Мавзу ўқув мақсади : Таълимий



Download 94,03 Kb.
bet13/17
Sana23.02.2022
Hajmi94,03 Kb.
#124475
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
1 мавзу (1)

Суҳбат методи. Суҳбат – бевосита мулоқот жараёнида ўқувчилар психик хусусиятларини аниқлаш методикаси бўлиб, ўқитувчи олдиндан тайёрлаб қўйган савол асосида ўзи учун керакли бўлган информацияни олиш имконига эга.
Суҳбат методикаси ёрдамида инсон характери хусусиятлари, хатти-ҳаракати мотивлари, ҳаётининг турли томонларига унинг баҳоси, биографиясининг асосий фактлари ва унга бўлган муносабатларни аниқлаш мумкин.
Суҳбат методи маълум қоидаларга асосланиши лозим.
1. Суҳбат тасодифий эмас, режали бўлиши керак.
2. Суҳбат бошида ўқувчи қизиқадиган мавзуда гаплашиш керак.
3. Суҳбат бошланишида биографик характердаги саволлар берилмаслиги керак.
4. Саволлар тушунарли, Ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда берилиши керак.
Суҳбат методининг ижобий томони – ўқувчи билан бевосита мулоқатда бўлиш, унинг реаксияларини ҳисобга олиш имкони, қўшимча, тўлдирувчи саволлар берилиши мумкинлигидир. Шуни ҳам назарда тутиш керакки, суҳбатдан биз объектив факт эмас, балки кишининг субъектив фикрини оламиз.
Фаолият маҳсулини таҳлил қилиш методи. Ўқувчилар ёзган иншога қараб, ўқитувчи унинг адабий қобилиятини, сўз бойлиги, ривожланиш даражаси, образли тафаккури ҳақида хулоса чиқариши мумкин. Худди Шунингдек, математикадан ёзма иш, чизмачиликдан топшириқ натижаларига қараб ўқувчининг индивидуал психик хусусиятлари, қобилиятлари, меҳнат малакалари ҳақида маълумот тўплаш мумкин.
Диагностик методлар: Бу методлар шахснинг у ёки бу хусусиятларини шунчаки таърифлаш эмас, балки бу хусусиятларни ўрганиш асосида сифат ва миқдор жиҳатдан характеристика бериш имкониятига эга.
Диагностика методларига турли хил тестлар киради.
Тест методи ёрдамида кишининг ақлий қобилиятлари даражаси аниқланади, инсон ҳолати ва уларнинг хусусиятлари белгиланади, шахснинг структуравий сифатлари – ўз-ўзини баҳолаш, эмоционал барқарорлик, муаммога энгил кириша олиши ўрганилади.
Тест инглизча (тест) сўз бўлиб, синаб кўриш, текшириш маъносини билдиради. Тест текширувчига тақдим этиладиган топшириқлар тизими бўлиб, унинг натижасида стандартлаштирилган ўлчов ўтказилади. Тест асосан индивидлар ўртасидаги фарқларни ёки турли шароитларда улар кўрсатадиган реаксиялар ўртасидаги фарқларни ўрганиш учун мўлжалланган.
Ёш ва педагогик психологияда тест гуруҳларнинг ижтимоий психологик хусусиятларини, гуруҳий ҳолатларнинг намоён бўлиш даражасини ўрганиш учун ҳам қўлланилади. Тест гуруҳларни ижтимоий-психологик характеристикалари асосида дифференсиация қилиш мақсадларига хизмат қилади.
Тестнинг стандартлаштирилиши вазифалар бажарилишини баҳолаш ва уни ўтказишнинг бир хилдаги жараёнларни ҳосил қилишдан иборат. Бу эса тест ўтказилиши мўлжалланаётган, ўрганилиши талаб қилинадиган катта сонли репрезентатив синалувчиларда (2-3 минг) тестни ўтказиш орқали амалга оширилади.
Тест стандартлаштирилиши 2 босқичда ўтказилади. 1 – босқичда тестни қўллаш йўриқномаси шаклланади: топшириқлар танланади, уни ўтказиш учун кўрсатмалар ишлаб чиқилади, синалувчига бериладиган йўриқнома тузилади ва тестни ўтказишнинг бошқа масалалари кўриб чиқилади. 2 – босқичда нормалар аниқланади, яъни тест натижаларини баҳолаш учун бошқа индивидлар ёки гуруҳлар натижалари билан солиштириш учун нормалар тизими белгиланади.
Тестнинг ишончлилиги – шу тест қайта ўтказилганда (айнан шу текширувчиларда) олинган маълумотларнинг бир-бири билан мос келиши. Ишончлиликни баҳолашнинг асосий кўрсаткичи коррелясия коеффиценти.
Тестнинг валидлиги – тест қандай мақсадда яратилган бўлса, ўша мақсад учун қўлланилади.
Қўлланилиш соҳасига қараб:

    1. Интеллект тестлари.

    2. Махсус қобилиятларни аниқлаш ва ютуққа эришиш тестлари.

    3. Шахс хусусиятларини аниқлаш тестлари.

    4. Қизиқишлар, установка, қадриятларни аниқлаш тестлари.

    5. Шахслараро муносабатлар диагностикаси учун мўлжалланган тестлар фарқланди.

Масалан, шахслараро муносабатларни ва шахс сифатларини диагностика қилиш учун кўпинча америкалик психолог Т. Лири томонидан яратилган методика қўлланилади. Бу методик сўровнома бўлиб, 128 та пунктдан иборат. Синалувчи ўзи ва атрофидагиларда муайян ҳислатларнинг мавжудлигини, Шунингдек, ўзида ва шерикларида бўлишини хоҳлайдиган сифатларни кўрсатади. Натижалар қайта ишлангач, тадқиқотчи синалувчининг шахси, йўналишини аниқлаб ва шу асосда шахслараро ўзаро таъсирни прогноз қилиши мумкин.
Шундай қилиб, тестлар – бу махсус методлар бўлиб, у ёки бу ижтимоий психологик ҳодиса қисқа муддат ичида текширилади. Тестлар асримизнинг бошларида кашф қилинган бўлиб, улар 20 – 30 йилларда ҳаётга, амалиётга шиддат билан кириб келди. Натижада махсус соҳа – психометрика юзага келди. Тестларни қўллашнинг қулайлиги шундаки, бир тест ёрдамида маълум шахснинг у ёки бу хусусиятларини бир неча марта, такроран синаб кўриш мумкин.

Download 94,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish