1.3. Молиявий фаолият бўйича харажатлардан: 1) Иш ҳақи тўлови учун олинган муддати ўтмаган банк ва молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича ЎзР Марказий банки номолиявий ставкаларидан ортиқ бўлмаган фоизлар. (ВМ 02.05.2004й 226-сон Қарорининг 1-иловасига асосан объектлар қурилиши жараёнида пудрат ташкилотларига берилган банк кредитлари бўйича фоиз тўловлари ҳисобга олинмайди).
2) Мол-мулкни узоқ муддатли ижарага олиш (лизинг) бўйича фоизларни тўлаш харажатлари. (пудрат шартнома шартларига мувофиқ буюртмачи билан келишилган ҳолда қабул қилинади). 3) Чет эл валютаси билан операциялар бўйича салбий курс тафовутлари ва зарарлари.
8-мавзу. Республикада марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига инвестиция лойиҳаларини шакллантириш 8.1. Объектларни қуриш қийматини шартномавий жорий нархларда аниқлаш 8.2. Объектлар қурилишининг иккинчи ва кейинги йилларида шартномавий жорий нархларда қурилиш шартномавий қийматини аниқлаштириш
14.1. Объектларни қуриш қийматини шартномавий жорий нархларда аниқлаш Объект қурилиши бўйича ишлар ва хизматларнинг жорий нархлардаги шартномавий қиймати танлов савдолари (тендер) натижалари бўйича шакллантирилади.
Танлов савдолари (тендер)ни ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида объект қурилиши қиймати ресурсларга харажатларни прогнозлаштирилаётган жорий нархлар ва тарифларда калькуляция қилишга асосланган ресурс усули бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Бунда янгидан қурилаётган, марказлаштирилган манбалар (давлат капитал маблағлари) ҳисобига молиялаштирилаётган объектлар бўйича базавий нархлардаги смета ҳужжатлари тузилмайди, ресурслар сметалари чиқариш тартиби сақланиб қолади.
Объект қурилишининг буюртмачи томонидан аниқланган бошланғич қиймати танлов савдолари (тендерлар) ўтказишда йўналиш ҳисобланади ва пудрат шартномаси (контракт) тузиш учун асос бўлиб хизмат қилмайди.
Танлов савдолари бошланғич қийматни ошкор қилмасдан ўтказилган тақдирда у танлов савдолари (тендер)нинг иккинчи босқичигача махфий ахборот ҳисобланади.
Танлов савдолари (тендер)да иштирок этаётган пудратчи ташкилотлар танлов таклифи нархини мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган тартибда ва пудрат ишлари бозори конъюнктурасидан, шу жумладан иш ҳақига харажатларни аниқлаш имкониятидан, корхонада шаклланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва шаклидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда аниқлайдилар.
Талабгорнинг танлов таклифи (оферта)да кўрсатилган нархи махфий ахборот ҳисобланади ва танлов савдолари (тендер)нинг иккинчи босқичигача ошкор қилинмайди.
Объект қурилиши бошланғич қийматини ва талабгор нархини белгиланган давргача ошкор этишда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Объект қурилишининг шартномавий жорий нархи талабгорларнинг танловдаги нарх бўйича таклифларидан мақбул нархни танлаш асосида, буюртмачининг бошланғич нархини ва танлов ҳужжатлари шартларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
"Ресурс усули"ни қўллашда физик кўрсаткичлардаги:
- асбоб-ускуналар номлари ва миқдори;
- норматив меҳнат сарфи;
- машина ва механизмлардан фойдаланиш харажатлари;
- қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкциялар номлари ва миқдори;
- бошқа харажатлар ва сарфлар аниқланади.
"Ресурс усули" бўйича объектнинг жорий нархлардаги қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади: