Мавзу: Вақтинча меҳнатга лаёқатсизликнинг олдини олишнинг иқтисодий самараси


Меҳнатга яроқсизлик варақаси (МЯВ) –



Download 39,52 Kb.
bet2/7
Sana24.02.2022
Hajmi39,52 Kb.
#221545
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 Sutkalik energetik sarfi Вақтинча меҳнатга лаёқатсизликнинг олдини олишнинг иқтисодий самарасиovqatni energetik adekvatligini aniqlash

Меҳнатга яроқсизлик варақаси (МЯВ) – бу юридик, молиявий ва статистик ҳужжатдир.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ишламайдиган шахсларга, иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътилига чиққанларга, ҳарбий хизматчиларга (эркин ёлланганлардан ташқари), шунингдек, ички ишлар вазирлигининг аттестациясидан ўтган ходимларга берилмайди. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси қуйидаги аҳамиятга эга:
а) ишдан озод этиш ҳуқуқини беради;
б) ижтимоий суғурта маблағи шахсларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик билан боғлиқ ҳолатларда нафақа олишни таъминлайди.
в) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик билан боғлиқ бўлган касалликларни ўрганиш.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки маълумотнома давлат тилида тўлдирилади.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ёки маълумотномалар маъмурий жиҳатдан қайси ташкилотга бўйсунишидан қатъий назар, давлат даволаш-профилактика муассасаларининг врачлари, ҳамда тиббиёт олий ўқув юртлари, врачлар малакасини ошириш институти, тиббий илмий текшириш институтлари (марказлари) врачлари томонидан бириктирилган ДПМда даволаш ишларини олиб бораётган вақтда берилади ва узайтирилади. Бундан ташқари, баъзи ҳолатларда меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини ёки маълумотномаларини бериш ҳукуқи врач-эпидемиологлар (санитар врачлар) ва фельдшерларга берилади.
Клиник лаборатория, даволаш-диагностика жараёни талабга жавоб берадиган нодавлат ДПМ врачларига меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини ёки маълумотномаларни бериш ёки узайтириш ҳуқуқи худудий бошқарув органлари тавсиясига, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги лицензия қўмитасининг қарорига кўра рухсат берилади. Бунда ушбу ташкилотлардаги ВКК раиси Тошкент врачлар малакасини ошириш институти қошидаги врачлик меҳнат экспертизаси кафедрасида ўқиганлиги ҳақида ҳужжат бўлиши керак.
Қон қуйиш станциялари (бўлимлари), аноним даволаш бўлимлари (хоналари), тез ёрдам станциялари (бўлимлари), касалхоналар қабул бўлимлари, суд - тиббиёт экспертизаси муассасалари, мактабгача болалар муассасалари, санатория - курорт муассасалари (сил касаллигидан ташқари), санатория-профилакториялар, физиотерапевтик касалхоналар врачлари, ҳамда шахсий меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи врачлар меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш ҳуқуқига эга эмаслар. Баъзи ҳолларда ДПМ врачлари беморларни физиотерапевтик касалхоналарга юбораётганда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки маълумотномасини очадилар, улар физиотерапевтик касалхоналар врачлари томонидан узайтирилади.
Даволовчи врачлар йўқ бўлган узоқ жойларда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки маълумотномасини маҳаллий соғлиқни сақлаш органларининг рухсати (буйруғи) бўйича фельдшерлар томонидан чегараланган муддатга берилади ва у назорат остига олинади.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ёки маълумотномалар ишга лаёқатсиз шахсларнинг турар жойидаги ёки ишхонасидаги ДПМ томонидан, шунингдек ушбу йўриқномага кўра бошқа ДПМ томонидан берилади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси қуйидаги ҳолатларда берилади:
а) вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ бўлган касалланишлар (жароҳатларда);
б) ҳомиладорлик ва туғиш бўйича бериладиган таътилда;
в) бемор оила аъзосини уй шароитида парвариш қилиш зарур бўлганда;
г) санатория-курортларда (амбулатор-курорт) даволанганда;
д) сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
е) карантинда;
ж) протез-ортопедик стационар шароитида протезлашда (бунга поликлиника шароитида тиш протезлаш кирмайди).
Меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш ва узайтириш меҳнатга қобилиятсиз шахсни врач шахсан кўрикдан ўтказгандан сўнг амалга оширилади ва тиббий ҳужжатларга қайд этиш орқали асосланади. Бунда меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш ёки узайтириш учун асос бўлган ташхис клиник маълумотлар (шикоятлар, объектив маълумотлар) ва зарур лаборатория инструментал текширув натижалари билан тасдиқланиши лозим.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидан ДПМлар, хамда нодавлат ДПМ томонидан вақтинча меҳантга лаёқатсизликни экспертиза қилиш ҳолати устидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, маҳаллий соғлиқни сақлаш ташкилотлари, ўзининг таркибида тиббий хизматга эга бўлган вазирликларнинг тегишли бошқармалари (бўлимлари) ва Ўзбекистон Республикаси ижтимоий таъминот Вазирлиги, вақтинча меҳнатга лаёқатсизликни экспертизаси билан шуғулланувчи врач-экспертлари меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш ва узайтириш асосли эканлиги устидан назорат қиладилар.

Download 39,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish