Мавзу ўқув мақсади : Таълимий


Педагогик психологиянинг предмети ва вазифалари



Download 94,03 Kb.
bet6/17
Sana23.02.2022
Hajmi94,03 Kb.
#124475
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
1 мавзу (1)

1.4. Педагогик психологиянинг предмети ва вазифалари

Таълим-тарбия жараёнини тўғри, илмий асосда ташкил қилиш учун таълим жараёнининг ўзига хос психологик қонуниятларини, яъни билимларни ўзлаштириш жараёнини, кўникма ва малакаларни, фаол, мустақил ҳамда ижобий тафаккур жараёнларини таркиб топтиришни яхши билиш лозим бўлади. Психолог Л.С. Вигоцкий кўрсатиб ўтганидек, улар маълум ҳодисаларга нисбатан ўзларининг кундалик ҳаётдаги оддий тушунишлари бўлади. Бу эса илмий тушунчаларнинг таркиб топишига маълум даражада таъсир қилади. Бундан кейин, тушунчаларни таркиб топтиришда ҳиссий негизга қай даражада таяниш лозимлигини, қайси пайтда кўргазмалиликдан ва якка ҳодисалардан қутилиб, мавҳумлик ҳамда умумийликка ўтиш мақсадга мувофиқлигини билиш керак. Кўргазмали таянчдан барвақт воз кечиш ҳам ана шу босқичда сунъий равишда тўхтаб қолиш ҳам бир хил хатодир. Шунинг билан бирга кўриб ва эшитиб идрок қилиш хусусиятларини ҳамда уларнинг ўзаро муносабат характерини билиш керак. Ўтилган материалларни қандай йўл билан психологик жиҳатдан самарали қилиб мустаҳкамлаш мумкин? Ўқувчига саволни қандай бериш мумкин: умумий қилибми ёки қонкрет шаклдами? Бир хил саволларни беравериш тўғрими? Ёрдамчи саволларнинг роли қандай? (Психологияда шу нарса маълумки, жавоб бериладиган саволнинг ифодаланишига ҳам боғлиқ бўлади).


Педагогик психологияни билиш тарбия ишларида ҳам зарурдир. Шахс таркиб топиши жараёнининг психологик қонуниятларини, жумладан, ахлоқий одатлар ва ишонч-эътиқод таркиб топишининг қонуниятларини билмай туриб, тўғри тарбия бериш мумкин эмас.
Хусусан, педагогик психология “билим, кўникма, малакаларни эгаллашнинг қонуниятларини; бу жараёнда намоён бўладиган индивидуал фарқларни; ўқувчиларда фаол мустақил ижодий тафаккур шаклланиши қонуниятларини; таълим ва тарбия таъсири остида психикада юзага келадиган ўзгаришларни, яъни янги психик тузилмалар шаклланишини ўрганади. ”
Педагогика билан педагогик психология ўртасида яна ҳам мустаҳкам ва ажралмас алоқа бордир. Болалар ва ёшларнинг мактабдаги ҳамда бошқа таълим-тарбия муассасаларидаги фаолият ва хатти-ҳаракатларининг қонкрет турларини ўрганувчи педагогик психология икки фаннинг, яъни психология ва педагогика фанларининг туташган жойидан ўрин олгандир. Педагогик психология мактабда билимларни, кўникма ва малакаларни эгаллаш қонуниятларини ўрганади, бу жараёнларда содир бўладиган индивидуал тафовутларни текширади, ўқувчиларда актив, мустақил ва ижодий тафаккурни таркиб топтириш қонуниятларини ўрганади. Педагогик психология таълим-тарбия таъсири билан ўқувчилар психикасида содир бўладиган ўзгаришларни ҳам ўрганади. Бундан ташқари, ўқув материалларининг ўқувчиларга мос келиши, турли таълим методларининг психологик жиҳатдан самарадорлиги, дарслик, ўқув қуроллари, асбоб- ускуналар ва мактаб ишларининг режимига нисбатан бўлган психологик талаблар каби муаммоларнинг ҳаммасини ҳам педагогик психология ўрганади.
Педагогик психологиянинг энг муҳим вазифаларидан бири мактабдаги таълим жараёнини янада такомиллаштиришнинг психологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, бу нарса янги таълим дастурига ўтиш муносабати билан таълимнинг мазмунида юзага келган жиддий ўзгаришлар билан боғлиқдир. Педагогик психология шу билан бирга ўқувчилар шахсининг таркиб топиш жараёнини, бу жараённинг умумий қонуниятларини ва индивидуал фарқларини, турли тарбиявий тадбирларнинг ўқувчиларга кўрсатадиган таъсирини ўрганади ҳамда ўқувчиларнинг ўз-ўзини тарбиялашни психологик асосларини текширади. Ниҳоят, педагогик психология таълим-тарбия жараёнининг ташкилотчиси бўлган ўқувчи шахсини ва ўқувчи меҳнатининг хусусиятларини ўрганади. Бунда ўқувчининг таълим-тарбия ишларидаги ютуқларни таъминловчи сифатларини ажратиб кўрсатиш билан бирга унинг педагогик билимлари, кўникма, малака ва қобилиятларининг таркиб топиши ҳамда тараққиётнинг психологик шароитлари аниқланади.

Download 94,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish