Мавзу: Қурилиш саноати корхоналарини иқтисодиёти ва ташкил этилиши



Download 0,59 Mb.
bet31/74
Sana10.07.2022
Hajmi0,59 Mb.
#773578
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   74
Bog'liq
Қурилиш материаллари корхоналарининг иқтисодиёти

7.2. Корхоналар фаолияти
Иқтисодиёт ривожланишининг барча босқичларида асосий бўлим корхона ҳисобланади. Ўз-ўзини бошқарадиган саноат корхонаси деганда, техникавий, ташкилий, маъмурий ва хўжалик ишларини ўзи бошқарадиган ишлаб чиқариш тушунилади. Ўз-ўзини бошқарадиган корхона фаолияти, тайёрланган маҳсулотни сотиши, олинган даромадни, солиқ ва бошқа тўловларни ўзи бошқаради. Корхона бу маҳсулотни ишлаб чиқариш мақсадида уюшмалар томонидан ташкил этади, жамоатчилик эҳтиёжларини қондириш учун маҳсулот ишлаб чиқаради ва даромад олиш манбаи ҳисобланади.
7.3. Ишлаб чиқариш жараёнининг иқтисодий функциялари
Ишлаб чиқариш давомийлиги яхлит буюм бўйича, шунингдек, уни ташкил этувчи қисмлари бўйича белгиланади.
Бироқ алоҳида олинган қисмлар ва деталларни тайёрлаш учун кетган вақтлар йиғиндиси шу буюмни ишлаб чиқариш цикли давомийлигидан ортиб кетади. Бундай ҳол буюмни ташкил этувчи қисмларнинг параллел тайёрланиши эвазига юз беради. Масалан, тикувчилик фабрикасида битта кўйлакни тикиш ишлари бирданига бир нечта жойда кўплаб ишчилар томонидан амалга оширилиб, уларнинг ҳар бири фақат бир ишни, жумладан: кўйлак енгини, чўнтагини тикиш, тугмасини қадаш ва ҳоказо ишларини бажарадилар. Бир кўйлакни тикиш бўйича ишлаб чиқариш цикли (унинг қисмлари талаб этилишини кутиш вақтлари билан бирга), айтайлик, 8 соатни ташкил қилса, битта кўйлакни ишлаб чиқариш циклининг давомийлиги 2 соатдан ошмайди.
Буюм қисмлари бўйича цикл давомийлигини ҳисобга олиш зарурияти, аввало ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва иқтисодий шарт-шароитлар билан асосланади. Биринчидан, яхлит буюмни тайёрлаш учун унинг қисмларини тайёрлаш давомийлигини билиш зарур, иккинчидан, режалаштиришни амалга ошириш кўрсаткич сифатида ишлатилади. Учинчидан, ишлаб чиқариш циклининг давомийлиги корхона иқтисодиётига, даставвал айланма воситаларнинг айланма тезлигига сезиларли таъсир кўрсатади.
Корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган маблағи маҳсулот сотилгандан сўнг фойдаси билан корхонага қайтиши шарт. Бу борада фойданинг (Пр) ҳаражатларга (3) нисбати 0 дан катта бўлиши лозим:

Бу коэффицент корхона амалиётида рентабеллик ёки самарадорлик коэффиценти (Э) деб аталади.
Э=
Фойда эса маҳсулот нархи (Ц) билан унинг таннархи (С) ўртасидаги фарқни билдиради:
ПР=Ц-C
Фойда олиш учун маҳсулот тайёрлаб, уни истеъмолчига сотиш керак. Бунинг учун асосий фондлар (бинолар, қурилмалар, машиналар, иншоотлар)дан ташқари корхона айланма воситаларига эга бўлиши шарт бўлиб, уларга хом ашё, материаллар, жамловчи қисмлар, ёнилғи заҳиралари, омборлардаги тайёр маҳсулотлар, ҳисоб рақамидаги пул маблағлари киради. Корхонага фойда киритади. Буни уч корхона мисолида кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик, ҳар учала корхонанинг айланма маблағи 100 млн сўмни, рентабеллик коэффиценти 0,2 ни ташкил қилсин. Биринчи корхона (савдо маркази)да айланма маблағнинг айланувчанлиги 2 ойни, иккинчи корхона (завод)да 6 ойни, учинчи корхона(қишлоқ ширкат хўжалиги)да 12 ойни ташкил этади.
Ҳар бир корхона йил давомида қанча фойда олишини ҳисоблаймиз:
Савдо маркази-100млн.сўм × 0.2 ×12/2 = 120 млн. сўм:
Завод-100 млн. сўм × 0.2 ×12/6 = 40 млн.сум.
Ш/х -100 млн. сўм× 0.2 × 12/12 = 20 млн. сўм.
Кўрсатилган корхоналарнинг тенг даромадли бўлишига эришиш учун уларнинг маҳсулотлари айланма маблағ айланманинг тезлигига тескари пропорционал бўлиши шарт.
Нормал шароитларда бозор, самарадорлик даражасини, ягона товарнинг даромадлилигини рослай олиши ва мувозанатга келтиришнинг шартлиги назарда тутилади, бу шундай тарзда амалга ошиши лозимки, қайси соҳага капитал қўйилишидан қатъи назар, корхонани сарфлаган 1 сўм маблағи эвазига йиллик даромати бир хил бўлиши лозим, айтайлик 40 тийин бўлсин, у ҳолда капиталнинг айланувчанлик тезлигини бир йилда 6 марта деб фараз қилсак, ҳар бир сўмнинг бир марта айланиш самарадорлиги 0,07 дан ошмаслиги, айланувчанлик бир йилда бир мартага тенг бўлса,0.4 дан ошмаслиги лозим. Албатта бу ерда, қўйилган барча капитал, нафақат айланма маблағлар, балки асосий фондлар ҳам ҳисобга олиниши лозим.
Шундай бўлсада, капитални бир тармоқдан бошқа тармоққа оқиб ўтиш циклининг узоқ давом этиши туфайли даромадлиликни тармоқлар бўйича тенглаштиришни ҳар доим ҳам иложи бўлавермайди. Шу боисдан замонавий ривожланган мамлакатларда иқтисодиётни айрим соҳаларини, аввало, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қувватлаш амалиёти татбиқ этилмоқда.
Маҳсулотни тайёрлаш учун зарур бўлган барча компонентлар етарли миқдорда мавжуд бўлган ва техник соз бўлган тақдирдагина корхонанинг асосий ишлаб чиқариш бўлинмаларининг фаолияти нормал юритилиши мумкин.
Иш жойларига материаллар, ёнилғи, энергия, асбоб-ускуналар мунтазам етказиб берилиши, қурилмаларнинг ўз вақтида таъмирланиши, биноларнинг йиғиштирилиши ишлаб чиқаришни амалга оширилади.



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish