Йўриқнома: ҳурмали ўқувчи, сизга 1 дан 70 гача бўлган сонлар берилган бланк тақдим этилади. Улар 49 тани ташкил этмоқда. Улардан 21 таси тушиб қолдирилган. Сиз 5 дақиқа мобайнида сонлар қаторидан тушиб қолдирилган рақамларни топиб ёзишингиз лозим бўлади. Хатоларни тузатишга йўл қўйилмайди. Тайёрланинг! Бошланг!
Тест топшириғи учун материал
16
19
42
14
56
27
43
69
26
57
49
68
7
13
31
1
40
21
59
64
70
65
35
45
66
8
34
22
51
6
53
29
17
61
41
46
18
32
12
63
2
50
4
39
23
60
28
55
36
Назорат варақаси
Натижалар шарҳи: 1-40 гача бўлган сонлар қатори учун: 11 тадан кам рақамларнинг тўғри топиш: диққатнинг танловчанлиги ва тақсимланиши қуйи даражада.
11-13 та рақамларнинг тўғри топилганлиги: диққатнинг танловчанлиги ва тақсимланиши ўрта даражада.
14-15 та рақамларнинг тўғри топилганлиги: диққатнинг танловчанлиги ва тақсимланиши юқори даражада.
1-70 гача бўлган сонлар қатори учун: 13 тадан кам рақамларнинг тўғри топиш: диққатнинг танловчанлиги ва тақсимланиши қуйи даражада.
15-17 та рақамларнинг тўғри топилганлиги: диққатнинг танловчанлиги ва тақсимланиши ўрта даражада.
18-21 та рақамларнинг тўғри топилганлиги: диққатнинг танловчанлиги ва тақсимланиши юқори даражада. Э.Шульте жадвали Методика мақсади: Ушбу методика ўқувчиларнинг сенсомотор реакцияси, диққатнинг тақсимланиши ва кўчишини, ишга қобилиятлилик динамикаси ва идрокни ўрганишга мўлжалланган.
Йўриқнома: Сизга бир нечта 1 дан 25 гача бўлган рақамларнинг тартибсиз жойлатирилган жадвали тақдим этилади. Сиз жадвалдаги рақамлар устида ишланг, яъни 1 дан 25 гача бўлган сонларни айтинг ва кўрсатинг. Буни тез ва хатосиз бажаришга ҳаракат қилинг.
Материаллар:
1-машғулот Диққатни амалий психологик текширишда унинг кўлами, барқарорлиги, кўчувчанлиги ва тақсимланиши сингари хусусиятларини ўрганишга қаратилади. Диққатнинг барқарорлик даражасини ўрганиш мақсадида қуйидаги методикалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Булардан биринчиси, Крепеленнинг ишлашга қобилиятлик даражасини ўрганиш методикасидан фойдаланилади.
PERRON-RUZER metodikasi Ушбу тест ўқувчиларнинг ихтиёрий диққатини, унинг барқарорлиги, кўчувчанлиги ва тақсимланишини баҳолашга мўлжалланган. Шунингдек, тест инсоннинг танлаш реакцияси тезлигини ўрганишга мўлжалланган.
Йўриқнома: сизга тақдим этилаётган фигуралар ва улардаги шартли белгиларга эътибор қаратинг. Сўнгра 10 та қатордаги геометрик фигуралар берилади. Сизнинг вазифангиз геометрик фигураларга уларнинг шартли белгиларни тез ва хато қилмасдан қўйиб чиқишга ҳаракат қилинг.
Зарур жиҳозлар: шакллар акс этган бланк, секундомер.
2
5
+
-
2
Крепелен методикаси Методикани қўллаш мумкин бўлган соҳалари: турли касб эгалари, ўқувчи ва талабаларнинг ишчанлик қобилияти, диққатининг барқарорлиги ва кўчувчанлигини ҳамда шахсдаги клиник ўзгаришлар бор ёки йўқлигини аниқлашда.
Методика ҳақида изоҳ: ушбу методика Э.Крепелин томонидан 1895 йилда тақдим этилган бўлиб, унда иккита сонлар қатори берилади. Иккала қатордаги сонлар бир бирига қўшилиши лозим. Методика иродавий қувват, машқлантирилганлик ва толиққанликни аниқлашга мўлжалланган. Ҳозирги кунда методикадан диққат хусусиятларини (кўчувчанлик ва барқарорлик), ақлий иш қобилияти ва психик суръатни ўрганишда фойдаланилади.
Методикани ўтказиш мақсади: диққатнинг хусусиятлари, ақлий иш қобилияти ва толиққанликни аниқлаш.
Зарур материаллар: методика бланки, соат ёки секундомер ва қалам.
Методикадан фойдаланиш тартиби: Текширилувчига Крепелин жадвали бланки билан бирга қуйидаги йўриқнома тақдим этилади: «бир хил устма-уст тартибда келтирилган сонларни бир бирига қўшинг ва натижани уларнинг остги қисмига ёзиб қўйинг. Ишни тез ва хатосиз бажаришга ҳаракат қилинг». Текширилувчи экспериментатор «Тўхтанг! Ва навбатдаги қаторга ўтинг» буйруғини бермагунгача, сонларни қўшишни амалга ошираверади. Экспериментатор ҳар 20 сония оралиғида ушбу сигнал билан огоҳлантиради. Крепелин жадвали