатилаётган ходиса билан зарурий равишда боғланмаган, сабабий алоқадорликка хос белгиларга эга бўлмаган холатлар чиқариб юборилади. Юқоридаги схемада d ходисаси биринчи холда Д ва Е холатлари, иккинчи холда А ва С холатлари, учинчи холда А ва Е холатлари бўлмаганда хам вужудга келаяпти. Ана шунинг учун улар зарурий равишда боғланмаган, ва, демак унинг сабаби бўла олмайдиган холатлар сифатида мухокамадан чиқариб юборилиши керак. Уни, «А хам, С хам, Д хам, Е хам d ходисасининг сабаби эмас», деган кўринишдаги инкор хукмдан иборат деб олишимиз мумкин.
Бу амалдан кейин ходисанинг асл сабаби бўлиши мумкин бўлган холатлар доираси қисқаради.
Учинчидан, барча холлар учун ўхшаш бўлган, хаммасида турғун равишда такрорланадиган холат ажратиб олинади. Бизнинг схемада у В холатидан иборат.
Айнан ана шу холат, кузатилган холларда бошқа ўхшаш холатлар бўлмагани учун, ходисанинг сабаби бўлса керак, деб тусмол қилинади.
Юқорида содир этилган мантиқий амаллар натижаларини тўплаб, тартибга солсак, юритилган мухокаманинг умумий схемаси айирувчи-қатъий силлогизмнинг тасдиқ-инкор (tollendo ponens) модуси шаклида эканлигини кўрамиз:
А, ёки В, ёки С, ёки Д, ёки Е, ходисасини келтириб чиқаради.
А хам, С хам, Д хам, Е хам d ходисасининг сабаби эмас.
Эхтимол, В холат d ходисанинг сабабидир.
Бунинг символик ифодаси қуйидагича бўлади:
р q r s t, p, r, s, t
q
Шуни айтиш керакки, ўхшашлик методидан фойдаланиб хосил қилинган хулосанинг асосланганлик даражаси кўп омилларга, хусусан, кузатиш ва эксперимент ўтказилаётган шароитларнинг хилма-хиллиги, кўриб чиқилаётган холларнинг миқдори ва шу кабиларга боғлиқ. Агар ўхшаш холат кузатилаётган холлар сони қанчалик кўп бўлса, у холат турли хил шароитларда хар хил бошқа холатлар билан турлича комплексларда олинса, унинг вужудга келаётган ходисанинг сабаби бўлиши эхтимоли ортади.
Лекин, шунга қарамасдан бу метод воситасида олинган хулосанинг чинлиги эхтимолий характерга эгалигича қолаверади. Тўлиқсиз индукция учун характерли бўлган тажрибанинг тугал бўла олмаслиги мана шунда намоён бўлади. Хусусан, ходисадан аввал келадиган холатларнинг барчасини аниқлаш имконияти бўлмагани учун, ходисанинг асл сабаби бўлган холат ана шу номаълум холатлар ичида қолиб кетган бўлиши мумкин. Ана шунинг учун хам бизнинг мисолимиздаги барча кузатилган холларда такрорланувчи В холати бошқа холатлар билан бир комплексда келадиган ёки ходисанинг асл сабаби бўлган номаълум Х холатига эргашиб юрадиган холат бўлиши мумкин.
ўхшашлик методини қўллаш натижасида олинган хулоса ходисадан аввал келадиган барча холатлар аниқланганда, яъни сабаб бўлиши эхтимол қилинган холатлар ёпиқ системани ташкил этганда, шунингдек, бу холатлар ўзаро бир-бирига таъсир ўтказмайди, деб олиб қаралгандагина чин бўлиши ва аргументлаш жараёнида ишончли асос сифатида қўлланилиши мумкин.
Шунга қарамасдан ўхшашлик методи ходисанинг сабабини у хақда турли гипотезалар қуриш орқали аниқлашда мухим ахамиятга эга. Ундан илмий билишда жуда хам самарали фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |