1.5. Ёш ва педагогик психология илмий тадқиқот методлари
Ёш психологияси ва Педагогик психологияда умумий психологияда фойдаланилган методлар қўлланилади. Улар: кузатиш, ёзма ва оғзаки саволномалар, эксперимент ва бошқалар. Лекин улар болаларнинг Ёши ва психологик ва педагогик муаммоларига боғлиқ равишда қўлланилади.
Умумий методлардан ташқари, педагогик психологиянинг махсус методлари ҳам мавжуд. Масалан, уларга психологик-педагогик эксперимент, махсус психологик-педагогик тестлар киради.Психологик-педагогик эксперимент болага у ёки бу педагогик таъсирнинг маҳсулдорлик даражасини аниқлаш учун махсус ривожлантирувчи мақсадни кўзлаб ўтказилади.Психологик-педагогик эксперимент уч босқичдан иборат:
Аниқловчи эксперимент.
Шакллантирувчи эксперимент.
Назорат экспериментлари.
Педагогик психологияда қўлланиладиган барча методлар қуйидагиларга бўлинади:
Ташкилий методлар.
Шарҳлаш методлари.
Баҳолаш методлари.
Натижаларни йиғиш ва қайта ишлаш методлари.
Ташкилий методлар ўтказиладиган тадқиқотнинг мақсади, мазмуни, тузилиши, ташкил этилиши, тайёргарлик шаклларини ўз ичига олади. Шарҳлаш методлари ўтказиладиган тадқиқотнинг барчаси ёки унинг айрим қисмларини амалга ошириш шаклларига тегишли бўлади. Баҳолаш методлари тадқиқот натижаларини, жумладан тадқиқотда иштирок этган болаларнинг психологик ва хулқ-атвор характеристикаларини аниқлаш психологик-педагогик баҳолаш усулларини қамраб олади. Натижаларни йиғиш ва қайта ишлаш методлари деганда тадқиқотда синалувчилар ҳақида зарур маълумотларни тўплаш назарда тутилади.
Юқорида келтирилган тадқиқот методларидан ташқари яна болага амалий психологик-педагогик таъсир кўрсатиш билан боғлиқ икки гуруҳ методлар мавжуд.Бу психологик маслаҳат ва коррексиядир. Психологик масалаҳат боланинг ривожланиши давомида дуч келган муаммоларни ўрганиш ва танишиш асосида унга оғзаки тавсиялар ва насиҳатлар турида ёрдам кўрсатишдир. Коррексия психологнинг қизиқтираётган шахсга бевосита педагогик таъсир кўрсатишидир.
Рус психологи Б.Г. Ананев бўйича тадқиқот методлари 4 гуруҳга бўлинади:
И. Ташкилий методлар: таққослаш, лонгитюд ва комплекс методлари
киради. Таққослаш–умумий психология, ижтимоий психология, пато- психология ва дефектологияда кенг қўлланилади. Ёш ва педагогик психологияда ўрганилаётган психик жараёнларнинг динамикасини аниқлаш учун қўлланилади. Лонгитюд – (узлуксиз) узоқ вақт давомида айни бир хил кишилар ўрганилади. Комплекс – психологик тадқиқотлар бошқа фанлар методлари иштирокида ўтказилади. (шахснинг жисмоний, физиологик, психик ва ижтимой тараққиёти аниқланади).
ИИ. эмпирик методлар: кузатиш ва ўз-ўзини кузатиш; экспериментал психодиагностика методлари (тест, анкета, суҳбат, социометрия, интервю); фаолият натижаларини таҳлил қилиш; биография методлари.
ИИИ. Маълумотларни қайта ишлаш методлари: миқдорий (статистика) ва психологик ёки сифатий таҳлил турларига бўлинади.
ИВ. Шарҳлаш методлари: Генетик ва “доналаш” методлари. Генетик методда тараққиётдаги босқич, поғоналар, инқироз ҳолатлари ажратиб кўрсатилади (вертикал алоқа). Доналаш методида эса шахснинг барча характеристикалари ўртасидаги “горизонтал” алоқалар аниқланади.
Ёш ва педагогик психологияда тадқиқот ўтқазишнинг қуйидаги 4- босқичи ажратиб кўрсатилади:
1.Тайёргарлик босқичи.
2.Тадқиқот (експеримент) босқичи.
3.Маълумотларни қайта ишлаш босқичи.
4.Маълумотларни тушунтириб бериш босқичи.
Биринчи босқич – тайёргарлик босқичи. Бунда ҳар хил воситалар ёрдамида материал ўрганилади, дастлабки маълумотлар тўпланади (ўқув машғулотлари ва меҳнат фаолияти чоғида, турмушда, атайлаб уюштирилган суҳбатлар жараёнида кузатувдан фойдаланилади, баъзан махсус танланган саволлар ёзилган анкеталар қўлланилади, биографик маълумотлар аниқланади, анамнез тўпланади, яъни тадқиқ қилинаётган фактнинг ҳосил бўлишига қадар мавжуд шарт- шароитлар таърифланади ва ҳоказолар).
Иккинчи босқич – хусусан экспериментал босқич бўлиб, тадқиқотнинг қонкрет методикаси амал қилади ва ўз навбатида бу босқич бирин- кетин қўлланиладиган қатор бўғинларга – эксперимент серияларига бўлинади.
Тадқиқотнинг учинчи босқичи – тадқиқот маълумотларини сифат жиҳатидан қайта ишлашдир. У психологиянинг математик аппаратини – дастлаб илгари сурилган фаразнинг тасдиғи тарзида олинган хулосаларнинг ҳаққонийлиги ҳақида ҳукм чиқариш имконини берадиган турли хилдаги статистик усуллар ва эҳтимоллик назариясининг асосий қоидаларини қўлланишни тақозо этади.
Тадқиқотнинг тўртинчи – босқичи олинган маълумотларни изоҳлаб бериш, уларни психологик назария асосида талқин қилиш, фаразнинг тўғри ёки нотўғрилигини узил- кесил аниқлашдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |