Мавзу: шеробод туманида деградасияга учраган тупроқлар ва уларнинг унумдорлигини ошириш


Туман қишлоқ хўжалигида фойдаланилган ерларнинг деградасияси



Download 145,26 Kb.
bet11/12
Sana11.07.2022
Hajmi145,26 Kb.
#775588
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
санам

3.3. Туман қишлоқ хўжалигида фойдаланилган ерларнинг деградасияси
(бузулиши)ни олдини олиш чора-тадбирлари.
Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг
деградасияси нафақат туман муамоси балки бутун Ресапубликамиз
муамосидир ; Ўзбекистонда янги ерларни ўзлаштириш ва эскидан
суғориладиган ерларни мелиорациялаш ишларини янада таккомиллаштириш
катта сосиал-иқтисодий ва сиёсий ахмятга эга бўлиб , у нафақат қишлоқ
хўжалиги , балки мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг ҳам муҳим
шартларидир . Республика Вазирлар Маҳкамасининг “ 1993 – 1994
йилларда янги ерларни ўзлаштириш ва эскидан суғориладиган ерларни
тамирлашга доир шошилинч чор-тадбирлар тўғрисидаги ” дастур қабул
қилинди.

Республикамизда ерларни мелиорациялаш , тупроқ унумдорлигини ва


Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорллигини ошириш борасида ўтказилган
ишлар, агромилеоратив , агротехник ва бошқа бир қатор чора-тадбирларга
қарамасдан , сўнги йилларда тупроқда иккиламчи шўрланиш жараёнининг
жадаллашиши мелиоратив ва экологик ҳолатнинг ёмонлашиши оқибатида
суғориладиган ерлар махсулдорлигининг кескин пасайиши кузатилмоқда .
Бу ўз навбатида , Вазирлар Маҳкамасининг “ Ўзбекистонда мелиоратив ва
екология вазиятларни тубдан яхшилаш чора- тадбирлари тўғрисида ” каби
қатор махсус қарорларнинг қабул қилинишига сабаб бўлмоқда. 2001 йил
16 февралда Ўзбекистон Биринчи Призиденти И. Каримов Вазирлар
Маҳкамасининг 2001 йилда иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳатларни
чуқурлаштиришнинг устувор йўналишига бағишланган йиғилишидаги
марузасида қишлоқ хўжалигида содир бўлаётган кескин пасайишларнинг
салбий жараёнлари тўғрисида тўхталиб ,ҳозирда республикада шўрланган
ерлар майдони 2млн гектардан (60% га яқин) ортиб кетганлиги , шу боис
суғориладиган ерларнинг деярли 50% и зудлик билан тамирланишини ,
мелиоратив ҳолатни яхшилаш бўйича 2001 – 2005 ва 2020 йил-гача бўлган
Истиқболли дастурни ишлаб чиқиб , Вазирлар Маҳкамасига тақдим
етишини кўрсатиб ўтдилар .
Ҳеч кимга сир эмаски , Ўзбекистон ҳудуди собиқ Иттифоқ учун пахта хом -
ашёси етказиб берувчи ҳудудга айлантирилди, бунинг оқибатида собиқ
Иттифоқдан Ўзбекистон учун осонликча ўнглаб бўлмайдиган “мерос” қолди .
Ерларни оммавий суратда ўзлаштириш, ҳатто шўрланган ва мелиорасияга
яроқсиз йирик-йирик , яхлит майдонларни ишга солиш анна шунга олиб
келди. Сўнги 50 йилдасуғориладиган ер майдонлари 2.46 миллион гектардан
4,28 миллионга етди . Бу ҳол ернинг кучсизланишига , тупроқ
унумдорлигининг камайишига , сув физик хоссаларининг бузулишига ,
оқибатда , тупроқнинг шўрланиш даражасининг тезлашиб кетишига сабаб
бўлди.
Шўрланган тупроқлар ер ости сизот сувлари юза жойлашган ёғингарчилик
миқдори кам бўлган чала чўл ва чўл минтақаларига хос бўлган қуруқ
иқлимли минтақаларда тарқалган бўлиб , 10% ини Ўрта Осиё шу жумладан
Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг деярли 50% и янгидан
ўзлаштирилган ( Мирзачўл, Қарши, Сурхон , Шеробод чўлларини )ерлари
75% га яқин қисми турли даражада шўрланган тупроқлар ташкил қилади.
Шеробод қишлоқ хўжалигида фойдаланладиган тупроқларга турлича чора-
тадбирлар қўлланилиб ҳам ; Тупроқларнинг қайтадан шўрланиши , асосан ,
суғоришга боғлик. Янгидан суғорила бошланган ерлардаги каналлар ,
ариқлар ва эгатлардан оқаётган сувлар сизот сувлар сатҳининг кўтарилишига
сабаб бўлади. Таркибида ҳар хил тузлар бўлган сизот сувларнинг тупроқ
бетига кўтарилиши ва буғланиши туфайли қайтдан шўрланиш жараёни давом
этади. Натижада яна шўрхоклар вужудга келади.
Шўрланган тупроқлардан қишлоқ хўжаликда фойдаланишда экин экишдан
олдин бундай тупроқли ерларда мелиорация тадбирларини тўла амалга
ошириш лозим.
Агрономия талабларига тўла жавоб берадиган қоидалар асосида сувдан
фойдаланиш режаларини пухта ишлаб чиқиш , янги суғориш системасига
ўтиш , суғориш шахобчаларидан гидротехника иншоатлари қуриш , сувни
тежаш , уни ифлос қилмаслик сингариишлар тупроқ шўрланишининг олдини
олишдаги энг муҳим чоралардан ҳисобланади . Сизот шўр сувларнинг
капилляр йўллар орқали узлуксиз равишда пастдан юқорига кўтарилишини
тўхтатиш ва тупроқда йиғилган зарарли тузларни йўқотиш йўли билан
шўрхоклар ва турли даражада шўрланган тупроқлар шўрини кетказиш ва
уларни яхшилаш мумкин.
Тупроқларнинг физикавий ва кимёвий хусусиятларини яхшилаш учун бу
тупроқларга , албатта гипс солиш керак. Унинг хусусияти шундаки,
тупроқнинг сингдирувчи комплексидаги Nа ва Cа ни сиқиб чиқаради ,
шунингдек , тупроқнинг физикавий ҳолати яхшиланади . Бундан ташқари ,
шўртоб ва шўртобли тупроқларга ўгит солиш , шўртобли қатламни ағдариб
чуқур ҳайдаш , суғоришишларини кенг кўламда жорий қилиш , зовурлар
қазиб уларнинг сатҳини пасайтириш каби тадбирлар тупроқнинг физикавий,
кимёвий хусусиятларини яхшилаб , унумдорлигини оширишдаги асосий
тадбирлардан ҳисобланади . aгарагромелиоратив тадбирлар ўз вақтида ва
тўғри қўлланилса , бу тупроқларда экин экиб , улардан муттасил юқори
ҳосил олиш мумкин. Шўрланган тупроқларни ювиш энг асосий мелиоратив
тадбир ҳисобланиб , бунда горизантал ва вертикал зовурларнинг
яхшиишлашини таминлаб , кейин ювиш керак. Мелиорасия қилинадиган
тупроқлар шўрини ва шўрланган сизот сувлар тузини бутунлай кетказиш
учун доимий суғориш оралиғида тупроқ намлигини унинг дала нам сиғимига
нисбатан 70-80 % дан камайтирмаслик керак. Тузларнинг яхши ювилиши ва
унинг олдини олиш учун тупроқни чучук сақлаб туришга фақат суний
ўтказилган дренаж тармоқларининг бетўхтов ишлаб туриши орқали эришиш
мумкин. Кўп йиллик тажрибалардан маълум бўлишича , бу борада очиқ ва
ёпиқ типдаги горизантал зовурлар иқтисодий жиҳатдан арзонга тушади ва
фойдали ҳисобланади. Шўрхок тупроқларни мелиорациясида горизантал
зовурлар қуйидаги вазифаларни бажариши шарт ;


  1. . Шўрланган сизот сувларни критик чуқурлигидан 30-40 cм пастга

туширишни
2.Шўрланган сизот ва зовур сувларини , суғориладиган ер майдонидан
ташқарига оқиб туриши ва шу борада тупроқ ҳамда сизот сувларининг
чучук сувлар билан алмашинубини ,
3.Суғориладиган экин майдонларини табиий оқимсизликдан қутқариб ,
сизот ва зовур сувларнинг умумий оқимини таъминлашни,
4.Тузларнинг қайта реставрасияси орқали тупроқларни шўрланишдан
сақловчи туз ва сув режимини вужудга келтириб , уни сақлашни
таъминлаш керак.
Бундан ташқари дарё сувларининг йилдан йилга ифлосланиши ҳам ўз –
ўзидан тупроқларнинг ифлосланиши учун сабаб бўлади.
Қишлоқ хўжалиги экинларини , энг аввало , ғўзани суғоришда сувни
тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш муҳим аҳанятга эга .
Коллектор зовур сувларини дарёлар ва сув омборларига ташлашни тартибга
солиш ва оқова сувларни чиқариб юборишни батамом тўхтатиш зарур.
Йилдан-йилга кўпроқ пахта толаси олиш учун ( экстенсив усул билан) янги
ерларнинг ўзлаштирилиши оқибатида яйловлар кескин камайди,
мамлакатимизда гўшт, сут муаммоси пайдо бўлди. Пахтадан юқори ҳосил
олиш мақсадида , юқори нормада сувланиш жараёнида сувнинг бир қисми
ерга сингиши , ҳароратнинг кўтарилиши ( июн , июл , август ойларида )
билан ер ости шўр сувларнинг тепага кўтарилиши оқибатида тупроқларнинг
унумдор юза қатлами кескин шўрлана бошлади. Ернинг ниҳоятда
шўрланганлиги ҳудудимиз учун энг йирик экологик муаммога айланди.
ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб ерларнинг оммавий суратда
ўзлаштириш , ҳатто шўрланган ва мелиорасияга яроқсиз йирик-йирик,

яхлит майдонларни қишлоқ хўжалиги муомаласига киритиш ана шу нохуш


оқибатларга сабаб бўлади.
Сўнги 50 йил мобайнида суғориладиган ер майдони 2,46 миллион гектардан
4,28 миллион гектарга етди. Сўнги 10 йил мобайнида 1 миллион гектар
атрофида янги ерлар ўзлаштирилди. Янги ерлардан фойдаланишда илмий
асосланган мавжуд техналогияларга амал қилинмади, пахта ва бошқа қишлоқ
хўжалиги экинлари назорациз суғорилди. Тупроқнинг нами кўпайиб кетади.
Бу эса ўз навбатида тупроқнинг иккиламчи шўрланишига сабаб бўлади.
Туманда минерал ўғитлар , гербицидлар ва пептисидларнинг қўлланиши энг
юқори нормадан ҳам ўнлаб марта ортиб кетди. Буларнинг олдини олиш учун
ҳар бир қишлоқ хўжалик ерларига масул ҳодимлар ўз ишининг устаси ва
виждонан ерга тўғри тарғибот ишларини олиб бориши ҳам энг катта
масалалардан биридир шундай екан , бу масалани фақатгина қайсидир
фермир ёки қишлоқ хўжалиги ҳодимигина емас балки бутун аҳоли ўртасида
экалогик маъданиятни риворлантириш масаланинг бир ечимидир. Бундан
ташқари ўғитларни сақлаш , ташиш , ва ишлатиш қоидаларига амал қилиш
лозим ,акс ҳолда яқин атрофдаги тупроқ , сув ресурслари ифлосланади аҳоли
орасида турли хил аллергик касалликларнинг салмоғи орта боради.
Яқин йиллардан бери тупроқга экалогияга эътибор кучайди , турли йирик
тадбирларда келишувлар олдидан рамзий кўчатлар экилиши ҳам қайсидир
маънода тупроқ ва екалогияни яхшилашга ва тупроқдаги турли
деградасиянинг олдини олиш ёки уни яхшилашга қаратилган сай
ҳаракатлардан биридир .Асосий эътиборимизни яна бир масалага қарацак
бугунги кунда биламизки аҳолини озиқ овқатга бўлган талаби ҳам юқорида
турибди тупроқларга дам берамиз керагича дейдиган бўлсак озиқ-овқатга
бўлган талабни бажариш муаммо бўлиб қолади , шундай экан биз замонавий
техналогиялардан фойдаланишимиз ҳам керак.
Яйловлар деградатсияси. Чорва молларининг ортикча утлокларда кайта
тикланиш жараёнларини олиб бормаслик ( фитомелиоратся ) натижасида
яйловларнинг деградатсияси кузатилади .Узбекистонда кишлок хужалигида
22 миллион гектар яйловдан фойдаланилади , шундан : 17,4 миллион гектар
–чул ; 4 миллион гектар –адир1,0 миллион гектар – тог ; 0,6 миллион гектар
– баланд тог (яйлов) худудларига тугри келади.


Download 145,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish