10-ma’ruza Mаvzu: Qizdirilgan po’latni sovutish jarayonidagi ichki o’zgarishlar. Reja: 1.Xajmiy qizdirilayotgan metallning harorati intervali. 2.Pokovkalarni sovitish va termik ishlash.
3.Bolg’alash va shtamplashni metall ichki tuzilishiga ta’siri
1.Xajmiy qizdirilayotgan metallning harorati intervali. Ma’lumki,po’lat qizdirilganda uning qattiqligi va mustaxkamligi pasayadi va bolg’alanuvchanligi ortadi. Po’latda qizdirish jarayonining berilgan temperaturaga amal qilmasdan qizdirilishi metallning kuyishiga olib keladi.
Metallni qizdirish temirchilikda bajariladigan asosiy jarayonlardan biri bo’lib, bu jarayon bolg’alash orqali detal ishlab chiqarish bilan tenglashtiriladi. Qizdirish va bolg’alash jarayonini to’g’ri olib borish pokovka ishlab chiqarish jarayonini yengillashtiradi va bolg’alash va shtamplash ishlarini osonlashtiradi, dastgoxlar ish unumini oshiradi. Болғалаш учун температура оралиқларини 1868 йилда Д.К Чернов томонидан кўрстиб берилган.Унинг фикрига кўра пўлатларни аниқ температурада қиздириш ва болғалаш орқали сифатли паковкаларни олинади.Бунинг учун болғалашда металлнинг қиздиришни қуйи температураси фазалар ўзгариши температураси билан аниқланади.
Болғалаш-штамплаш температураси оралиқлари металлнинг химиявий таркибига боғлиқ. Температура оралиқлари тажриба усулини билан аниқланади.Металларни болғалаш-штамплашда температура оралиқлари рухсат этилган ва рационалга фарқланади.Рухсат этилган интервал- босим билан ишлов беришда пўлатни характеристикасини ифодалайди. У ишлов бериш жихози ва технологик жараёнларга,паковка ўлчамларига ва шаклига боғлиқ бўлмайди.Болғалашнинг оптимал ва рухсат этилган температура интервалини аниқлашда металлни механик хоссаларини температурага боғлиқ холда ўзгаришини кўриб чиқиш лозим.
Металлни 14700С температурадан юқори ва суқланиш температурагача қиздирилса мўртлашишга яъни куйиш зонаси бўлади. Куйиш жараёнида таркибидаги кислород металлни ички кисмида диффундируентланади ва донларни чегара кисмини оксидлайди,шунинг учун темир оксиди суюқланиши металл температурасидан паст бўлади. Металларни куйиш зонасигача қиздириб болғалаш усули билан ишлаб чиқарилган махсулот сифтсиз хисобланади.Шунинг учун болғалашннг юқори температура интервали куйиш температурасидан паст бўлиши керак.Куйиш зонасига яқин температурада донларнинг ўсиши катталашишига ва металлнинг йирик донли тузилишига олиб келади. Йирик донлардан тузилган металларни штамплаш ва болғалашда майдалаш мумкин.Шунинг учун донларнинг тез ўсиши боис,болғалаш ва штамплашда металлга ишлов беришни юқори температурасидан қуйи температураларда олиб бориш интервали ўрнатилади.