Мавзу: телекоммуникация транспорт тармоқ технологиялари



Download 202,79 Kb.
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi202,79 Kb.
#79407
  1   2   3   4   5
Bog'liq
mutaxasiss


МАВЗУ: ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТРАНСПОРТ ТАРМОҚ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
РЕЖА
Кириш
1. РDH технологияси.
2. Синхрон рақамли иерархия технологиясида рақамли оқимларни шакллантириш усуллари.
3. Синхрон рақамли иерархия қурилмалари.
Хулоса.

Адабиётлар рўйҳати



Кириш
Тарихдан бизга маълумки, электр сигнали пайдо бўлгандан сўнг уни узатиш учун турли узатиш муҳитларидан (ҳаво-радиотўлқин орқали, металл сим ўтказгичлар ва бошқа электрмагнит тизимларлардан) фойдаланилган. Ахборотни бир жойдан иккинчи жойга узатишда электр алоқа тармоқларидан фойдаланилади. “Электр алоқа” термини алоқа соҳасининг ривожланиши, янги замонавий технологияларнинг кириб келиши муносабати билан “телекоммуникация” термини билан алмаша борди. Телекоммуникация термини инглизча “telecommunication” сўзидан олинган бўлиб “tele” узоқ масофа “communication” уланиш, боғланиш маъноларини англатади.
Республикамизда 1999 йил 20 августда қабул қилинган “Телекоммуникация” ҳақидаги қонунда қуйидаги асосий тушунчалар бериб ўтилган:
телекоммуникациялар — сигналлар, белгилар, матнлар, тасвирлар, товушлар ёки ахборотнинг бошқа турларини ўтказгичли, радио, оптик ёки бошқа электрмагнит тизимларидан фойдаланган ҳолда узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш;
телекоммуникациялар тармоғи — узатишларнинг бир ёки бир неча турини: телефон, телеграф, факсимил турларини, маълумотлар узатиш ва ҳужжатли хабарларнинг бошқа турларини, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникация воситаларининг мажмуи;
телекоммуникация воситалари — электрмагнит ёки оптик сигналларни ҳосил қилиш, узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш, коммутация қилиш ҳамда уларни бошқариш имконини берувчи техник қурилмалар, асбоб-ускуналар, иншоотлар ва тизимлар;
телекоммуникация иншоотлари — телекоммуникация тармоқлари ва воситаларининг ишлаши ҳамда улардан фойдаланишни таъминловчи бинолар, қурилмалар, телекоммуникация линиялари, мосламалар, таянчлар, мачталар ва бошқа иншоотлар;
охирги (терминал) қурилма — телекоммуникациялар тармоқлари билан ҳамкорлик қилувчи ҳамда телекоммуникациялар тармоқлари орқали узатиладиган ёки қабул қилинадиган сигналларни ҳосил қилиш, ўзгартириш, қайта ишлашга мўлжалланган фойдаланувчиларнинг техник воситалари (телефон, факсимиль, радио-телеприемниклар ва бошқа қурилмалар);
Телекоммуникация тармоқлари белгиланган мақсадига кўра қуйидагиларга бўлинади:

  • умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоқлари;

  • идоравий телекоммуникациялар тармоқлари;

  • ажратилган телекоммуникациялар тармоқлари.

Телекоммуникация хизматлари кўрсатишнинг ягона принциплари, уларни тақдим этиш ва ҳақ тўлашнинг тартиби асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун мўлжалланган телекоммуникациялар тармоғи умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоқларига киради.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ишлаб чиқариш ва махсус эҳтиёжлари учун мўлжалланган, уларнинг ихтиёрида бўлган ва улар томонидан фойдаланиладиган телекоммуникациялар тармоқлари идоравий телекоммуникациялар тармоқларига киради.
Ажратилган телекоммуникация тармоқлари жумласига фойдаланувчиларнинг муайян доирасига хизматлар кўрсатиш учун юридик шахсларнинг тижорат мақсадларида яратган телекоммуникация тармоқлари киради.

Download 202,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish