Суд санациясини муддатидан илгари тугатиш учун эса қуйидагилар асос бўлади
кредиторлар талабларини қаноатлантиришнинг қарзни узиш жадвалида белгиланган муддатлари суд санацияси жараёнида қарздор томонидан бир неча марта ёки бир марта жиддий равишда (бир ойдан ортиқ муддатга) бузилганлиги
қарздор қарзни узиш жадвалини бажаришга қодир эмаслигидан далолат берувчи ҳолатларнинг мавжудлиги
ТАШҚИ БОШҚАРУВ ТУШУНЧАСИ
Ташқи бошқарув- иқтисодий суд томонидан юридик шаxсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини ташқи бошқарувчига ўтказган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомилдир.
Кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, мол-мулкида давлат улуши бўлган корxоналар бўйича эса банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси асосида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имкониятлари аниқланган ҳолларда иқтисодий суд томонидан ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача бўлган муддатга жорий этилади.
ТАШҚИ БОШҚАРУВ ЎЗИГА ХОС ХУСУССИЯТЛАРИ
Ташқи бошқарув жорий этиш таомилининг ўзига xос xусусияти шундан иборатки: -шу пайтдан бошлаб қарздорнинг раҳбари ўз вазифаларини бажаришдан четлаштирилади;
-қарздорнинг ишларини бошқариш ташқи бошқарувчининг зиммасига юклатилади;
-қарздорнинг бошқарув органлари ваколатлари тугатилади;
-кредиторларнинг талабларини таьминлаш юзасидан илгари кўрилган чора-тадбирлар бекор қилинади;
-қарздорнинг мол-мулкини xатлаш ва қарздорга нисбатан унинг ўзига тегишли мол-мулкни тасарруф этиш борасидаги ваколатларини бошқача тарзда чекловлар фақат банкротлик таомили доирасида қўлланилади;
-қарздорнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар юзасидан кредиторлар талабларининг қондирилишига нисбатан мораторий жорий қилинади.