Mavzu: Urgut tumanidagi arxeologik yodgorliklar Reja: I. Kirish II



Download 456,07 Kb.
bet2/5
Sana23.02.2022
Hajmi456,07 Kb.
#149165
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5224661465989909807

2 .Омонқўт он ғор макони-Самарқанд ва унинг билан боғлиқ музофот урбоник давргача бўлган кўҳна тарих ҳақида маълумот берувчи ва юқорида зикр этилган археологик топилмалар ибтидоий давр маданият изларидан гувоҳлик берувчи дастлабки маълумотлар ҳисобланса-да, келажакда бу атрофда кенг кўламда режали тадқиқот ишларини йўлга қўйишни тақозо қиларди. Бу каби мақсадли тадқиқот ишлари 1944 йилдан бошланиб, Самарқанд давлат университети олимлари, хусусан, археолог Д.Н.Лев унга ташаббускор бўлган эди. Уни қийинчилик йилларда И.М.Мўминов, А.В.Шишкин, кейинчалик Я.Ғ.Ғуломов, М.Аминов сингари раҳбар олимлар қўллаб-қувватлаганлиги туфайли Д.Н.Лев Самарқанд атрофида кенг кўламда археологик дала тадқиқот ишларини бошлаб, қизиқарли натижаларга эришди. Д.Н.Лев археологик тадқиқот ишларни университет тарихчи талабалари дала амалиёти билан боғлиқ ҳолда олиб борган ҳолда бу иш яхши самара берди. Аста-секин Самарқанднинг кўҳна тарихига доир янги-янги макону манзилгоҳлар топилиб ўрганилди. Д.Н.Лев раҳбарлигидаги СамДУ археологик отряди дастлаб ишни Самарқанд атрофи билан боғлиқ музофотларни текширишдан бошлади. Натижада, 1947 йили март ойида тарихчи талабалар иштирокида Ургут тоғининг Тахтақорача довонидаги Омонқўтон қишлоғи яқинида жойлашган иккита ғорни текшириб, уларда ўрта палеолит (100-40 минг йиллар аввал) даврида инсон гуруҳлари яшаганлигини аниқлади. Уларнинг бири – Омонқўтон, иккинчиси – Такалисой номлари билан тарихга кирди. Бу топилмалар Сурхандарё воҳасидаги Тешиктошдан кейинги галдаги муҳим кашфиётлардан бири бўлиб, фанда ўз вақтида катта шов-шувларга сазовор бўлган эди. Бу кашфиётлар Ватанимиз ҳудуди кенг сарҳадларида жуда қадимги даврлардан бошлаб инсон жамоалари яшаб, ўз даврига хос ва монанд маданият яратиб келганлигидан гувоҳлик берарди. Давид Натанович Лев (1905-1969) Санкт-Петербург археология мактабининг йирик намоёндаларидан бири, атоқли олим В.А.Городцовнинг шогирди эди. Уни 1944 йили музей илмий ходими сифатида фаолият юритиб юрган бир вақтда ректор Мусо Мўминов университетга ишга таклиф қилган. У эса ўзининг бутун илмий, педагогик, тарбиявий фаолияти билан бу ишончни тўла оқлади ва ибтидиой маданиятимиз тарихини қунт илан ўрганиш борасида катта илмий кашфиётларни юзага чиқарди. У университетимиз шаънига ифтихор келтирган илму фан ва таълимнинг жонкуяри сифатида фаолият юритди. Шу боисдан ҳам уни Я.Ғ.Ғуломов, И.М.Мўминов, В.А.Шишкинлар доим ҳурмат қилар, қўллаб-қувватлаб турарди. Бу йил археология кафедраси ташаббуси билан университет жамоатчилиги бу ажойиб инсоннинг таваллудига 100 йил тўлиши муносабати билан унга қизғин тайёргарлик кўриб. муносиб нишонлашдилар.
Омонқўтон палеолит даври ғорининг очилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ғор каридорсифат бўлиб, узунлиги 29,5 метр ва одам бемалол юрса бўладиган макон. Ёдгорлик 10 йил давомида (1947-1957) Д.Н.Лев раҳбарлигидаги СамДУ археолоик отряди томонидан қазиб ўрганилди. (Лев Д.Н., 1949; 1949, №6; 1949, №1). Қазиш ишлари давомида ҳар йили тарих факультети талабалари иштироки таъминланди. Тадқиқот давомида 120 га яқин ашёлар топилиб, бу коллекцияда турли тош буюмлар, жумладан, найза тиғлари, қирғичлар, тишли парахалар, ўзаклар, ишлов берилган учирмалар ва бошқа меҳнат қуролларидан иборат (Лев Д.Н., 1949, 105-119). Шунингдек, ўша давр одамларига замондош бўлган бой ҳайвонот дунёси қолдиқлари топилган бўлиб, бу манбалар нафақат неандертал типидаги одам жамоалари турмуши, шунингдек, тўртламчи давр табиати, иқлими, ўсимлик дунёси, экологияси каби масалаларни ойдинлаштиришда ҳам муҳим манба ҳисобланади. Омонқўтон сайёҳ овчилари овчилик ва терим-термачилик билан тирикчилик қилишганлар. Ғорда тахминан 10-15 кишидан иборат бўлган бир гуруҳ овчилар яшаган. Ғордан бу сайёҳ овчилар ўзларининг асосий қўним лагери сифатида фойдаланишганлар. Дарҳақиқат, П.П.Ефименко мустьер даврида «у ёки бу тарзда сайёҳ овчиларнинг муайян тарзда қўним яшашга ўтиши сезила бошланди», деган хулосаси бундан далолат беради (Ефименко П.П., 1953, 239).
Демак, макондан топилган гулхан қолдиғи, ўчоқ ва бой қазилма ҳайвон суякларининг топилиши бу гуруҳ жамоаларининг муайян даражада бу ерларда доимий яшаганлигидан далолат беради. Омонқўтонликлар, асосан, тоғ қўйи (муфлон), айиқ, ибтидоий буқа, морал (буғу) сингари жониворларни ов қилишганлар (Бибиков С.М., 1958, № 3). Мустьер даврида овчиликнинг ихтисослашуви вужудга келади. Бу ҳодисани омонқўтонлик ибтидоий кишилар турмушида ҳам кузатиш мумкин эди. Масалан, бу макон эгалари асосан тоғ қўйи (алхар) ни ов қилишганлар (Лев Д.Н., 1960, 16-20). Омонқўтонлик сайёҳ овчилар қўшни музофотларда яшаган гуруҳлар билан муайян ўзаро маданий алоқалар ўрнатганилигини кузатиш мумкин. Масалан, бу макондан топилган меҳнат қуролларининг ясалиши техник-технологияси кўпроқ Зарафшон воҳасининг Қўтирбулоқ, Зирабулоқ маконлари ашёларига ўхшашлиги кузатилинган (Ташкенбоев Н.Х., Сулейманов Р.Х., 1980, 68). Бундан ташқари, Омонқўтон тош индустриясини Д.Н.Лев Тешиктош, Амир Темур ғор маконларига яқинлигини эътироф қилади (Лев Д.Н., 1960). Макон мустьер даврининг ривожланган босқичига доирлиги олимлар томонидан тан олинган (Ранов В.А., Несмянов С.А., 19773, 87).

Download 456,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish