Мавзу: Портланцемент ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш
Портландсемент клинкери ишлаб чиқаришда хомашё сифатида таркибида калсий карбонат кўп бўлган карбонат жинслар ва таркибида калсий карбонат кўп бўлган карбонат жинслар ва таркибида кремний оксид, алюминий оксид ҳамда темир оксид бўлган гиллар, шунингдек, гил ва калсий карбонатнинг табиий аралашмалари ишлатилади. Кейинги йилларда портландсемент ишлаб чиқаришда гилни бутунлай ишлатмаслик ёки қисман ишлатиш мақсадида, нордон ва, асосан домна шлаклари, иссиқлик електр стансиялари куллари, нефелен чиқиндиларидан фойдаланилмоқда. Шунингдек, гипс ёки ангидритни гил билан аралаштириб, портландсемент, сулфоцемент ва СО2 гази олишнинг комплекс технологияси ишлаб чиқилган. Нефелен шлами таркибида 25...30% Сио2; 2...5%АИ2О3% 3...5% Фе2о3; 50...58% СаО ва 3...8% бошқа оксидлар, чунончи 1,5...3% ишқорлар бор. Таркибида шунча Сао бўлган материалга 15...20% оҳактош қўшиб, портландсемент ишлаб чиқариш учун хомашё аралашмасини тайёрлаш мумкин.
40...50% гача таркибида калсий оксиди бўлган домна шлаклари ҳам портландсемнт ишлаб чиқариш учун қимматли хомашё ҳисобланади.
Гил, айниқса лёсс сувда осонгина ивиб, бўшашиб кетадиган майда дисперс иккиламчи тог ъ жинсларидан иборат. Гилнинг минералогик таркиби, асосан сувли алюмосиликатлар ва кварсдан иборат. Гилларнинг кимёвий таркибида, асосан учта оксид бор: кремний оксид (60-80% ), алюминий оксид (5-20%) ва темир оксид (3-15%). Gilda оз миқдорда карбонат тузлари ҳолида Cао ва Мго учраши мумкин. Лекин гилланинг бази турларида калсий оксид 25%гача, магний еса 3% гача бўлади (масалан: сланец ва лёсслар.) Гиллар таркибида СО3, На2о ва К2О каби ерувчан тузлар ҳам учрайди. Бу еса мақсадга мувофиқ емас, клинкер ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган гилларда бу тузларнинг миқдори иложи борича кам бўлиши керак.
Калсий карбонатли жинслар табиатда оҳактош, бўр, оҳактош чиғаноқ ва мармар ҳолида учрайди. Карбонатли жинсларнинг мармардан бошқа ҳамма турлари портландсемент ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Кимёвий соф калсий карбонат таркибида 56% Сао ва 44% СО2 бўлади. Бироқ, табиатда фақат калсий карбонатдан иборат соф оҳактошлар кам учрайди. Портландсемент ишлаб чиқаришда ишлатиладиган оҳактошлар таркибида Сао дан ташқари қумтупроқ (8%гача), гилтупроқ (2%гача), темир оксидлар (1%гача) бўлиши мумкин.
Мергеллар гилсимон моддалар ва жуда майда калсий карбонат заррачаларининг табиий аралашмасидан иборат чўкинди тог ъ жинси ҳисобланади. Мергелларнинг мавжудлигига қараб, мергел оҳактош (90-95% СаСО3), оҳактош–карбонат мергел (70-90% СаСО3), ва мергел (50-70% СаСО3)га бўлинади. Бундай мергел куйдирилгандан сўнг кимёвий таркиби бўйича клинкерга ўхшаб кетади.
ПОРТЛААНД СЕМЕНТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСУЛЛАРИ.
Портландсемент ишлаб чиқариш иккита жараённи ўз ичига олади:
Клинкер ишлаб чиқариш;
Клинкерни қўшилмалар билан бирга туйиш.
Биринчидан жараён жуда мураккаб бўлиб, унинг бажарилиши катта маблаг ъ ва ишга солиш харажатлари билан боғлиқ. Чунки портландсемент ишлаб чиқариш учун сарфланадиган жами харажатнинг кўп қисми (70-80%) клинкер қиймати ташкил етади.
Портландсемент клинкери ишлаб чиқаришда қуйидаги асосий технологик операциялар бажарилади.
охактош ва гил қазиб олинади
хомашё материаллари тайёрланади ва майдаланади
ёқилғи тайёрланади
хомашё материаллари куйдирилади
Клинкерни туйиш ва портландсемент ишлаб чиқариш учун, асосан қуйдаги технологик жараёнлар бажарилади; 1. Қўшилмалар тайёрланади; 2. Клинкер қўшилмалар билан бирга туйилади; 3. портландсемент омборга жойланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |