О.Тоффлернинг “Учинчи тўлқин” концепциясида прогрессистик қарашининг асосига технологиялар тараққиётини қўяди. Бу концепцияга кўра биринчи тўлқин традиционалистик цивилизация ўрнига қишлоқ хўжалиги цивилизациясини вужудга келтирган бўлса, иккинчиси – бу цивилизацияни индустриал цивилизация билан алмаштирди. Биз яшаётган давр учинчи тўлқин фаолияти билан боғлиқ бўлиб, у компьютерлар, лазер техникаси, биотехнология, ген инженерияси, информатика, электроника, телекоммуникациялар ва бошқаларни вужудга келтирди. Унинг фикрига кўра эндиликда постиндустриал жамият тараққиёти мобайнида интеллектуал технологиялар тараққиёти янада ортади. Табиатга нооқилона муносабат, ресурслар учун кураш, информацион портлаш кабилар тараққиётнинг табиий зиддияти бўлиб, кейинчалик инсонпарвар цивилизация шаклланади. - О.Тоффлернинг “Учинчи тўлқин” концепциясида прогрессистик қарашининг асосига технологиялар тараққиётини қўяди. Бу концепцияга кўра биринчи тўлқин традиционалистик цивилизация ўрнига қишлоқ хўжалиги цивилизациясини вужудга келтирган бўлса, иккинчиси – бу цивилизацияни индустриал цивилизация билан алмаштирди. Биз яшаётган давр учинчи тўлқин фаолияти билан боғлиқ бўлиб, у компьютерлар, лазер техникаси, биотехнология, ген инженерияси, информатика, электроника, телекоммуникациялар ва бошқаларни вужудга келтирди. Унинг фикрига кўра эндиликда постиндустриал жамият тараққиёти мобайнида интеллектуал технологиялар тараққиёти янада ортади. Табиатга нооқилона муносабат, ресурслар учун кураш, информацион портлаш кабилар тараққиётнинг табиий зиддияти бўлиб, кейинчалик инсонпарвар цивилизация шаклланади.
Э.Тоффлер
О.Тоффлер концепцияси
“Уч тўлқин”ли технологик
Тарих фалсафаси - Тарихнинг мазмуни тушунчасининг энг теран талқинларини ХХ аср файласуфлари –К.Ясперс таклиф қилган. У жаҳон тарихининг мазмунини акс эттирадиган дунёвий вақт ўқи кафолатлайди. У Шарқ ва Ғарб маданиятларининг умумий асоси ҳисобланади. Ясперс жаҳон тарихида тилларнинг вужудга келиши, меҳнат қуроллари ихтиро қилиниши, оловдан фойдаланишга киришилиши каби тўрт босқичини фарқлайди. Вақт ўқининг бошланиши Ҳиндистон, Хитой, Юнонистон ,Марказий Осиё, Эрон буюк маданиятлари деярли бир вақтда вужудга келган милоддан аввалги 800 ва 200 йиллар оралиғидаги даврга мос келади. Европада фан-техника даврининг бошланиши мазкур маданиятларнинг давоми (маълум маънода эса уларнинг зидди) бўлган. Тўртинчи босқичда инсониятнинг бирлиги вужудга келади. Тарихнинг мазмуни – умуминсоний маданиятни ва вақт ўқининг аввалида шаклланган анъаналарни сақлаш ва ривожлантиришдадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |