Mavzu: ta’minot jarayoni auditi toshkent 2022 reja


Асосий воситалар аудитининг дастури



Download 2,69 Mb.
bet3/10
Sana18.12.2022
Hajmi2,69 Mb.
#890253
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
13 мавзу Таъминот жараёни аудити Хожиев

Асосий воситалар аудитининг дастури
  • 3. Асосий воситалар мавжудлиги ва сақланишини текшириш
  • Ушбу вазифани амалга ошириш мақсадида аудитор томонидан қуйидагилар текширилади:
  • корхонада асосий воситаларни қабул қилиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш бўйича комиссия тузилганлиги;
  • асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаларида уларнинг дастлабки қиймати тўғри кўрсатилганлиги;
  • объектлар қуриб битказилгани ва жиҳозланганидан кейин ёки тиклаш ва қисман тугатилганидан кейин уларнинг дастлабки қиймати тўғри акс эттирилганлиги.
  • асосий воситаларни сотиб олиш-сотиш шартномалари расмийлаштирилганлиги;
  • Асосий воситалар қуйидагилар натижасида корхона балансига киритилади:
  • а) капитал қўйилмалар тугаганидан сўнг тикланган объектни қабул қилиш-топшириш;
  • б) олди-сотди шартномаси бўйича объектни сотиб олиш;
  • в) устав сармоясига таъсисчи улуши кўринишида келиб тушиш;
  • г) текинга келиб тушиш (ҳадя шартномаси бўйича);
  • д) айирбошлаш;
  • е) товар-моддий захиралар таркибилан ўтказиш;
  • ж) узоқ муддатли ижара (лизинг) шартномаси бўйича олиш;
  • и) қиймати белгиланган асосий воситаларга капитал қўйилмалар;
  • к) асосий воситаларнинг ортиқча (ҳисобга олинмаган) объектларини аниқлаш.
  • Асосий воситаларнинг келиб тушиши асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш (ички ҳаракати) далолатномаси (юк хати) билан (АВ-1-шакли), унга илова қилинган мазкур объектнинг техник ҳужжатлари билан биргаликда расмийлаштирилади.
  • Асосий воситалар қуйидагилар натижасида корхона баланси ҳисобидан чиқарилади:
  • тугатиш;
  • сотиш;
  • айирбошлаш;
  • текинга бериш;
  • устав сармоясига муассис улуши сифатида бериш;
  • узоқ муддатли ижара (лизинг) шартномаси бўйича бериш;
  • камомад ёки йўқотишнинг аниқланиши;
  • иштирокчилар таркибилан иштирокчининг чиқиб кетиши.
  • Асосий воситалар ишга яроқсизлигини аниқлаш учун корхонада махсус комиссия тузилади. Объектнинг тугатилиши комиссия томонидан тузилган асосий воситаларни Ҳисобдан чиқариш бўйича далолатнома (АВ-3-шакли) билан расмийлаштиради. Далолатнома корхона раҳбари томонидан тасдиқланади, бухгалтер эса варақага объект чиқарилган сана ва далолатнома рақамини қайд этади.
  • Асосий воситалар ишлатиладиган жойларда (корхона устахоналари ва бўлимларида) асосий воситаларнинг инвентарь рўйхатлари (АВ-9-шакли) юритилади, уларда ишлатишда бўлган асосий воситалар объектлари бўйича қисқа маълумотлар келтирилади.
  • Келиб тушган, ҳисобдан чиқарилган ва корхона ичида ҳаракатланган асосий воситаларнинг инвентарь варақалари, тегишли ёзувлардан кейин ҳисобот ойининг охиригача, тахлаб қўйилмасдан алоҳида сақланади. Бу шунинг учун зарурки, мазкур варақалар асосида асосий воситаларнинг хар ойлик эскириши ҳисобланади, бундан ташқари, жорий ой якунлангандан кейин ушбу ойдаги ёзувлари бўлган варақа асосий воситалар табақалаштирилган турлари бўйича гуруҳлаштирилади, ҳар бир тури бўйича қабул қилиниши ва ҳисобдан чиқарилиши айланмалари жамланади ва асосий воситалар ҳаракатини ҳисобга олиш варақаларига ёзиб қўйилади.
  • Асосий воситалар тўғри баҳоланганлигини текшириш лозим, зеро нотўғри баҳолаш нафақат умумий ҳолатни нотўғри акс этиши, балки қуйидагиларга олиб келиши мумкин:
  • эскириш нотўғри ҳисобланишига;
  • солиқлар суммаси нотўғри ҳисобланишига;
  • бухгалтерия (молиявий) ҳисоботда асосий воситалар қиймати нотўғри акс эттирилишига.
  • Асосий воситалар ҳаракати бўйича операцияларнинг аудиторлик текширувида қуйидагиларга алоҳида эътиборни қаратиш лозим:
  • асосий воситаларни Устав капиталига бадал сифатида ўтказишда уларнинг дастлабки қиймати, эскириши ва топшириш вақтидаги келишув нархи кўрсатилган рўйхат мавжудлиги. Рўйхатга топшираётган корхона муҳри билан тасдиқланган қабул қилиш-топшириш далолатномасининг иккинчи нусхаси ва ўтказилаётган объектлар бўйича техник ҳужжатлар илова қилинганлиги;
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish