ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШДА БИОТЕХНОЛОГИЯ РЕЖА: - Ўсимлик касалликларига қарши курашда биотехнологик усуллардан фойдаланиш истиқболлари
- Қишлоқ ҳўжалик экинлари зараркунанда ҳашаротларига қарши кураш усуллари
- а) Бактериал препаратлар
- б) Вирусли энтомопатоген препаратлар
- в) Замбуруғлар асосида олинадиган энтомопатоген препаратлар
- Ўсимлик зараркунада ҳашаротларига қарши курашда биологик фаол моддалардан фойдаланиш
- Бегона ўтларга қарши кураш усуллари
Инфекциялардан ҳоли ўсимликларни олиш жараёнини қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин: - вируслар мавжудлигини аниқлашга ёрдам берадиган ўсимликлар ёрдамида соғломлаштириладиган намуналарнинг зарарланиш даражасини аниқлаш;
- термотерапия ва меристемаларни ўстириш;
- ўсимлик меристемаларидан олинган регенерация қилинган кўчатларда вируслар мавжудлигини текшириш.
Ўсимликларни ҳимоя қилишда антибиотиклар - фитобактериомицин,
- Фитолавин -100
- Трихотецин
- Бластицидин, касугамин (Япония)
- валидамицин
- целлоцидин
- тетранактин
- Ўсимликларнинг зараркунанда ҳашаротлари
Зараркунанда ҳашаротларга қарши препаратлар: - Спорали энтомопатоген Вacillus thuringiensis бактериялари асосида ишлаб чиқариладиган препаратлар, масалан, энтобактерин, дентробациллин, битоксибациллин (БТБ), БИП-биологик инсектицид препарат, гомелин, лепидоцид, бактокулицид, дипел, бактоспеин
- Bаcillus thuriengiesis энтомопатоген бактерияларини ҳашаротларга қарши кўллаш
- Bacillus thuringiensis энтомопатоген бактерияси ҳосил қиладиган спора (s)-кристоллари (c)-шакиллари.
Вирусли энтомопатоген препаратлар - Ҳозирги пайтда 3 хил вирусли энтомопатоген препаратларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган: вирин-ЭКС (карам қуртига қарши), вирин ЭНШ (тоқ ипак қурти касалига қарши), вирин АББ (америка оқ капалагига қарши).
Замбуруғлар асосида олинадиган энтомопатоген препаратлар: - Beauveria авлодига мансуб замбуруғларнинг B. bassiana vuill (60 дан ортиқ турдаги ҳашаротларга қарши) ва B.tоnella Dell. (10 дан ортиқ турдаги ҳашаротларга қарши) турлари асосида саноат миқёсида препаратлар ишлаб чиқарилади.
- Ҳозирги пайтда B. bassiana (Bals). Vuill. гифомицети конидиоспораларидан иборат замбуруғли энтопатоген препарат-боверин ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилган.
Ўсимлик зараркунада ҳашаротларига қарши курашда биологик фаол моддалардан фойдаланиш -
- ҳашарот турларини топиш;
- ҳашаротларни оммавий тутиш;
- турли хил жинс вакилларини фазовий жуфтлашишига хизмат қиладиган ҳид бўйича мўлжал олиш тизимини издан чиқариш
Замбуруғли энтомопатоген препаратлар - Ўзбекистонда ҳам феромонлар заракунанда ҳашаротларга қарши курашда фойдаланилади Феромон тутқичлар ўсимликнинг ўсув даврида ҳимоя тадбирлари ўтказишнинг зарурати ва муддатларини аниқлаш мақсадида қўлланилади. Жумладан, Армигаль препарати (цис-11-гексадециналь+цис-9-гексадециналь) 2 гектарга 1 дона миқдорда ғўза тунламига қарши, атрактон (транс-10, транс -12, цис-14-гексадектриенил ацетат) тут парвонасига қарши қўлланилади.
Бегона ўтларга қарши кураш усуллари - Streptomyces hygrosрoricus ва S.viridochromogenes актиномицетлари ажратиб чиқарадиган биалофос
- «Метоксифенон»
- Нарамицин, Тойокамицин
- Пиолютерион, Цитобарицин, Формицин А ва В турлари
- Гербицидсимон моддаларнинг истиқболли продуцентлари сифатида S.toyocaеnsis, ирпекс замбуруғлари (Irex pacyodоn) кабиларни кўрсатиш мумкин. Шунингдек, Rhizobium japоnicum бактериясининг баъзи штаммлари 0,2 га/кг меъёрида гербицид таъсирга эга ризобитоксин ишлаб чиқариши ҳам маълумдир.
- Гербицидларни нафақат микроорга-низмлардан балки ўсимликлардан ҳам олиш мумкин
- Масалан: бактериоцид, фунгицид ва шу билан бирга гербицид таъсирга эга агропирин (бу модда ўрмаловчи буғдойиқ бегона ўти томонидан ажратиб чиқарилади).
Хулоса - Ҳозирда дунё олимлари бегона ўтларга қарши махсус моддалар ишлаб чиқарадиган ўсимликлар коллекцияларидан турли экин навларини топишни тадқиқ этмоқдалар. Бундай хусусиятга эга навлар экилганда гербицидларни қўллаш талаб қилинмайди.
Фойдаланилган адабиётлар - Артикова Р.М., Муродова С.С. Қишлоқ хўжалик биотехнологияси. Дарслик Т. “Фан ва технологиялар” наш-ёти., 2010 йил.
- В.И.Артамонов.Биотехнология агропромышленному комплексу. М.«Наука»1989 157с.
- Сельскохозяйственная биотехнология. Избранные работы /Под ред. Шевелухи В.С. «Евраазия» 2000 , 264с.
- Бекер М.Е., Лиепиньш Г.К., Райпулис Е.П. Биотехнология./ Москва «Агропромиздат», 1990, 334 с.
- Биотехнология Принципы и применение. Изд. «Мир» 1988-479 с.
- Биотехнология в 8-ми книжках под редакцией Егорова Н.С. и Самуилова В.Д. М. «Высшая школа» 1987, 141 с.
- Биотехнология сельскому хозяйству. Под редакцией А.Г.Лобанка. Минск «"Ураджай», 1988 г, 199 с.
- Н.А.Хўжамшукуров Bacillus thuringiensis энтомопотоген бактериясининг мутант штаммлари асосида колорадо қўнғизига (Leptinotarsa desemlineata Say L.) қарши инсектицид биопрепарат яратиш. (номзодлик диссертация ишининг автореферати).2002 й.
Do'stlaringiz bilan baham: |