Мавзу: Социология фан сифатида.
Режа:
1.Социология фанининг предмети ва объекти.
2. Социология фанининг ижтимоий фанлар тизимидаги ўрни.
3. Ҳозирги даврда социология фани ўқитилишининг долзарблиги
4.Шарқ ва ғарб мутафаккирларининг ижтимоий таълимотлари.
Таянч иборалари :
Социология, позитивизм, адаптация, респондент, эмпирик тадқиқотлар.
1-саволнинг баёни:
Социология (лотинча sоcietas – жамият ва юнонча логос – таълимот) – сўзларидан келиб чиққан бўлиб, жамият ҳақидаги фан маъносини англатади. Аниқроқ қилиб айтганда, у яхлит тизим сифатидаги жамият, алоҳида институтлар, ижтимоий гуруҳлар, жамият тузилмалари ва уларда юз берадиган ижтимоий жараёнларни ўрганувчи фан. «Социология» ҳақидаги тушунча биринчи маротаба ХIХ асрнинг 30 - йилларида француз файласуфи Огюст Конт томонидан илмий истеъмолга киритилган. Унинг тушунишича социология жамиятга таалуқли бўлган ҳамма нарсаларни ўз ичига олган жамиятшунослик билан бир қаторда турган.
Социология – инсониятнинг тарихий тараққиёти давомида яратилган маданиятнинг таркибий қисмидир. У ХVIII асрда кишилик жамияти ва унинг қонуниятларини ўрганувчи мустақил фан сифатида тарих фалсафасида шаклланди. Ижтимоий ҳаётнинг мураккаблашуви ва илмий билимларнинг табақаланиши социологиянинг фалсафадан ажралиб, мустақил фанга айланишини муқаррар қилиб қўйди.
Маълумки, фалсафий билимлар доираси жуда кенг бўлиб, уларнинг таркибига қўйидагилар киради:
Онтология – борлиқ ҳақидаги қарашлар.
Социология – жамият ҳақидаги қарашлар.
Гносеология – борлиқни билиш муаммолари.
Логика – инсон тафаккури қонунлари ҳақидаги қарашлар тизимлари.
Этика – ахлоқийлик ҳақидаги қарашлар.
Эсетика – гўзаллик ҳақидаги қарашлар.
Демак, биз фалсафий билимлар доирасидан келиб чиқиб, социология фани ва унинг ўзига хос хусусиятларини ўрганамиз.
Француз мутафаккири Огюст Конт: «Бирон-бир фанни тушуниш учун унинг тарихини билиш зарур.» - деган хикматли сўзини ўз моҳияти бор.Социология ХIХ аср бошларидан бошлаб ўзига хос илмий методлар асосида фалсафадан ажралиб чиқиш имконига эга бўлди. Шунга кўра социал системанинг тараққиёти ва фаолият кўрсатиш қонуниятлари ҳақидаги мустақил фан сифатида ХIХ аср 30-йилларида илмий муомалага «Социолгия» атамаси сўзи киритилгандан сўнг шаклланди. Жамият ҳақидаги «позитив фан» (ҳақиқий фан) яратишга уриниш ХIХ аср ўрталарида юзага келди.
Социологиянинг асосчиси француз мутафаккири О.Конт социологияни жамият ҳақидаги тажрибага асосланган фан деб ҳисоблайди. Унинг ватандоши Эмилъ Дюркгейм социологиянинг предметини социал далиллар ҳақидаги фан деб атайди.
Марксизмда социологиянинг предмети ижтимоий тизим сифатида жамият ва унинг тузилмавий элементларини ташкил этган шахслар, ижтимоий бирликлар, ижтимоий институтларни илмий асосда ўрганиш ҳисобланади.
Ҳозирги кундаги адабиётларда социологияга қуйидагича таъриф берилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |