Шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади.
Ҳақ тўлашни назарда тутадиган шартномада баҳо назарда тутилмаган ва шартнома шартлари бўйича белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда шартномани бажарганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар, ишлар ёки хизматлар учун олинадиган баҳо бўйича ҳақ тўланиши керак.
Бозор баҳоси
ФК 356-модда.
Шартномаларда тўлов интизоми (аванс)
Устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ёки ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг истеъмолчилар ва буюртмачиларга, агар улар етказиб бериладиган (бажариладиган ишлар, хизматлар) қийматининг камида 15 фоизини олдиндан тўламасалар, маҳсулот жўнатиши, ишларни бажариши ва хизматлар кўрсатиши тақиқлансин, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
2019 йил 1 январдан давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган корхоналар билан шартномалар бўйича ички бозорда олдиндан 15 фоиз тўловни амалга оширишга доир талаб бекор қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони, ПФ-1154-сон 12.05.1995
«Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони, ПФ-5564-сон 30.10.2018
«Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»
Тарафларнинг реквизитлари Почта индекси
Ҳисоб–китоб рақами
Коди
Юклаш реквизитлари
Манзили
Банк муассасанинг номи
МФО
Солиқ тўловчининг идентификация рақами
Ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган хўжалик юритувчи субъект мазкур ҳуқуқ ва манфаатларни бузган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан талабнома билдиришга ҳақлидир.
Талабнома ёзма шаклда билдирилади.
Талабнома хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ёки раҳбарнинг ўринбосари томонидан имзоланади.
Юкларни ташиш ва алоқа хизматлари кўрсатишга доир операциялардан келиб чиқадиган талабномаларни транспорт ва алоқа хўжалик юритувчи субъектларига билдириш тартиби ва муддатлари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.
Даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса (ИПК 107. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асослари)
Ўзига талабнома билдирилган хўжалик юритувчи субъект талабномани олган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида унга жавоб қайтариши шарт.
Агар талабномани тан олиш тўғрисидаги жавобда тан олинган сумма ўтказилиши ҳақида маълумот бўлмаса, талабнома билдирган тараф жавоб олингандан сўнг йигирма кун муддат ўтгач, банк муассасасига қарздор тан олган суммани сўзсиз тартибда ўтказиш тўғрисидаги фармойишни тақдим этишга ҳақли. Фармойишга қарздорнинг жавоби илова қилинади.