Мавзу: Тренинг режаси ва дастурини тузиш Режа: Тренинг ва уни ташкил этиш Психологик тренинг ўтказишнинг умумий коидалари


Психологик тренинг ўтказишнинг умумий коидалари



Download 32,43 Kb.
bet4/10
Sana29.05.2022
Hajmi32,43 Kb.
#615913
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
лаб 1

Психологик тренинг ўтказишнинг умумий коидалари.
1) Барча қатнашчилар доира бўлиб ўтиришлари керак:
2)қатнашчилар сони 15 тадан ортмаслиги шарт.
3)Психолог қатнашчилар билан бирга тренинг барча топширикларини бажариши шарт.
4) қатнашчиларнинг хар бири хамма машгулотларда катнашиши лозим.
5) Тренингни бошкарувчи машгулотларини махорат билан бошкариш керак яъни кишининг мижознинг шахсиятига тегадиган, уялтирадиган вазиятлардан кочиш ва хар бир мижознинг фикрини маъкуллаш ва уни рагбатлантириб туриши керак.
6) Бошкарувчи кўйилган муаммоларини катнашувчиларнинг ўзлари хал килишлари учун кулай шароит яратиш керак.
7) Машгулот давомида қатнашчиларда ўз таасуротларини ёзиб бориши учун кундалик тутишга рухсат этилади.
8) хар бир қатнашчи албатта хар бир машгдавомида билдириши лозим.
9)хамма бошкаларни диккат –эътибор билан тинглаши керак.
10)хамма қатнашчилар руй-рост самимий ва ичидаги гапни гапириши шарт.
11)қатнашчининг бирон-бир нуксонига эътибор бермаслиги керак.
12)Тренинг бориши жараёнида хеч кимга хеч кандай маслахат бериш мумкин эмас.
13)Тренинг жараёнида бемалол «шу ерда» ва «хозир» каби сўзларни ишлатиш шарт .
14)Бошкарувчи хар бир машгулот охирида якун ясаб қатнашчилардан канака ёки кандай янгилик олганларини уларда кандай ўзгариш бўлганини сўраши керак.
15)Бошқарувчи албатта уйга вазифа бериши ва бажарилишини назорат килиши керак.
Тренингни муваффиқиятли ўтказиш учун ва унинг сермахсуллиги бошкарувчи билан қатнашчилар ўртасида ўзаро бир-бирини тушуниш даражасида боглик. Тренингни уюштиришда куйидаги кийин нарсаларни назарда тутиш максадга мувофик:
Тренингнинг муваффиқияти бошкарувчидан катта психик интеллектуал ва ташкилий куч сарфлашни талаб килиши. хар бир иштирокчи ўйинини тайёргарликсиз бажариш шарт. Тренинг бошлашда аввал ўзининг чакирув яъни картон қоғозлари ёзиш керак ва бериш керак.
Инсоният тарихи қанчалик қадимий бўлса, инсоний муносабатлар, шахслараро социал муносабатлар масаласи ҳам шу даражада кўҳна ва ҳамиша долзарбдир. Инсон тафаккури ва унинг ақл-идрокига хос бўлган муҳим хусусиятлардан бири шуки, унинг тараққиёти, энг аввало, кишилик жамиятидаги ўзаро муносабатларнинг қай даражада мукаммаллиги ҳамда инсонийлигига боғлиқ шунинг учун ҳам ҳар бир шахс ва жамият учун демократик, инсоний муносабатлар мезони муҳим ва ўта аҳамиятлидир. Зеро, демократик муносабатлар социал муносабатларнинг муҳим бир шакли сифатида ҳар бир мўтадил тараққий этаётган инсоннинг маънавий, иродавий, интеллектуал, ҳуқуқий ҳамда маърифий баркамоллиги негизини ташкил этади. Истиқлол туфайли ўз мустақил тараққиёти йўлидан бораётган республикамиз ёшларини янгича социал муносабатларга тайёрлаш, давр руҳида тарбиялаш - шу куннинг энг долзарб ва устувор вазифаларидан биридир. Социал психологик муносабатларнинг психологик табиатини таҳлил қилар эканмиз, унинг шахс камолоти ва салоҳиятига таъсири масаласига алоҳида тўхтаб ўтиш жоиздир, чунки айнан жамиятда шахслараро муносабатларда шахсда ўзини ўзи англаш, ўзини ўзи камол топтириш жараёнлари тезлашади, самимий инсоний муносабатлар, инсон ҳақ ҳуқуқини эъзозлашга асосланган муносабатлар шахснинг ўзи ҳақидаги билимларини, ўз имкониятларини ва насл – насабини аниқроқ ҳамда тўғрироқ тасаввур қилишга имкон беради. Иккинчидан, айнан тўғри социал муносабатлар ўзга шахслар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳам англаш, уларни ҳурмат қилишга қаратилган тасаввурлар мажмуининг бўлишига имкон яратиб, инсоний муносабатларда маданият ва илтифот тамойилларига амал қилинишига шароитлар яратади.
Шундай қилиб, Ўзбекистон шароитида ўтказиладиган тренинг услубларини қўллашдан мақсад аввал ундан кўзланаётган охирги натижа бошловчи ёки мураббийга аниқ бўлиши ва гуруҳга одамларни танлашда албатта уларнинг мулоқоти стратегияси ва техникаси, гаплашиш «тилининг» мослигини инобатга олиш керак. Бундан ташқари, Т - гуруҳ аъзолари машғулотлар ўтказилиш даврида муайян маънода ўзгармас бўлиши, машғулот ўтказиш жойи ҳам имкони борича алмаштирилмаслиги мақсадга мувофиқ.
Маълумки, янгилик доимо айрим қийинчиликлар ва кишилар онгидаги тўсиқлардан ўтиб, ҳаётда ўз аксини топади. Психологик тренингнинг шахс тарбияси, унинг социал вазиятларга тўғри мослашиши, мулоқот маданияти ва техникасининг ҳосил бўлишидаги аҳамияти чексиз. Лекин бунга ўхшаш технологиялар инсоний муносабатлар соҳасида янги бўлиб, уларни кенг амалиётга жорий этишда халқнинг психологияси, унинг минг йиллар мобайнида шаклланиб, халқ онги ва хотирасида сақланиб, мустаҳкам ўрнашиб кетган анъаналар, расм-русумлар ва одатлар қаторида ўз ўрнини топишига алоқадор маҳаллий ҳамма миллий ўзига хосликни ҳисобга олиш зарур.
Бизнинг фикримизча, ҳар қандай вазият ёки омил доирасида ҳам этнопсихологик ва ҳудудий ўзига хосликлар ҳисобга олиниши зарур. Бу ўринда шу нарса ҳеч қандай эътирозсиз қабул қилиниши лозимки, ҳозирги даврда ўқитиш ва таълим-тарбия тизимининг барча жабҳаларида фаол социал психологик тайёргарлик усулларидан фойдаланиш ва фойдаланилганда ҳам унинг энг самарали, миллат психологиясига мос услубларни кенг тарғиб этиш ва амалиётларда жорий этиш лозим. Ўзбекистон Республикасида кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурни амалга оширишда ҳам узлуксиз таълимнинг барча босқичларида фаол методлардан кенг кўламда фойдаланиш ўзининг самарасини бериши шубҳасиз. Зеро, бугунги кунда билимдонликнинг энг муҳим жиҳатларидан бири ҳам социал психологик билимдонликдир. Бу нарса, айниқса, катталар фаолиятини тўғри ташкил этиш ва уни ўзгартириш борасида ўз ўрнига эга.
Психологик тренингни ташкил этишнинг ҳудудий ва миллий жиҳатларини ҳисобга олиш деганда нималарни тушунамиз?

Download 32,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish