Мавзу: Вақтинча меҳнатга лаёқатсизликнинг олдини олишнинг иқтисодий самараси


Касалланиш ва жароҳатланишларда меҳнатга лаёқатсизлик



Download 39,52 Kb.
bet3/7
Sana24.02.2022
Hajmi39,52 Kb.
#221545
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 Sutkalik energetik sarfi Вақтинча меҳнатга лаёқатсизликнинг олдини олишнинг иқтисодий самарасиovqatni energetik adekvatligini aniqlash

Касалланиш ва жароҳатланишларда меҳнатга лаёқатсизлик
варақаларининг берилиши
Бемор амбулатор-поликлиника шароитида даволанганда даволовчи врач касаллик варақасини бир вақтнинг ўзида 5 календарь кунигача бериши мумкин. Касаллик варақасини 5 календарь кунидан ортиқ бўлган муддатга узайтириш, даволовчи врач ва бўлим мудири томонидан амалга оширилади. Бунда ҳар доим касаллик варақаси 10 кундан ошмаган муддатга узайтирилади, агар бўлим мудири бўлмаса, у ҳолда даволовчи врачи ВКК раиси билан биргаликда бемор соғайиб кетгунча ёки ТМЭКга юборилгунча касаллик варақасини узайтиради.
Узоқ муддат касал бўлувчилар охирги 12 ой ичида битта касаллик билан (сил касаллигидан ташқари) меҳнатга лаёқатлилигини (узлуксиз) йўқотган куннинг 3- чи ойидан кечикмай ёки меҳнатга лаёқатсизликнинг (узликли) 4- чи ойидан кечикмай хулоса бериш, нохуш клиник кўринишлар ва меҳнат фаолиятини келгусида давом эттириш мумкин эмаслик хавфи туғилганда, ҳамда ногиронлик белгилари пайдо бўлганда улар тиббий меҳнат экспертиза комиссиясига (ТМЭК) юборилади.
Сил касаллиги оқибатида вақтинча меҳнатга лаёқатсизликда бирламчи касалланган беморлар хулоса бериш учун ТМЭКга меҳнатга лаёқатсизлик бошланган куннинг 10- ойидан кечикмай юборилади.
Сил диспансерларида ҳисобда турувчи беморларда асосий касалликнинг авж олиши оқибатида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик юз берганда хулоса бериш учун ТМЭКга меҳнага лаёқатсизлик бошланган куннинг 6- ойидан кечикмай юборилади.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки маълумотномасини узайтириш беморни ТМЭКга юборилган кундан бошлаб тўхтатилади.
Вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлган, аммо ТМЭК томонидан ногирон деб хулоса берилмаган беморларга касаллик варақаси ДПМ врачлари томонидан 2 ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилади.
Узоқ худудларда жойлашган ДПМларда, шу жумладан битта врач ишлаётган қишлоқ врачлик пунктларида врач касаллик варақасини ёки маълумотномани вақтинча меҳнатга лаёқатсизликнинг барча даврига бериши ёки узайтириши мумкин. Бундай ДПМ ва врачларнинг рўйхати соғлиқни сақлаш органлари томонидан буйруқ орқали расмийлаштирилади.
Ихтисослашган диспансерларга (кардиологик ва онкологик диспансерлардан ташқари) хос касалликларга чалинган беморларга касаллик варақаси ёки маълумотнома фақатгина ушбу диспансер врачлари томонидан ушбу Низомга асосан меҳнатга лаёқатсизликнинг барча даврига берилади.
Агар ушбу беморлар умумий ДПМга мурожаат этсалар, уларга меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ёки маълумотнома 3 кунгача берилади, сўнгра тегишли диспансерга юборилади.
Силга қарши диспансерлар ва ОИТСни олдини олиш ва курашиш марказлари врачлари силнинг еки ОИТСнинг фаол шаклидаги беморларга ихтисослиги бўлмаган касалликларда тегишли мутахасислар билан маслаҳатлашгандан сўнг касаллик варақаларини беришлари ва узайтиришлари мумкин.
Беморларни бошқа шаҳарга (худудга) маслаҳат ёки даволаниш учун юбориш соғлиқни сақлаш органларининг рухсати билан амалга оширилади, касаллик варақаси ёки маълумотнома ДПМ ВККси томонидан беморни йўлга чиқишини ҳисобга олган ҳолда, ушбу шахарга (худудга) бориш учун кетган кунларга берилади. Касаллик варақасини ёки маълумотномани маслахат беришнинг ва (ёки) даволанишнинг барча муддатлари ва орқага қайтиш кунларига узайтириш маслахат берувчи ва (ёки) даволовчи ДПМ тамонидан амалга оширилади. 1- гуруҳ ногиронлари 16 ёшгача бўлган болаларни маслахат ва (ёки) даволаниш учун бошқа шахарга (худудга) юборилганда тиббиёт ходими кузатиб бормаса, у ҳолда юбораётган ДПМ ВККси томонидан беморни кузатиб борувчи шахсга ушбу шаҳарга (худудга) бориш кунларига касаллик варақаси берилади. Кузатиб борувчи шахсга касаллик варақасини ёки маълумотномани маслаҳат беришнинг ва (ёки) даволанишнинг барча муддатлари ва орқага қайтиш кунларига узайтириш маслаҳат берувчи ва (ёки) даволовчи ДПМ томонидан амалга оширилади.
Ишга лаёқатли шахсларни текшириш ва даволаш муолажаларини ўтказиш касаллик варақасини бермаган ҳолда ишдан бўш вақтларда ўтказилади, фақат мураккаб текширувлар ва муолажалар (эндоскопик текширув ва ҳ.к.), ҳамда текширув ва даволашни кечиктириб бўлмаганда ва фақат иш вақтида амалга ошириш ҳолатлари бундан мустаснодир. Ушбу ҳолатларда уларни ўтказиш кунига касаллик варақаси ёки маълумотнома берилади.
Бошқа худудда бўлган даврда (хизмат сафари, меҳнат таътили ва ҳ.к.) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланса, касаллик варақаси ёки маълумотнома бемор борган худуд ДПМ тамонидан бош врачнинг рухсати билан умумий қоидалар бўйича берилади. Саломатлик холати яхшиланганда бемор турар жойи бўйича ВККга даволанишга юборилади.
Меҳнатга лаёқатсиз шахс корхонанинг саломатлик пунктга мурожаат этганда (ўткир касалланишларда, саноат жароҳатларида) унга саломатлик пунктининг врачи тамонидан касаллик варақаси ёки маълумотнома уч календарь кунигача берилади Ушбу варақанинг узайтирилиши иш жойидаги ёки турар жойидаги ДПМ томонидан амалга оширилади. Саломатлик пунктининг фельдшери томонидан кечки ёки тунги вақтда биринчи ёрдам кўрсатилганда, беморни амбулатория-поликлиника муассасасига (стационарга) врачлик қабулига юборилади, у ерда вақтинча лаёқатсизлик аниқланганда унга касаллик пунктга мурожаат этган вақтидан бошлаб берилади. Меҳнатга лаёқатли деб топилган шахсларга йўлланмада ДПМда текширув вақти хақида белгилаб қўйилади.
Касаллик варақаси ёки маълумотнома меҳнатга лаёқатсизлик аниқланган кундан берилади. Касаллик варақаси ёки маълумотномани ўтган кунларга беришга рухсат этилмайди, фақатгина стационарда даволаниш ҳолатлари, кечки ёки тунги вақтда берилган фельдшер маълумотномаси, у ўз навбатида белгиланган шаклдаги касаллик варақаси ёки маълумотномага алмаштирилиши мумкин, ва ушбу йўриқномада келтирилган бошқа ҳолатлар бундан мустаснодир.
Иш вақти (ўқув вақти) ёки сменаси тугагандан сўнг ишга лаёкатсизлик пайдо бўлса касаллик варақаси ёки маълумотнома ишдан ёки ўқишдан озод этган ҳолда шу куни берилади, лекин навбатдаги календарь кунидан, алоҳида ҳолатларда, рухий касалликка чалинган шахсга, ушбу касалликнинг авж олиши туфайли тиббий ёрдам учун ўз вақтида мурожаат эта олмаганда, рухий-неврологик диспансерлар варақаси ёки бошқа ДПМ ВККси томонидан касаллик варақаси ёки маълумотнома ўтган муддатга берилади (3 календарь кунидан ортмаган ҳолда).
Стационар шароитида (кундузги шифохоналарда) даволанганда касаллик варақаси ёки маълумотнома даволовчи врач ва бўлим мудири (бош врач, бош врач муовини) билан биргаликда бир вақтнинг ўзида даволашнинг барча муддатига берилади.
Амбулатория жарроҳлик марказларида, уй шароитидаги стационарларда ва ихтисослашган комплекс амбулатор даволаш марказларида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик умумий қоидалар бўйича амбулатор даволанишда расмийлаштирилади. Узоқ даволанишда беморнинг ёки унинг оила аъзоларининг илтимосига кўра, касаллик варақасининг давоми берилиши мумкин ва у уларни вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўловларни олиш учун даврий равишда кўрсата олиши мумкин бўлади. Ўз меҳнат қобилиятини тиклаган шахслар стационардан ёпилган касаллик варақаси ёки маълумотнома билан турар жойигача кетадиган вақтни ҳисобга олган ҳолда чикарилади. Вақтинча меҳнатга лаёкатсизлиги давом этаётган беморларга стационарда бўлиш муддатидан ортиқ вақти касаллик варақси ёки маълумотномани узайтириш стационар врачи ҳамда бўлим мудири билан биргаликда амалга оширилади. ва 3 календарь кунидан ортиқ бўлмаган ҳолда ДПМга келиш учун ёки врачни уйга чақириш учун зарур бўлган муддатга берилади.
Мудофаа ишлари бўйича бўлимларнинг йўлланмаси билан стационарда текширувдан ўтган меҳнатга лаёқатли шахсларга, хамда касбий патология марказларида бўлишнинг барча муддатига йулга кетган вақтни ҳисобга олиб маълумотнома берилади.
Шошилинч тиббий ёрдам пунктлари ёки травматологик пунктларда меҳнатга лаёқатсиз деб топилганларга касаллик варақаси ёки маълумотнома навбатчи врач томонидан 3 кунгача берилиб, сўнрга турар жойи ёки иш жойидаги ДПМга юборилади.
Тез-тез ва узоқ касал бўлувчи шахсларга касаллик варақаси бош врач томонидан ёки бириктирилган маълум бир врач томонидан берилади. Агар касаллик врачнинг мутахассислига таалуқли бўлмаса, касаллик варақаси тегишли мутахассис иштирокида берилади.
Навбатдаги ёки қўшимча таътил вақтида ҳамда ойлик маоши сақланган ҳолда махсус ўқув таътили вақтида (кечки ва сиртқи олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқиш) касаллик варақаси умумий коидаларга асосан берилади.
Олий ўқув юрти талабаларига, ўрта махсус ўқув юртлари ўкувчиларига уларни қишлоқ хўжалик, қурувчилик соҳаларига жалб этилганда, ишлаб чиқариш амалиёти вақтида ҳақ тўланадиган ишга жалб этилганда ва ушбу даврда вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганда (касаллик, жароҳатланиш) ишлаб чиқариш амалиёти ёки иш даврига касаллик варақаси умумий қоидага асосланиб берилади.
Ишловчи пенсионерларга касаллик варақаси ёки маълумотнома умумий қоидага асосан берилади.
Ишловчи ногиронларга касаллик варақаси (касб касаллиги ва меҳнатда шикастланишидан ташқари) қаторасига 2 ойдан ортиқ бўлмаган даврга ёки календар йилида 3 ойдан кўп бўлмаган даврга берилади.
Ишловчи иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар, ҳамда Чернобиль АЭСдаги авария оқибатида ногирон бўлганларга касаллик варақаси қаторасига 4 ойгача ёки клендарь йилида 5 ойгача берилади.
Ички ишлар вазирлиги Давлат миллий хавфсизлиги ходимлари томонидан ушланган ёки қамоққа олинган шахсларга касаллик варақаси ёки маълумотнома берилмайди.
Спиртли ичкиликларни ичиб, маст бўлиши оқибатида олинган жароҳатлар ва касалликларда касаллик варақаси берилмайди, бунда меҳнатга лаёқатсизлик ҳолати рўй берса, куйидаги ҳолатларда маълумотнома берилади:
а) спиртли ичимликни суистеъмол қилиш оқибатида (алкоголдан ўткир заҳарланиш, алкогол психозлар ва ҳк.);
б) сурункали алкоголизмда;
в) алкогол истеъмол қилиш билан боғлиқ равишда вужудга келган ўткир касаллик ёки сурункали касалликнинг авж олиши оқибатида;
г) мастлик ҳолатда юз берган жароҳатларда.
Агар тегишли органлар (ИИВ, прокуратура ва бошқалар) хулосасига кўра жароҳатланиш алкоголь истеъмоли билан боғлиқ эмас деб топилса (масалан, жамоат транспорти ҳалокатида олинган жароҳат) ДПМ, ВКК томонидан маълумотномани касаллик варақасига алмаштирилади.
Агар маълумотнома билан меҳнатдан озод қилинган даврда, оғирроқ хасталик (миокард инфарқти, рак, сил касаллиги ва ҳк.) юз берса, ушбу хасталик аниқланган кундан бошлаб умумий қоидаларга кўра касаллик варақаси очилади.

Download 39,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish