Мавзу: Узатмалар. Уларнинг турлари
Ўқув машғулотининг мақсади: Узатмалар уларнинг техникадаги тадбиқи
тўғрисида тушунча бериш ва уларнинг ишлатилиш жойларини талабаларга
ўргатиш.
Талабаларнинг эътиборини жалб этиш ва билим даражаларини
аниқлаш учун тезкор саволлар
1. Узатмани қандай турлари мавжуд?
2. Узатмалар қаерларда ишлатилади?
Узатмалар. Уларнинг турлари.
Турли машина ва механизмларда айланма ҳаракатни
бир валдан иккинчи
валга турли усуллар ѐрдамида узатилади. Агар валлар орасидаги масофа
нисбатан катта бўлса, у ҳолда айланма ҳаракат тасма ѐки занжир воситасида
узатилади. Валларнинг ўқлари орсидаги масофа деярли катта бўлмаса, айланма
ҳаракат фрикцион ва тишли узатмалар воситасида узатилади.
Фрикцион
узатишда икки цилиндрик ѐки конус сиртлар бир-бирига бир оз куч таъсирида
тегиб туради, айланма ҳаракат шу куч таъсирида ҳосил бўладиган ишқаланиш
воситасида узилади.
Тишли узатмаларда айланма ҳаракат тишли ғилдираклар воситасида
узатилади. Бу узатиш ғилдирак тишларининг ўзаро илашишидан ҳосил бўлади.
Тишли ғилдираклар айланма ҳаракатни етакчи валдан етакланувчи Валга
узатишда ишлатилади. Шунинг учун тишли ғилдираклардан
бири етакчи,
иккинчиси етакланувчи ҳисобланади. Иккаласининг тишлари бир-бирига мос
келиши шарт.
Етакчи ва етакланувчи валлар бир хил айланиш сони, яъни бир хил тезлик
билан ҳаракатланса, у ҳолда бу валларга тишларининг сони тенг бўлган бир хил
тишли ғилдираклар ўрнатилади. Агар етакланувчи вал етакчи валга нисбатан
секинроқ айланиш керак бўлса, у валда етакланувчи
валга тишларнинг сони
кўпроқ бўлган тишли ғилдираклар ўрнатилади ѐки аксинча. Бу ерда
тишларининг сони кам бўлган ғилдирак шестерня, тишларининг сони кўпроқ
бўлгани тишли ғилдирак дейилади.
Етакчи ва етакланувчи валлар валларнинг геометрик ўқлари ўзаро
параллел бўлса, у вақтда айланма ҳаракат цилиндрик тишли ғилдираклар
ѐрдамида узатилади. Агар етакчи ва етакланувчи валларнинг геометрик ўқлари
ўзаро кесишишса (тўғри ѐки ўтмас бурчак остида), у ҳолда ҳаракат конуссимон
тишли ғилдираклар орқали узатилади. Мабодо валларнинг геометрик ўқлари
ўзаро айқаш (кесишмайдиган, чалмашуви) бўлса, айланма ҳаракат винт (червяк)
ва червяк ғилдираги орқали узатилади. Борди-ю
шестернянинг айланма
ҳаракатини илгариланма ҳаракатга ўзгартириш лозим бўлса, у вақтда
механизмга рейка ўрнатилади.
Тишли ғилдирак ва шестернялар тишларнинг сони ҳар хил бўлишига
қарамай, уларнинг модуллари бир бўлади.
Тишли ғидиракнинг таснифи қуйидагича:
1. тишларнинг профилига биноан эвольвентасимон тишли, қавариқ ва
ботиқ тишли (Новиков илашмаси ва циклоидали тишли);
2. тишнинг турига қараб тўғри тишли, қийшиқ тишли, шевронли ва
қийшиқ чизиқли;
3. вал ўқларининг ўзаро жойлашишига нисбатан
цилиндрик узатмалар
тўғри тишли; қийшиқ тишли, b); шевронли тишли; конуссимон узатмалар (тўғри
тишли; қийшиқ тишли; е) айланма тишли, f); винтли, g); червякли; гипоидли
узатмалар;
4. ғилдиракнинг айлана бўйича тезлиги: 0,5 м/с гача секин ҳаракатланувчи
узатма; 3 … 15 м/с гача секин ҳаракатланувчи узатма; 15 м/с дан кўп
ҳаракатланувчи узатма;
5. ҳимояланиш даражаси бўйича: очиқ
жойлашган, вақт-вақти билан
мойланиб турадиган, ѐпикли ва доимо мойланиб турадиган илашмалар;
6. ички илшмали ва айланма ҳаракатни илгарилама ҳамда қайтма
ҳаракатга ўзгартирувчи рейкали илашма бўлади.