5 -боб. Валюта риски ва уни бошқаришнинг назарий асослари.
1.1. Валюта риски ва уни бошқариш хусусидаги илмий-назарий карашлар. Иқтисодий адабиётда банкларнинг валюта рискларини бошкариш хусусида хилма-хил назарий қарашлар мавжуд.
Л.Красавина ўзининг илмий ишларида валюта позициясини бошқариш валюта рискидан қочишнинг энг оптимал усули деб ҳисоблайди. Унинг фикрига кўра, валюта позицияларини тижорат банклари филиалларида ҳам ҳисоблаш зарур. Бунинг сабаби сифатида айрим филиалларда валюта операциялари ҳажмининг катта эканлиги туфайли валюта риски даражасининг юқори эканлиги кўрсатилган.
Узбекистонлик иқтисодчи олимлардан А.Вахабов, Т.Бобакулов, Н.Жумаевларнинг илмий ишларида тижорат банклари валюта позицияларини бошкаришнинг айрим назарий ва амалий жиҳатлари ўз ифодасини топган2. Масалан, Н. Жумаев тижорат банкларининг битта валютадаги очиқ валюта позициясига нисбатан 5% даражасида лимит белгилашнинг мақсадга мувофиқ эмаслигини исботлаган. Унинг амалиётга тадбиқи сифатида республикамиз Марказий банки томонидан 2005 йилнинг 31 августидан бошлаб тижорат банкларининг битта валютадаги очиқ валюта позицияларига нисбатан амалдаги 5 фоизли лимитни 10% қилиб белгиланганлигини кўрсатиш мумкин.
Республикамиз тижорат банкларининг битта валютадаги очиқ валюта позициясига нисбатан 5 % даражасида лимитнинг белгиланиши натижасида
айрим банкларда АКШ 1 доллари бўйича 5 фоизли лимитга риоя қилинмаслик ҳолатлари юзага келди.
Т.Бобакулов ўзининг "Миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш: муаммолар ва ечимлар" мавзусидаги монографиясида тижорат банкларининг очиқ валюта позицияларини Марказий банкнинг валюта сиёсати доирасида тартибга солишни такомиллаштириш масаласини тадқиқ қилган. Унинг фикрига кура, Марказий банк тижорат банкларининг очиқ валюта позицияларининг миқдорини кунлик назорат қилиб туриши зарур.
Т.Бобакуловнинг фикрига кўра, тижорат банкларининг очиқ валюта позицияларига нисбатан белгиланган мазкур чекловларнинг (Узбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг очиқ валюта позицияларига нисбатан 2005 йилнинг 31 августидан бошлаб куйидаги чекловлар ўрнатилди: 1. Тижорат банкининг битта валютадаги очиқ валюта позициясининг микдори унинг регулятив капиталининг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим; 2. Тижорат банкининг барча валюталардаги якуний нетто валюта позициясининг микдори унинг регулятив капиталининг 20 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим) меъёрий даражасини турли давлатларда бир-биридан кескин фарқланмаслигининг сабаби шундаки, тижорат банкларининг очиқ валюта позицияларини тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган методиканинг муаллифлари бўлиб халқаро Базель қўмитасининг экспертлари ҳисобланади. Республикамиз банк амалиётида қўлланилаётган чекловларнинг меъёрий даражаси билан Ғарбий Европа мамлакатларида қўлланилаётган чекловларнинг меъёрий даражаларида яқинлик мавжуд.
И.Носкованинг фикрига кўра, тижорат банкининг хорижий валютада берилган кредитлари ҳисобга олинадиган баланс счётларининг қолдиқлари очиқ валюта позициясини аниқлашда ҳисобга олинади. Бунда банк томонидан хорижий валютада берилган кредитлар конверсия қилинмаган ҳолатда очиқ валюта позициясининг микдорини ўзгаришига олиб келмайди, чунки активдаги валюта счётларидаги сумма бир счётдан бошқасига ўтади.
7 Ссудаларнинг таснифий белгилари ва муддати ўтган фоизларнинг мавжудлиги банкнинг очиқ валюта позициясини аниқлаш нуқтаи-назаридан ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Бунинг сабаби шундаки, кредитларнинг таснифий белгилари кредит рискининг даражасини кўрсатади, валюта рискининг эса даражасини кўрсата олмайди .
И. Носкова тижорат банкларининг очиқ валюта позициялари микдорини қисқартиришда ҳисобли форварддан фойдаланишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Унинг фикрига кўра, ҳисобли форвард шартномалари ҳақиқатда валюта-алмашув операцияларини амалга оширишни кўзда тутмайди. Чунки шартнома тузилаётган пайтда базавий активни етказиб бериш мажбурияти битимда иштирок этувчи томонларнинг зиммасига юкланмайди. Ушбу шартномалар бўйича ҳисоб-китоблар фақат рублда амалга оширилади. Шартнома суммаси базавий валютанинг дастлабки бошлангич курси билан унинг келгуси давр учун аниқланган курси ўртасидаги фарқ суммаси сифатида аниқланади. Лекин шу билан бирга, И.Носкова огоҳлантирадики, ҳисобли форвард шартномаларини ўз вақтида хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш суммалари ўртасидаги мувофиқликни таъминламаслик банкларнинг зиммасига курсларнинг тебраниш рискини юклайди5.
Проф. О.И.Лаврушин таҳрири остида чоп этилган "Банковское дело" дарслигида тижорат банкларининг очиқ валюта позицияларига нисбатан лимитлар белгилаш валюта рискини бошкаришнинг маъмурий усули сифатида эътироф этилган .
Мазкур дарсликда эътироф этиладики, агар тижорат банкида операцион кун учун маълум миқдорда зарар белгиланган бўлса ва зарар микдори белгиланган даражага етиши билан ёпиладиган бўлса, у ҳолда, мазкур давр оралигида юзага келадиган талаб ва мажбуриятлар суммасини банкнинг очиқ валюта позициясига киритмаса ҳам бўлади. Спот
Носкова И.Я. Валютные и финансовые операции. - М.:ЮНИТИ, 1998. - С.45.
Носкова И.Я. Валютные и финансовые операции. - М.:ЮНИТИ, 1998. - С.46 - 47.
Банковское дело. Учебник. Под ред. Лаврушина О.И. - М.: Финансы и статистика, 1998. - С. 475.
8 операцияларини амалга ошириш муддати жуда қисқа бўлсада, улар тижорат банкининг очиқ валюта позициясига кучли таъсир кўрсатади. Дарсликда бунинг сабаблари сифатида қуйидагилар кўрсатилган:
спот операцияларининг ҳажми жуда катта бўлиб, унинг бир кун лик ҳажми 2 трлн. АҚШ долларидан ошади.
Шунингдек, ушбу дарсликда операцион куннинг охирида барча валюталардаги қисқа ёки узун валюта позицияси микдорининг банкнинг ўз маблагларини 30 фоиздан ошиб кетмаслигини таъминлашнинг зарурлиги таъкидланган.
Айрим давлатларда иқтисодиёт ривожланишининг маълум даврий оралиқларида тижорат банкларининг очиқ ваюта позицияларига нисбатан белгиланган чекловларни вақтинчалик ҳаракатдан тўхтатишга мажбур бўлинади. Шундай ҳолат XX асрнинг 90-йилларида Японияда юз берган эди. Ушанда япон иенига нисбатан талабнинг ошиши компаниялар ва аҳоли томонидан катта микдорда иендаги маблагларни Япония тижорат банкларига муддатли депозит сифатида жойлаштирилишига сабаб бўлди. Натижада Япония банкларида катта микдорда иенда узун валюта позицияси юзага келди. Натижада улар Япония Марказий банки томонидан битта валютадаги очиқ валюта позициясига нисбатан белгиланган лимитни бажаришда қийналиб қолишди. Ана шунда Япония Марказий банки тижорат банкларининг битта валютадаги очиқ валюта позициясига нисбатан белгиланган лимитни вақтинчалик ҳаракатдан тўхтатишга мажбур бўлди. Лекин иқтисодий адабиётларда банкларнинг очиқ валюта позициясига нисбатан белгиланган лимитни вақтинчалик ҳаракатдан тўхтатиш масаласи етарлича ўрганилмаган.
Тараққий этган мамлакатларда очиқ валюта позицияларини
қисқартиришнинг мавжуд олти усулидан ҳам фойдаланилади
(хорижий валюталарда депозитлар қабул қилиш, хорижий валюталарда
9 кредитлар бериш, хорижий валюталарда ёзилган қимматли қоғозларни сотиб олиш, хорижий валюталарда ёзилган қимматли қоғозларни сотиш, хорижий валюталарни сотиш, хорижий валюталарни сотиб олиш усуллари). Шунинг учун ҳам ғарб иқтисодий адабиётида очиқ валюта позициялари ҳажмини қисқартиришнинг олтита усулидан фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш масалалари уз ифодасини топган.
П. Самуэльсон фикрича, валюта бозори - бу турли мамлакатларнинг валюталари савдоси ўтказиладиган бозор, айнан шу ерда валюталарнинг алмашув курси аникланади7.
Америкалик иқтисодчи Ж.А. Фрэнкелнинг фикрига кура эса, валюта бозори - бу чет эл валютаси маҳаллий валютага савдо қилинадиган бозордир. У марказлашган жойга эга бўлмаган, балки замонавий ахборот ва телекоммуникацион технологиялар орқали юқори даражада интеграциялашган марказлашмаган тармокдир.
Рус иқтисодчи олими А.Г. Наговицин валюта бозори деганда турли мамлакатлар валюталари сотиладиган ва харид қилинадиган бозорни 8 тушунади .
Л.Н. Красавина эса, валюта бозорларини хорижий валюталар миллий валютага талаб ва таклиф асосида шаклланган курс бўйича олди-сотди қилинадиган расмий марказлар сифатида эътироф этади. Шунингдек, унинг фикрича, валюта бозори кенг маънода чет эл валюталари олди-сотдиси, шунингдек, хорижий инвесторлар капиталининг ҳаракати бўйича операцияларни амалга оширишда юзага келадиган иқтисодий муносабатлар соҳасидир9. Самуэльсон П.А., Нордхаус В.Д. Экономика: Пер с англ. - М.: "БИНОМ", "Лаборатория Базовых Знаний",1997.-705 с.
Наговицин А.Г. Валютная политика. - М.: "Экзамен", 2000. - 512 с.
Красавина Л.Н. Международные валютно-кредитные и финансовые отношения: 2-е изд., перераб. и допол.-М.: Финансы и статистика, 2002. -608 с.
10 Л.Н. Федякина фикрича, валюта бозори - чет эл валюталари бозори бўлиб, унда ҳукумат муассасалари, марказий банк ва бошқа банклар, фирмалар, жамғармалар ва алоҳида шахслар чет эл валютасида ифодаланган молиявий активларни олди-сотди қилиш орқали бир мамлакат валютасини бошқа мамлакат валютасига айирбошлайдилар1 .
Юқоридаги қарашларда валюта бозори тушунчасига нисбатан умумийлик, шунингдек, бир ёқламалик кўзга ташланади. Хусусан, рус иқтисодчи олими Л.Н. Красавинанинг келтирган таърифида валюта бозорининг расмий марказ сифатида эътироф этилиши, таърифнинг факатгина ташкилий бозор ҳисобланган биржа валюта бозорини камраб олишидан далолат беради. Ваҳоланки, валюта бозори таркибан биржа ва биржадан ташкари валюта бозорини камраб олади.