Шамол эрозияси (дефолясия ).
Тупроқ юза қатламининг шамоллар таъсиридан емирилишига шамол
эрозияси дейилади.Ушбу ҳолат тупроқнинг устки қисми яшил майсалар
билан қопланмаган ёки сиyрак бўлган чўл ва ўткир қияликларда ,
яйловлардан ноўрин фойдаланилганда эрозия кучлироқ намоён этади.
Тупроқ устки қатламидаги енгил заррачаларни қумларни чанг – тўзон тарзда
учириб, кўпгина суғориладиган ерларга , аҳоли турар жойларига , эрта
баҳорда янги униб чиққан ёш ниҳолларга жуда ката салбий тасир кўрсатади.
Шамол эрозияси туфайли тупроқнинг устки майда заррачалари билан озиқ
моддалар ҳам йўқолиб тупроқ унумдорлигининг кескин пасайишига ушбу
жойлардан олинадиган ҳосилнинг йўқолишига сабаб бўлади. Шамол
эрозияси ўз хусусиятига кўра кўпроқ текислик ҳудудларга хос офат бўлиб ,
жумладан , Ўзбекистон тупроқлари ҳам бу каби емирилишга кўпроқ дучор
бўлади . Бунга сабабчи қилиб қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:
тупроқ механик таркибининг енгиллиги;
иқлимнинг қурғоқчиллиги ;
тупроқ таркибида озиқмоддаларнинг камлиги , чиринди билан етарлича таъминланмаганлиги;
Ўрмонларнинг режасиз , ўз бошимчалик билан кесилиши;
ерларнинг ёппасига шудгорлаб юборилиши;
яйловларда режасиз ҳар хил йўллар ўтказилиши , ўткир туёқли чорва молларининг кўплаб боқилиши.
Бу икки турдаги эрозия нафақат Шеробод балки бутун вилоятимиз
тупроқларининг бузулишига сабаб бўлувчи омиллардан биридир.
Сугориладиган ерлар экологик мувозанати, тупроқ-мелиоратив шароитнинг
беқарорлиги туфайли" мустаҳкам эмас. Бунинг устига пахта якка
ҳокимлигининг кўп йиллардан бери тухтовсиз давом этиб келиши, тупроқда
мураккаб биологик шароитларни нормал ҳолатда ривожланишига салбий
таъсир қилиб келмоқда. Минерал ўғит, заҳарли химикатлардан ҳаддан
ташқари кўп фойдаланиш, тупроқ маҳсулдорлигининг йил сайин қайта
тикланиш жараёнини бўлиб қўймоқда, биорганик ва биокимёвий
жараёнларнинг нормал ҳолда ривожланишига монелик қилмоқда. Авваллари
тупроқларда чувалчанглар кўп учрарди, лекин ҳозирда 1 м 2 пахта
етиштириладиган майдонда биронта ҳам чувалчанг деярли учрамайди.
Тупроқда мувозанатнинг бузилиши вазиятни кескинлаштирмоқда.
Екологик мувозанатнинг беқарорлигига тупроқларда туз тўпланиши, шамол
ерозияси ва сугориш жараёнида ирригация эрозияси каби бир қатор
ҳодисалар таъсир этмоқда. Шамол таъсирида тупроқиинг механик таркиби
енгиллашса, фойдали элементлар ва чириндининг учиб кетиши каби ҳолат-
ларнинг содир бўлиши тупроқнинг қашшоқланишига олиб келмоқда.
Масалан, Марказий Фаргонада, Қарши ва Шеробод чўлларида тупроқ
шамолдан жиддий зарар кўргаи. Ҳозир ресиубликамиздаги сугориладиган
ерларнинг атиги 1,2 млн гектари шамол эрозпясндан ҳимоя қилинган. Барча
ерларни эрозпядан саклаш учун ихотазорлар ташкил қилнниши керак.
Ирригация эрозиясининг ривожланганлиги тог олди ерларда яққол кўзга
ташланади. Ёнбагирларнинг юқори қисмларидан ювилган чиринди,.
микроелементлар, ўғитлар этакларда тўпланиб боради. Демак, релефиииг
нотекислиги туфайли бир жойда элементлариииг ортиқча миқдорда
тупланиб бориши кузатилса, иккинчи бир жойда уларнинг тўхтовсиз юви-
либ бориши кузатилади. Бу билан икки жой ўртасидаги мувозанат бузилиб,
вазият кескинлашади.Антропоген ландшафтларининг энг муҳим
компонентларидан бири бўлган ички сувлари ҳам йилдан-йилга кучли
ифлосланиб бормоқда. Буҳол айниқса, агроландшафтларнинг таркибий
қисми бўлган пахта ва шоли экин майдонларида ваҳоказо геотизимларининг
теварак атрофларида яққол кўзга ташланмоқда. Ерларнинг шўрини ювишда
фойдаланиладиган сувлар зовур ва коллекторларда тўпланган 30 км3
миқдордаги кучли минераллашган қайтар сувлар ҳар йили дарёларга,
каналларга, воҳаларнинг теварак атрофидаги пастқам жойларга ва
чўкмаларга ташланмоқда. Натижада, воҳалар ва агроландшафтлар атрофида
шўр кўлар ва ботқоқликлар интенсив равишда ривожланмоқда.
Екологиянинг бундай ҳолатдаги бузилиши, айниқса Сурхон – Шеробод
ҳудудларига тўғри келади ҳамда юртимизнинг Хоразим вилояти ҳам ҳудди
Шеробод воҳаси сингари тупроқ шўрланиш ва чўлланиш муаммосига
учраган ерлардир. Ўткир нишабли жойларда суғориш эрозиясини олдини
олиш лозимдир бунин гучун қуйидагича йўл тутиш лозимдир; Култивация
вақтида бу чуқурчаларни текислаб юбориш мумкин, аммо бу билан
тупроқнинг унумдорлиги тикланмайди. Бунинг устига, навбатдаги суғоришда
юқорида айтилган ҳолат такрорланади. Ернинг қиялиги (нишаблиги)
қанчалик тик бўлса, эгатларга таралган сув миқдори ортганда унинг оқиши
ҳам тезлашиб, тупроқнинг ювилиши кучаяди.
Тупроқнинг кўп-кам ювилиши экин майдоннинг қиялигига, эгатдан оқаѐтган
сувнинг миқдорига, оқим тезлигига боғлиқ бўлиб, ҳар гектардан 15-20 тдан
25-30 т гача бориши ва ундан ошиб кетиши мумкин. Тупроқ билан бирга
унинг таркибидаги озиқ моддалари ҳам ювилиб кетганлигидан тупроқнинг
унумдорлиги тобора пасаяверади. Тадқиқот маълумотларига кўра суғориш
ерозияси таъсирида суғориладиган далалардан йилига ҳар бир гектардан
ўртача 100-150 т тупроқ унинг таркибидаги 100-120 кг га азот ва 75-100 кг га
фосфор ювилиб йўқолади. Нишаб майдондан ювилиб тушган лойқали
тупроқ пастки текис жойда сув оқими секинлашган ерда қисман тўпланиб
қолади, қисман эса экинмайдонидан четга чиқиб кетилиб, сув ҳавзаларини
лойқа босишига сабаб бўлади. Тупроқ ювилиб кетган ерларда экиннинг
ўсиши учун озиқ моддалар ва намлик етишмайди, бундай ерларда ғўзанинг
гул, шона ва туганаклари тўкилиб кетиши натижасида ҳосил камаяди. Гўза
тупида қолган кўсаклар, гарчи барвақт очилсада, пахта сифати паст бўлади.
Маълумотлардан аѐн бўлишича эрозияга чалинмаган текис ерда гумусли
қатлами 60-70 см, ҳайдалма қаватдаги гумус 1,2-1,3 % бўлганида пахта
ҳосили гектаридан 25-30 цни ташкил этган. Тола сифати 5,2 г,чигитнинг 1000
дона оғирлиги 127 г бўлган. Эрозия ҳайдаладиган далалардан в аяйловлардан
тупроқнинг ҳамда ўсимликларнинг озиқлантирувчи элементларини ювиб
олиб кетади, тупроқ унумдорлигини кескин пасайтиради, жарликларни
вужудга келтиради, уларни кўмиб текислаш учун кўп маблағ талаб этилади,
аммо уларга қарши кураш олиб борилмаса, яна ҳам қимматга тушади. Эрозия
автомобил ва темир йўлларни емиради, уй-жойларни молхоналарни вайрон
қилади. У дарѐ сувларида ҳамда сув ҳавзаларида, каналларда балчиқ ва лойни
кўпайишига олиб келади. Тупроқ эрозияланишининг маҳсули бўлмиш
моддалар водийларнинг унумдор ерларини нисбатан унумсиз оқизиқ
чўкиндилар билан қоплайди.
Нураб емирилган ва эрозияга учраб турадиган ерларда деҳқончилик билан
шуғулланиш кўп ҳаражат талаб қилади ва халқ хўжалигига катта зарар
келтиради. Бундай ерларга ишлов бериш, экин экиш, ҳосилни йиғиштириб
олиш, ўғит солиш қимматга тушади, эрозия натижасида улар ювиб кетилиши
мумкин, ҳосил оз ва сифати паст, чорвачилик маҳсулотлари ҳам кам бўлади
ва ҳоказо. Озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришнинг имконияти камайиши
давлат учун энг катта зарар ҳисобланади.
Хўжаикон тузкони – Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги кон ,
1942 йилда ишга туширилган.Кон ётиқсинклинал бурмада жойлашган , бунда
туз қатламлари тескари қатламланган бўлиб,оқтузлари юқори, қизил тузлар
пастда жойлашган . Қизил туз қатламларида калий тузларининг 6 қавати
ажралиб туради. Тузларнинг разведка қилинган захираси 46 млн . т, йилига
150 минг т , дан карерлардан қазиб олинмоқда .
Хўжаикон тузконида ош тузи йирик донали , таркибида 92,3 – 99,7% NаCl
мавжуд. Кондаги оштузи қатламининг қалинлиги 350 – 400 мга етади.
Ранги оқ , сариқ , пушти , қизил . Туз қатламлари 150 – 300 м қалинликдаги
қум , гил ,қумтош , оҳак тош каби тўртламчи ва қуйи бўр даврларига мансуб
ётқизиқлар билан қопланган . Хўжаикон тузкони ҳозирги кунда мамлакат
аҳамятига молик саноат корхонсидир . Йиллига 93 минг тош тузи қазиб
чиқарилмоқда . 1995 йиллда АҚШдан келтирилган жиҳозлар билан
ишлайдиган истемол тузи ишлаб чиқариш линияси ишга туширилган.
Инсоннинг саноат фаолиятида бузилган ерлар мелиоратив муҳофаза
тадбирларини тақозо этади. Тупроқ ва ландшафтларда энг фаол
бузилишни фойдали қазилмаларнинг самарадорлиги юқори бўлган очиқ
усулда қазиш ишлари келтириб чиқаради. Маълумки, тоғ саноатида 75 % дан
ортиқ маҳсулотлар очиқ усулда олинади.Бунда ҳудуднинг ўсимлик ва тупроқ
қопламларининг гидрологик ва гидрокимевий режимлари бузилади. Оғир
металлар ва заҳарли бирикмаларга бой ѐтқизиқлар сув манбаларни
ифлослантиради ва шу билан ҳудуднинг бошқа жойларини қўшимча бузади.
Тоғ кон ишлаб чиқаришида ер юзасига дам-бадам ўсимликларни ўсишига
кам яроқли бўлган тупроқлар ѐки ҳатто заҳарли жинслар чиқариб ташланади.
Чиқариб ташланган жинсларга албатта юқори нордон муҳит хос бўлади ва
хам кимѐвий, ҳам физикавий муҳит хоссалари бўйича саноати
ривожланмаган ҳудудлардан жуда юкори фарқланади . Шахталарнинг
йўлдош итерриконлар ҳисобланади , уларнинг ювилиши ва чангланишлари
атроф-муҳит тупроқлари ва сувлари ҳоссаларини ѐмонлаштиради.
Иктисодиётнинг экологияга таъсири маълум, лекин екологиянинг
иктисодиётга таъсири анча мураккаб кечади. Бу купинча
табиатнинг жамиятга акс таъсири билан тушунтирилади. Худудларнинг
табиий ресурслари хужасизларча фойдаланганда кашшоклашади,
деградациялашув кучаяди, бойликларнинг микдор узгаришлари сифат
узгаришларига олиб келади. Бу экологик ва иктисодий узгаришлар
худуднинг иктисодий потенциалини камбагаллаштиради, энг мухими
ижтимоий-иктисодий ахвол огирлашади, ресурслар махсулдорлигининг
кескин пасайиб кетиши сугорма дехкончилик ва яйлов чорвачилигининг
издан чикишига сабаб булади, саноат корхоналарининг сифатли хомашёлар
билан таъминланиши бузилади. Шунингдек ҳудудлардаги захкашлар ҳам
бугунги кунга келиб тупроқ ва ўсимлик дунёсининг бузулишига ҳам
саноатни керакли махсулот билан таъминлай олмаслика сабаб бўлувчи
омиллардан биридир.
Мирза чул, Жиззах чули, Бухоро вохаси, Шеробод чулидаги сугориладиган
ерларда етарли даражада (гектарига 35-40, жойларда 50-60 м) зич зовур
тармоклари вужудга келтирилган, аммо уларнинг асосий кисми лойка билан
тулиб колган, камиш, кумга босиб ётибди, агар уларни мунтазам тозалашга
эришилса ва шур ювиш ишларини сифатли амалга ошириб борилса,
тупрокдаги туздан холи булиш тезлашади. Бу борада ташкилий ишларни
тугри ва режали олиб бориш, ишни пайсалга солмасдан уз вактида
бажаришга эришишни таъминлаш лозим. Табиий- компонентларнинг айрим
гурухлари билан боглик булган эковазият, купинча тупрок усимлик ёки
атмосфера хавоси билан сувнингдеградацияси ёхуд ифлосланиши билан
боглик булади. Масалан, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун
туманларидаги эковазият куплиТожикистон Республикасидаги Турсунзода
шахрида жойлашган алюминий корхонасининг чикиндилари эвазига пайдо
булган. Сурхондарёнинг бу туманларида эковазият фторидли водород гази
таъсирида булиб, натюкада ахолии бош огрики ва бурин касалликларидан
азият чекмокда; Чорва молларининг тишлари тукилиб кетиши, улими содир
булиб, экинзорлар куриди, тупрокда огир металлар ва захарли моддалар
тупланиши кайд етилган. Демак, эко вазият бир неча табиий омилларнинг
зарарланиши, шунингдек, инсон ва чорва молларининг касалланиши билан
боглик. Бундай ековазиятни гурухли вазият, деб караш мумкин. Шунунгдек
бундай вазият Шеробод туманининг эко тизимига ҳам ўз таъсирни кўрсатган
ҳусусан туман ўзининг машҳур анорларидан йиллар давомида керагидан
ортиқ катталикдаги ҳосилни олаётган эди аммо сўнги йилларда бу афсонавий
маззаси тилларда достон анордан , бугунги кунда керакли ҳосил олиб бўлмай
қолди .Шунингдек туман аҳолиси орасида ҳам турли касаликлар вужудга
кела бошлаган, бу касаликларнинг вужудга келишига экотизимдаги барча
омилларнинг бузулиши сабабдир ; ҳаво , тупроқ , сув , ўсимлик дунёси
сабабли ҳам бутун экотизим емирлиш деградасияга учрамоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |