2. Айланма маблағларнинг тузилмаси ва ҳаракати ҳамда уларнинг корхона иқтисодиётига таъсири
Айланма тузилмаларни режалаштириш ва бошқаришнинг ҳозирги пайтдаги амалиётида ушбу маблағларнинг таркиби ва тузилмасини баҳолаш ва таҳлил қилишга, шунингдек, уларнинг функционал роли ва ҳаракатига катта эътибор қаратилади. Айланма ишлаб чиқариш фондлари корхона айланма маблағларининг энг фаол қисми бўлса, муомала фондлари ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этмайди ҳамда янги истеъмол қийматини яратмайди. Бу ерда умумий қоида шундайки, айланма маблағлар доимо айланишда бўлиши зарур - уларнинг самарадорлиги ва корхона иқтисодиётига таъсири айнан шунда кўзга ташланади.
Айланма ишлаб чиқариш фондлари корхона айланма маблағларининг асосий ва салмоқли қисми сифатида ўз таркибига қуйидагиларни қамраб олади:
ишлаб чиқариш заҳиралари – бу ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқаришга киритиш учун тайёрланган ҳамда хом ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёқилғи, харид қилинувчи ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар, қадоқлаш ва ўров материаллари, асосий фондларни таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар, ёқилғи-мойлаш материалларидан ташкил топувчи меҳнат предметлари;
тугалланмаган ишлаб чиқариш ва корхонада тайёрланган ярим тайёр маҳсулотлар – бу, ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланишга топширилган ҳамда ишлов бериш ва йиғув жараёнида бўлган, лекин ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ тугалланмаган ҳамда ушбу корхонада кейинчалик ишлов берилиши лозим бўлган меҳнат предметлари;
келгуси давр харажатлари - айни пайтда ишлаб чиқарилаётган, лекин келажакдаги маҳсулотларга мансуб бўлган янги турдаги маҳсулотларни тайёрлаш ва ўзлаштириш харажатлари (масалан, асбоб-ускуналарни қайта режалаштириш, маҳсулотларнинг янги турларини тайёрлаш ва лойиҳалаштиришга сарфланувчи харажатлар ва бошқалар).
Айланма ишлаб чиқариш фондлари алоҳида таркибий қисмлари ёки элементлари ўртасидаги фоизларда ифодаланувчи ўзаро муносабатлар айланма ишлаб чиқариш фондларининг тузилмасини ташкил қилади. Айланма ишлаб чиқариш фондлари ва муомала фондлари ўртасидаги худди шундай фоизлардаги муносабатлар корхона айланма маблағларининг тузилмаси деб аталади. 1 - чизмада корхона айланма маблағларининг тахминий (намунавий) тузилмаси кўрсатилган.
Чизмадан кўриш мумкинки, ишлаб чиқариш заҳиралари айланма ишлаб чиқариш фондларининг асосий қисмини ташкил қилади. Бироқ бозор иқтисодиёти, айниқса, барча ресурслар тақчиллиги шароитларида ишлаб чиқариш заҳираларининг ҳаддан ташқари ошириб юборилиши корхона иқтисодиётига салбий таъсир қилишидан ташқари, ресурсларни “боғлаб” қўяди ҳамда уларнинг йўқотилишига олиб келади. Шу сабабли айланма маблағлар ҳажмини оптималлаштириш ва уларни маҳсулот ишлаб чиқариш дастурларига мос ҳолга келтириш корхонанинг тежамкорлик режимида фаолият юритиши катта аҳамиятга эга бўлади.
1 -чизма. Корхона айланма маблағларининг намунавий тузилмаси
Иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги корхоналарнинг айланма маблағлари ишлаб чиқаришнинг технологик ташкил этиш хусусиятларига кўра, бир-биридан фарқ қилади. Бу хусусиятларнинг характери ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тури ва мураккаблиги, ихтсисослаштириш даражаси, маҳсулотни реализация қилиш шароитлари ва шу кабилар билан изоҳланади. Айланма маблағлар тузилмасининг тармоқлар бўйича фарқланишини қуйидаги жадвал орқали билиб олиш мумкин (1-жадвал).
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |