Mavzu: ta’minot jarayoni auditi toshkent 2022 reja


АСОСИЙ ВОСИТАЛАРГА ЭСКИРИШНИ ҲИСОБЛАШ



Download 2,69 Mb.
bet4/10
Sana18.12.2022
Hajmi2,69 Mb.
#890253
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
13 мавзу Таъминот жараёни аудити Хожиев

6. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРГА ЭСКИРИШНИ ҲИСОБЛАШ
  • ТЎҒРИЛИГИНИ ТЕКШИРИШ
    • Эскириш - бу асосий воситалар қийматини, ҳисобот даври давомида тизимлашган услубда, босқичма-босқич ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) қийматига ўтказишдир.
    • Асосий воситаларга эскириш ҳисоблашни аудит текширувидан ўтказаётганда аудиторнинг вазифаси асосий воситаларга нисбатан эскиришни ҳисоблаш усуллари тўғри қўлланилганини текшириш ва тасдикданган меъёрларига риоя қилинаётганини назорат қилишдан иборат. Асосий воситалар объектлари бўйича ҳар ойда эскириш ҳисобланишининг тўғри амалга оширилганлиги катта аҳамиятга эга. Чунки эскириш меъёрларининг билмаган ҳолда ёки атайин белгиланган нормадан ошириш ёки камайтириш маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархини нотўғри аниқлашга, бинобарин, олингаи фойда ва бюджетга тўловлар миқдорларини нотўғри ҳисоблашга олиб келади. Натижада мижоз молиявий ҳисоботнинг бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботларида корхона молиявий ҳолати ва молиявий натижаларга доир маълумотлар БҲМС талабларига мос бўлмаган тартибда келтирилади.
    • Амортизация ажратмаларининг меъёрлари ҳар бир инвентарь объектнинг дастлабки қийматига нисбатан белгиланган фоиз ҳисобида аниқланади. Уларнинг бир ойлик меъёри бир йиллик меъёрнинг 1/12 миқдорида белгиланади.
    • Асосий воситаларнинг янгиланишида корхоналар ва ташкилотларнинг манфаатларини ошириш мақсадида уларнинг фаол қисми (машина, ускуна, транспорт воситалари) бўйича тезлаштирилган эскириш меъёрлари қўлланилади, яъни, ушбу маблағларнинг дастлабки қиймати ишлаб чиқариш ва муомала харажатларига, эскириш бўйича кўзда тутплган меъёрлардан ташқари қисқароқ вақтда тўлиқ ўтказилиши мумкин. Бунинг учун корхоналарга эскириш меъёрларини кўпи билан икки маротаба ошириш рухсат этилган.
    • Аудит ўтказиш жараёнида эскиришни ҳисоблашда асосий воситаларнинг барча объектлари ҳисобга олинганлиги, асосий воситалар ҳаракати ҳисобга олинган ҳолда эскириш ҳисобланганлиги, эскириш меъёрлари тўғри қўлланилганлиги текширилади.
    • Ер участкаларига амортизация ҳисобланмайди. Шунингдек қуйидаги асосий воситалар бўйича амортизация ҳисобланмайди:
    • маҳсулдор қорамоллар;
    • кутубхона фондлари
    • ҳокимиятларга бўйсунадиган ободонлаштириш иншоотлари;
    • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган фондлар;
    • музей қимматликлари;
    • архитектура ва санъат ёдгорликлари;
    • умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари;
    • тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар.
    • Асосий воситалар объектлари бўйича эскириш, ушбу объект бухгалтерия ҳисобига олинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисобланади ва ушбу объектнинг қиймати тўлиқ қоплангани ёки хусусий эгалик қилиш ҳуқуқи ёки бошқа мулк ҳуқуқи тугатилгани муносабати билан бухгалтерия ҳисобилан чиқарилгунгача қадар давом этади.
    • Асосий воситалар объектлари бўйича эскиришни ҳисоблаш ушбу объект бўйича эскириш тўлиқ қопланган ёки у бухгалтерия ҳисобилан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи куни тўхтатилади. Асосий воситалар объектлари бўйича ҳисобланган эскириш бухгалтерия ҳисобида у тегишли бўлган ҳисобот даври бўйича акс этилади ва корхона ушбу ҳисобот даврида фаолият натижалари қандай бўлганлигидан қатъи назар ҳисобланади.
    • Асосий воситалар объектлари бўйича ҳисобланган эскириш бухгалтерия ҳисобида акс этилиши тегишли суммалар алоҳида счётда жамлаш йўли билан амалга оширилади.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish