Хаволи совутиш қурилмаси - Олтингугурт олиш курилмаси
- 1 соатда – (газ) 13,965 минг м3 - 8,75 тн (олтингугурт)
- 1 суткада – (газ) 335,16 минг. м3 - 42 тн (олтингугурт)
- 1 йилда – (газ) 111,72 млн. м3 - 14 000 тн (олтингугурт)
- Хар бир реакторга 45 тн жами – 135 тн катализатор юкланган. - 0,11172 млрд.м3
- Катализатор маркаси – А-988 (TiO2) (Хитой),
- Олтингугурт саноат хом ашёлари ичида энг муҳимларидан бири саналади, У соф ҳолда хамда бирикма ҳолида кишлок хўжалигида ва саноатда кенг куламда ишлатилади. Олтингугурт саноатни: кимё, озик-овкат, когоз, резина, нефт, фармацевтика (дорилшунослик), портловчи моддалар тайерлаш, рангли ва кора металлургияда хамда курилиш саноатида, кислотага чидамли жихозлар ишлаб чикиш шахобларида кенг кулланилмокда.
- Олтингугуртнинг энг муҳим кисми минерал угитлар ишлаб чикаришда хом-ашё сифатида фойдаланилади.
- Олтингугурт олиш синов-саноат курилмаси газни цеолит ёрдамида тозалаш курилмасидан чикувчи регенерация газининг тўғридан - тўғри оксидлаш йўли билан соф олтингугурт ишлаб чикаришга мўлжаланган. Қурилмани муҳимлиги шундан иборатки, водород сульфид микдори ўзгариш зайилида ишлайди. Бундай ҳолат амин ёрдамида газни тозалаш курилмасидан водород сульфид (Н2S) нинг ностационар характерда чикишидир. Курилмадан олинган олтингугурт каттик кристалл (ромбик) ва кукун ҳолида истеъмолчиларга жўнатилади.
- Лойиҳа бўйича курилманинг бир йиллик олтингугурт ишлаб чикариш куввати 14 минг тоннани ташкил этади.Курилмани лойиҳа бўйича нордон газ олиш куввати 13965 м3/соатни ташкил килади.
- Курилмадан олинган олтингугурт каттик кристалл (ромбик) ва кукун ҳолида истеъмолчиларга жўнатилади.
- Лойиҳа бўйича курилманинг бир йиллик олтингугурт ишлаб чикариш куввати 14 минг тоннани ташкил этади.
- Курилмани лойиҳа бўйича нордон газ олиш куввати 13965 м3/соатни ташкил килади. Курилмада микдори доим ўзгариб турувчи водород сульфидли (Н2S) нордон газ кайта ишланади, бунда водород сульфиднинг ўртача микдори 11,5% ни ташкил этади. Мамлакатимизда газдан бундай йўл билан олтингугурт олиш тажрибаси учрамаган. Шу сабабли курилма синов-саноат курилмаси деб аталади.
- Жараённи тўгри бошкаришнинг муҳим шартларидан бири, бу реагентлар нисбатини тўгри саклаш, яъни О2:Н2S=0,5 га эришишдир.
- Лекин шунга карамасдан ҳарорат кўтарилиши билан (>300C) юкоридаги реагентлар нисбати сакланган ҳолда катализатор (воситачи) катламида хам реакция ҳисобига (SO2) олтингугурт IV-оксиди ҳосил бўлади .
- Шунинг учун ҳарорат ошишини назорат килиб туриш олтингугурт чикишини кўпайтиришнинг яна бир муҳим шарти саналади.
- Тўгридан-тўгри оксидланиш реакциясининг бориш ҳарорати ҳаво беришни ўзгартириб туриш ҳисобига эришилади. Ҳар бир фоиз оксидланган водород сульфид 60°С-70°С ҳароратни кўтаради.
- Реакторда ҳароратни 250°С-300°С ушланса, олтингугурт чикиш микдори 76%-ни ташкил этади.
- Ҳароратнинг кўтарилиб кетиши натижасида олтингугурт IV-оксиди пайдо бўлиши ҳисобига олтингугуртнинг чикиши 50%-гача камаяди.
- Ҳар бир фоиз оксидланган водород сульфид 60С-70С. ҳароратни кўтаради.
- Ушбу юкорида кайд этилган шартлар тўлик амалга оширилса, курилмадан олтингугурт олиш микдори 80%-ни ташкил этади. Тоза олтингугурт чикиш микдори, газ билан кетиши хамда механик йўкотишни кўшиб ҳисобланганда тахминан 75-77% ни ташкил этади. СRS-31 русумли катализаторнинг (воситачи) хизмат муддати 2 йил деб кабул килинади. Колдик водород сульфид, хамда томчи ва бугсимон олтингугуртни олтингугурт IV оксидига ёкиш баландлиги 100 м металл трубадан ясалган мўриси бўлган махсус печда амалга оширилади ва ҳавога ташланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |