Мавзу: Тупрок географияси сохасида хорижий мамлакатлардаги янги йуналиш ва тармоклари


Тупроқшунослик фанининг ривожланиши тарихи ва ахамияти



Download 417,5 Kb.
bet4/5
Sana22.02.2022
Hajmi417,5 Kb.
#96337
1   2   3   4   5
Bog'liq
Тупрок географияси сохасида хорижий мамлакатлардаги янги йуналиш ва тармоклари

Тупроқшунослик фанининг ривожланиши тарихи ва ахамияти

Ўрта аср (ИХ-Х асрлар) Шарқнинг қомусий олимлари Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Қошгарий асарларида, «Авесто» китобида, Темур тузукларида ва бошқа манбааларда ҳам тупроқ ҳақида кўплаб фикрлар айтилган. Беруний китобларида Ўрта Осиё ҳудудида асосий тупроқ пайдо қилувчи жинсларнинг келиб чиқиши ва хоссалари тўғрисида сўз юритилади.


Ўзбекистонда деҳқончилик билан қадим замондан буён шуғулланиб келинмоқда. Шунинг учун тупроқшунослик –деҳқончилик тарихини ўрганиш илмий ва амалий жиҳатдан жуда катта аҳамиятга эга. Қишлоқ хўжалиги олдида турган кўпгина бугунги масалалар қадимги деҳқонларда ҳам бўлган. Қадимги даврларда тупроққа ишлов бериш, суғориш, ўғитлаш, мелиорациялаш тадбирлари катта моддий ҳаражатларни талаб қилмайдиган ва оддий усуллар билан ўтказилган.
Шунингдек Абу Али ибн Синонинг тупроқнинг механик таркиби ва физик хоссалари ҳақида билдирган фикрлари ҳам қимматлидир. У қуйидагича ёзади: «Ердан бошқа совуқроқ ва қуруқроқ ҳеч нарса йўқ. Ернинг ўзи илиқ эмас. Ўзидан ўзига мерос бўлган, табиатан у совуқ, акс ҳолда зич ва оғир бўлмас эди». Сўнгра Ибн Сино ер пўсти ва тупроқнинг тузилиши ҳақида гапириб: «Ер шарининг ўртасида ернинг оддий табиатга тўлиқ мос келадиган, тоза ер бўлиши керак. Унинг устида ер сув билан аралашган холда лой бўлиши керак. Унинг устида ёки сув ёки ер (тупроқ ) кўпроқ. Ушбу ер –тирик мавжудотлар ҳаёт кечиришининг асосидир». Ушбу фикрлардан маълумки, Абу Али ибн Сино тупроқни литосферанинг бошқа қатламларидан ажратган.Ибн Сино «Донишнома»да минерал субстанциялар (бутун борлиқнинг бирламчи асоси) қаватига илмий тушунча беради. Бундан ташқари Ибн Синонинг ишларида тупроқ гурунт қатламида тупроқ – сувининг ҳаракатланиши ҳақидаги термодинамик қонунининг элементлари мавжуд.
Тупроқ ва ундаги жараёнларни билишда Махмуд Қошғарий катта хисса қўшган. У Абу Райҳон Берунийдан тахминин 40-50 йил кейин яшаган ва ўз тадқиқотларини ўтказган ва Берунийнинг ишларидан хабардор бўлган. Шунинг учун уни Бурунийнинг шогирди деб ҳисоблаш мумкин.
Махмуд Қошғарий ўзининг 1074-1077 йилларда ёзилган «Девон» тўпламида экспедицияси давридаги кузатишлари асосида турли тупроқларга тавсиф беради. Ушбу тўпламда қора тупроқ, ўсимликларсиз, шўрланган ерларни –чаланг ер; унумдор, яхши ерларни –сағизли ер; тоза тупроқ, соғлом тупроқни-сағизли тупроқ; ўсимликлар кам, унумсиз, кам ҳосилли ерларни –тоза ер; юмшоқ ерли тупроқни, текис ерни, қумли ерни –қайир ер; нотекис ер, ботқоқланган ерларни –қазғон ер деб тавсиф беради.
Буюк Амир Темур деҳқончиликнинг ривожланишига катта аҳамият беради. Ўзининг «Темур тузуклари» тўпламининг бир қисмини қишлоқ хўжалигини бошқаришга бағишлаган. Жумладан у ким ерни ўзлаштирса, иккинчи йилда солиқ олишни, яъни биринчи йили ундан солиқ олинмасин, иккинчи йили ўзининг хохишига қараб солиқ тўласин, учинчи йили эса умумий қоидага асосан солиқ тўласин деб ёзади.
Шунингдек Темурийлар даврида деҳқончиликка оид тўпламлар ёзилган.Чунончи «Иршад аззиратфи илм ал хараса» (жойлардаги деҳқончилик экинлари учун илмий кўлланма) номли асарнинг ёзилиши Темурийлар даврида бошланган ва доимий урушлар туфайли Шайбонийлар даврида (1599) тугалланган. Ушбу тўпламда тўққиз типдаги тупроқлар ҳақида маълумот келтирилган. Бунда тупроқлар таркибидаги қум имқдорига кўра икки турга, яъни устки қатламида қумни кўп сақлайдиган ва устки қатламида қумни кам сақлайдиган турларга ажратилган ва шунга кўра тупроққа ишлов бериш, суғориш усуллари ваҳосил миқдори кўрсатилган.
Ушбу тўпламда жигарранг (зардхак), қизил (сурххак) тупроқлар ҳақида, шунингдек тошлоқ тупроқларҳақида маълумотлар мавжуд, яъни тупроқлар тавсифи ва уларга ишлов бериш ҳақида маълумотлар келтирилган.
Ушбу тўпламда тупроқни ўғитлашга ҳам катта аҳамият берилган. Ўша даврларда тупроққа ўғит сифатида эски пахсадан ясалган иморатлар қолдиғи, ариқларда тўпланадиган лойқалардан фойдаланиш кенг тарқалган эди.
XВИ асрларда тупроқ унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигининг оширилишига кўп эътибор берила бошланди. Бундан ташқари ўша даврда тупроқни мелиорациялаш ҳам анча ривожлана бошланди.
Бухоро воҳаси деҳқонлари шўрланган тупроқларни ювиш ва ботқоқликларни қуритишга катта эътибор қаратди. Ўша даврда Ромитон, Пешку, Қоракўл туманларида ковланган зовурлар ҳозирги кунгача ишлатилиб келинмоқда. Шунингдек деҳқонлар тупроқни тузлардан тозалашда жўхори ва бошқа тузга чидамли экинлардан фойдаланган.
Ўша даврда уч далали алмашлаб экиш энг кўп тарқалган деҳқончилик системаси ҳисобланарди. Ушбу системага кўра далалар уч қисмгабўлинар эди. Шундан икки қисмига экин экилар, бир қисми эса қора шудгорга ажратилар эди. Шу усулда ерга дам берилган. Бундан ташкари ўша даврларда йўнғичқа экилганда тупроқсифатининг яхшиланиши маълум бўлган.
Кейинчалик Ўрта Осиёда йирик тупроқшунослар И.П.Герасимов, В.А.Ковда, А.А.Роде, Н.А.Розанов ва бошқаларнинг тупроқ географияси, физикаси, борасидаги ишлари пахтачилик раёнларини ўрганишда М.А.Орлов, И.Н.Антипов-Каратаев, С.М.Рижов, М.А.Панков, Н.В.Кимберг, М.У.Умаров. М.Б.Баходиров, А.М.Расулов, О.К.Комилов, Х.Махсудов, И.Туропов ва бошқаларнинг хизматлари катта.



Download 417,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish