300-400 г ишқор солиниб, сув 7-8 минут қайнагандан кейин элаклардаги узумларни ботириб олиш тавсия этилади. Агар узумда ёриқчалар пайдо бўлмаса, бироз кўпроқ муддат (11-12 секунд) ушлаш мумкин ёки қўшиладиган сода концентрациясини бироз ошириш, агар узум жуда эзилиб кетадиган бўлса бироз қўшимча сув қўшиш мумкин. - Ҳажми 200 л ли қозонга кўпи билан 10 ц узумни ботириб олиш тавсия қилинади, кейин эса эритма алмаштирилиши лозим.
- Қуритиш 6-12 кун давом этиб, ҳар 2-3 кун ўтганда узум бошлари ағдариб турилиши лозим.
- Бу усулда узум қуритилганда стандарт бўйича 26-30% қуритилган маҳсулот олиш мумкин. Узум қуригандан кейин тозаланиб нами бир меъёрда бўлиши учун уйиб қўйилади.
- Бу усулда қуритилган маҳсулот тайёрлаш ҳозир узумчилик хўжаликларида кенг қўлланилмоқда, чунки қуриш муддатининг қисқариши хўжаликлар учун муҳим аҳамиятга эгадир.
- Сояки - Оқ кишмишнинг махсус сояки хоналарда қуритилгани. Бу қуритиш усули Республикамизнинг жанубий вилоятларида (Қашқадарё, Сурхондарё) кенг тарқалгандир.
- Сояки хона шамол ўтиб турадиган очиқ жойларда узунлиги 6-8, эни 4-5, баландлиги 3-3,5 метр қилиб қурилиши лозим. Эшиги шамол томонга қурилади. Бинонинг ичига сим ёки ходалар тортилиб узум бошлари шуларга илиниши лозим. Узум бошларини сояки хоналарга жойлаштиришдан олдин 20-24 соат сояда қолдирилади. Бу усулда қуритилганда 20-22% майиз олинади. Бундай жойда узум қуритиш муддати 1,5-2 ой давом этади. Қуритилгандан кейин у тўқ сариқ ёки тиниқ пушти рангга киради. Бу усулда узум қуритишда меҳнат харажатлари ҳамда сояки хоналарни қуриш учун харажатлар бирмунча кўп сарфланади.
- Узум қуритиладиган сояки хона
- Штабел – бу усулда асосан оқ рангли узумлар қуритилиб олтингугурт билан дудланади. Олтингугурт билан дудлашдан олдин худди обжўшдагидек ишқорли эритмага ботириб олиниб, махсус патнисларга ёйилиб дудлаш хоналарига терилиб қўйилиши лозим (12-20 қатордан).
- Дудлашда узумнинг рангларига қараб, бошқа-бошқа жойлаштирилса, сарфланадиган олтингугурт миқдорини тўғри белгилаш енгиллашади.
- Бу усулда узум қуритилганда, обжўш усулидагига нисбатан 2-3% кўпроқ маҳсулот олинади. Дудланган узум таркибидаги қанд миқдори тўлиқ сақланиб қолишидан ташқари, сульфит ангидриднинг янтисептик таъсири туфайли микроорганизмлар йўқ қилинади.
- Оқ узумларга 1-1,5 соат, пушти узумларга 30-40 минут ҳар килограмм узум ҳисобига 0,6-0,8 грамм олтингугурт тутатилиши лозим. Стационар бўлмаларда дудлаш янада яхшироқ, яъни сифатлироқ бўлиши мумкин, бундай бўлмаларга бир йўла 200 патнис, яъни бир тонна атрофида узум жойлаштириш мумкин. Дудлаш бўлмаларининг ҳар 1 м3 ҳажмига узумнинг рангига қараб олтингугурт сарфлаш керак.
- Дудлаш пайтида тепадаги патнис устига бўш патнис ёпиб қўйилади. Ҳар 2-3 кундан кейин улардаги узум ағдариб қўйилади, айни вақтда пастдаги патнислар устига олинади, устидагилари пастга қўйилади. Қуритиш 15-25 кун давом этади. Бу усулда узум қуритилганда 27-32% кишмиш, 26-27% майиз олиниши мумкин. Майизнинг қанддорлиги 62-68%, намлиги 17-18% атрофида бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |