Синхрон рақамли иерархия қурилмалари.
Синхрон рақамли иерархия тармоғи ўзининг бир қатор қурилмаларига эга. Булар синхрон рақамли мултиплексорлар, синхрон рақамли коммутаторлар, синхрон рақамли регенераторлар, синхрон рақамли концентраторлар ва бошқа қурилмалар киради.
- Кириш - чиқиш мултиплексори АDМ оқимларни оралиқ пунктларда каналларни киритиш ва чиқаришни амалга оширади;
- Рақамли коммутатор ёки кросс коммутатор DXC йўналиш схемасига қараб виртуал контейнерларни тармоқнинг бир сегмнтидан иккинчи сегментига ўтказиш, коммутациялашни амалга оширади;
- Бир неча бир турли рақамли оқимларни йиғишни концентратор (HUB) амалга оширади;
- Узатилаётган сигналлар шакли ва амплитудасини қайта тиклаш, сўнишни компенсациялашни регенераторлар амалга оширади.
Хулоса
Республикамизда глобал ахборот тизимлари ва технологияларининг кенг қамровли миллий ахборот тизимига киришни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган, бу эса ўз навбатида XXI асрда мамлакатимизнинг ўсишида ҳал қилувчи вазифа ҳисобланади.
Маълумот узатиш миллий тармоғининг ривожланиши давом этмоқда. Умумий фойдаланишга мўлжалланган телефон тармоғини такомиллаштириш ва қайта таъмирлаш ишлари амалга ошириляпти, шунингдек ахборот ресурслари шакллантирилмоқда. Электрон хужжатлардан фойдаланиш, электрон тижорат, масофадан туриб маълумотларни бошқариш, мулътимедиа, телеконференция, IP-телефония каби хизматларни ўз ичига олган замонавий ва истиқболли телекоммуникация хизматлари кенгаймоқда.
Ўзбекистонда телекоммуникация соҳасининг жадал ривожланиши, бир томондан, уйларга телефонларни ўтказиш билан боғлиқ бўлса, бошқа томондан эса янги юқори технологиялар яратилган замонавий рақамли станцияларни телекоммуникация соҳасига киритиш хизматлар сегментини ривожлантириш билан боғлиқ. Замонавий рақамли станциялар ёрдамида фойдаланувчиларга қўшимча хизмат турларини тақдим этиш, тармоқдан фойдаланувчилар сонини ошириш, уларга янги замонавий тармоқ технологияларини тадбиқ этиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.
Телекоммуникация тизимларининг рақамли станцияларидан фойдаланаётган абонентларга замонавий қўшимча хизмат турларини тақдим этиш, телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш, бу тармоқлардан фойдаланувчилар сонини ошириш ҳамда фойдаланувчиларга юқори тезликда, ҳимояланган, сифатли қулай хизмат кўрсатишни ташкил этиш соҳа мутахассислари олдига қўйилган асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
Ҳудудларни янги рақамли станциялар асосида модернизациялаштириш аҳолига хизмат турларининг кенг жорий этилиши ва уларнинг турларини кўпайтириш абонентларга бир қанча қулайликлар бериш билан бир қаторда телекоммуникация соҳасининг иқтисодий томонлама ривожланишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |