3.
Юқоридаги жадвалда «Чархпалак» технологиясида Узатмалар.
Уларнинг
турлари.
тасвири асосида уларни номларини аниқлаш кўрсатилган.
Бу метод ѐрдамида битта ўқувчини эмас, балки гуруҳ-гуруҳга ажратиб
улар ўртасида мусобақа шаклида ўтказиш ҳам мумкин. Бу метод орқали
ўқитувчи, ўқувчи ва талабаларга нафақат назарий билим беради, балки шу билан
бирга уларнинг олган билимларини аниқлаши ҳам мумкин.
Турли машина ва механизмларда айланма ҳаракат тишли ғилдираклар
воситасида
узатилади ва бу узатиш тишларнинг ўзаро илашишидан ҳосил булади.
Айланма ҳаракатни етакчи валдан етакланувчи
валга узатишда тишли
ғилдираклардан фойдаланилади ва шунинг учун ҳам тишли ғилдиракларнинг бири
етакловчи иккинчиси етакланувчи деб аталади.
Валларнинг ўқлари ўзаро параллел жойлашган бўлса, айланма ҳаракат цилиндрик
тишли ғилдираклар ѐрдамида узатилади. Валларнинг ўқлари ўзаро кесишган бўлса,
айланма ҳаракат конуссимон тишли ғилдираклар ѐрдамида узатилади. Валларнинг
ўқлари ўзаро айқаш бўлса, айланма ҳаракат винт (червяк) ғилдираги воситасида
узатилади. Агар айланма ҳаракатни илгарилама ҳаракатга ўзгартириш зарур бўлса,
рейкали узатмадан фойдаланилади.
Тишли узатмалардан тишлар сони кам бўлган ғилдирак ѐки тишлар сони бир хил
бўлганда етакчи ғилдирак шестерня ҳисобланади.
149-шакл
Цилиндрик тишли ғилдираклар ГОСТ 2. 403-75 бўйича тайѐрланади. Тишли
ғилдиракларни
чизиш учун унинг модули m, тишлар сони z берилган бўлиб, қолган
параметрларининг ўлчамлари модуль m га нисбатан ҳисоблаб чизилади (149-шакл):
тишли ғилдиракнинг бошланғич ѐки бўлувчи айлана диаметри- d=mz;
модуль – m; тишлар сони – z;
тишнинг умумий баландлиги – h=h
a
+h
f
=2,25 m;
тиш каллагининг баландлиги – h
a
=m;
тиш оѐғининг баландлиги – h
f
=1,25 m;
ғилдиракнинг эни – b=(8....10) m;
гупчакнинг ташқи диаметри – d
ст
=(1,5.....1,7) d
1
;
гупчакнинг узунлиги -ℓ
ст
=(1,0....1,5) d
1
ѐки ℓ
ст
=1,1 b;
гардишнинг қалинлиги – s=(2....4) m;
ғилдирак дискининг қалинлиги – к=0,56 b;
ғилдирак дискидаги енгиллатиш айланалар маркази диаметри –D=0,5( D
o
+ d
ст
);
енгиллатиш технологик айланалари диаметри –d
о
=0,25
(D
оқ
d
ст
);
гардишнинг ички диаметри – D
о
=d
o
–(6.....10) m;
вал ўрнатиладиган тешик диаметри – d
в
≈1/6d;
шпонка ўлчамлари чизмачилик маълумотномасидаги жадвалдан олинади.
Юмалоқлаш радиуслари ва фаскалари ўлчамлари ГОСТ 10948-64 бўйича олинади.
Цилиндрик тишли ғилдиракнинг аслига қараб, унинг эскизини чизиш учун олдин
унинг модули аниқланади. Бунинг учун ғилдирак тишларининг сони ҳисоблаб
чиқилади ва бўлувчи (бошланғич) айлана диаметри d га бўлинади. Шунда модуль m
ҳосил бўлади, яъни d/z=m. ғилдиракда бўлувчи айлана диаметри тишларининг оѐғи ва
каллаги чегараси орқали ўтади. Уни аниқлаш учун ғилдиракнинг ташқи
диаметри
ўлчанади, иккита тиш каллаги баландлиги 2h
а
айрилади, яъни d
а
–2h
а
=d
1
ҳосил бўлади.
Маълумки, тиш баландлиги h=2,25 m, h
а
=m. Чунончи, ғилдирак тишларини
ҳисоблаганда уларнинг сони 35 та, ғилдиракнинг ташқи диаметри 111 мм чиқди.
Тишининг баландлиги 6,25 мм бўлса, у вақтда тиш каллагининг баландлиги 3 мм га
тенг бўлади. Демак, бўлувчи айлана диаметри d=111-6=105 мм экан.
Энди модуль
аниқланади 105:35=3. Шундай қилиб, тишли ғилдирак модули m=3 экан. Энди
цилиндрик тишли ғилдиракнинг эскизини чизиш мумкин.