Мавзу. Рус давлати тангалари.
Режа.
1. Россияда тангалар зарб этилишини йўлга қўйилиши.
2. Илмий Нумизматикани тараққиёти.
3. Петр I тангалар зарб этишдаги ислоҳотлари ва унинг аҳамияти.
Таянч сўзлар: . Шарқий славянлар, Гривна, Византия тангалари, Антлосакапенлари, Червонец, Олтин танга, Димитрий тангаси, Мис тангалар, Коопейка, “Полтина”, “Полполтушка” тангалари
VIII аср ҳозирларида қадимги рус давлати худудига катта миқдорда шарқ тангалари кириб кела бошлади. Бу тангалар “дирҳам” деб аталиб, Ўрта Осиё, Кавказ орти, Эрон, Кичик Осиё, Месопотамия каби Араб халифалигининг катта территориясида Африка ва Испаниянинг турли жойларида зарб қилинар эди. Илгари VI- VII асрларда Русга шарқ тангаларидан Сосонийларнинг драхмалари ҳам етиб келган эди.
Дирҳамлар йирик думалоқ шаклда зарб қилинар ёзувлар бўлар эди. Бу ёзувлар халифа ёки шохнинг номи, зарб қилинган шаҳар, йил кабилар эди. Араб дирҳамлари қадимги рус тилида «куна» ва «ногата» деб аталган.
Мўғуллар аввал дарахт пўстлоғи ва терига хон муҳри босилган тангалардан фойдаланганлар, кейинчалик кумуш (танга), мис (пула) тангалардан фойдаланганлар, шундан мис тангаларини «деньги» (денги), мис тангаларини «пулў» (пуло ёки пул) деб атаганлар.
Рус давлатига Европа тангалари XI аср давомида кириб кела бошлаган. Бу тангаларнинг асосий қисмини Герман пфенниглари, англосаксларнинг пеннлари ташкил қилар эди.
Византия тангалари ҳам Қадимги Русда катта роль ўйнайди. Византиянинг олтин тангалари халқаро савдо ишларида кўпроқ фойдаланилса, мис тангаларидан ички савдодаги пул муомаласида кенг фойдаланилар эди.
Х асрда дирҳамлар рус ерларида энг кўп тарқалди. Айнан Х асрда ва кейинчалик XI асрда ҳам биринчи рус кумуш тангалари «сребреник» (Владимир I)ни зарб қилиш давом этди. Араб дирҳамлари қадимги рус тилида «куна» ва «ногата» деб аталган.
Биринчи кумуш тангалар қачон зарб қилганлиги ҳақидаги маълумот ҳалигача тўлиқ эмас. Айрим тадқиқотчилар 1360 ёки 1370 йиллар санасини айтсалар, бошқалари уни Д.Донскойнинг Куликово жангидаги ғалабаси билан боғлайдилар. (1380). Ғарбий Европа динарийлари ва араб дирҳамлари янги рус тангаси учун хом ашё вазифасини бажарган. «Денга» деб аталган танга зарб қилинган (Москвада 200 деньги 1,02 грдан ҳар бири).
1447 йилда Новгородда бўлиб ўтган халқ қўзғолонидан кейин танганинг «бузилиши тўхтатилди», Москва князлигида эса вазият бошқача эди. Иван IV даврида денганинг оғирлиги 0,36 г бўлган. Бир гривна Новгородда 14 денгага, Москвада эса 20 денгага тенг бўлган.
1968 йилда ўнлик пул ҳисобининг 500 йиллиги нишонланган. (Белодерск удел князи Михаил Андреевич Кирилов Белодерск монастирга 1468 й 5 февралда ёзган ёрлиғига асосан). Новгород билан ўзаро хисоб – китобларни яхшилаш мақсадида Иван III Москва денгасини 0,4 г сал енгилроқ қилиб зарб қила бошлади ва Москвада зарб қилина бошланди. Икки хил номиналда тангалар пайдо бўлди. Москвада ва Новгородда 10 гривнадан иборат рублда 200 та Москва денгаси ёки 100 та Новгород денгаси бор эди. Илк бор рублда 100 денгали ҳисоб вужудга келди ва 100 денгали рубль пайдо бўлди.
Танга «бузилиши» билан боғлиқ курашни якунлаб, рус хукумати 1534 йилда пул-танга ислоҳатини ўтказди. Бунга кўра «Новгородка» ва «Московка»ларни бир – биридан фарқлаш учун Новгород денгасида қўлида найза кўтарган отлиқ тасвирланадиган бўлди. Шундан найза – копье – копейка термини келиб чиқди. Москва денгасида эса қўлида қилич кўтарган отлиқ тасвирланадиган бўлди.Денга ярим копейка бўлди. Натижада 100 денгалик рубль юз копейкалик ҳисоб рублига айланиб, бутунжаҳон ўнлик пул тизимининг отасига айланди. Бугунги кунда рубль ва копейка Россия Федерациясининг пул бирликлари бўлиб ҳисобланади.
Х аср охири ХI аср бошларида Қадимги Русда ўзининг хусусий тангасини чиқариш учун биринчи марта уриниши бўлди. Ёзма манбаларда рус тангаларини зарб қилишининг бошланиши ҳақида маълумот сақланмаган. Лекин шу нарса аниқки. Русда танга зарб қилишш тасодифий эмас, балки бу бутун Рус тарихининг ривожланиши давомида территориясида шарқ тангаларининг муомалада бўлганлиги натижасида юзага келди.
Танга зарб қилиши Владимир Сятославич Князлик қилган даврда (980-1015), аниқроғи, 988 йилда христианлик расман қабул қилингандан кейин бошлайди. Бу Исо пайғамбарнинг олтин тангаларда ва кумуш тангаларнинг базиларида тасирланганлиги далолат беради.
Танга зарб қилиниши Владимир ўғиллари Святополк (1015-1019) ва Ярослов Мудрий (1019-1054) даврида давом эттирилди. Олтин тангаларни фақат Владимир зарб қилдирган эди. Унинг 4 та турдаги тангалари маълум. Бу тангаларнинг олд томонида князь, орқа томонида Исонинг таъсири бор эди.
Пул муомиласи даврида XII-XIII-XIV асрлар пулсиз давр ҳисобланади. Муғул татарларни хужуми натижасида Россияда иқтисодиёт забт инқирозга учраган. XIV асрнинг сўнгги чорагида 350 йиллик танафусдан сўнг, русда яна тангалар зарб қилинган.
Янгича иқтисодий ва сиёсий шароитд ривожланиш йўлига чиқиб, бир вақтнинг ўзида бир қанча шаҳар марказларида зарб қилина бошланди. Дастлаб рус кинязликлари орасида Москва князлиги княз Дмитрий Донский даврида зарб қилинди. “Дмитрий” номи билан аталди. Олд томонида, қўлида қилич ушлаб турган киши ёки хўроз акс эттирилди, айланисига “Буюк княз Дмитрий муҳри” деб ёзилди. Орқа томонига, Тўхтамиш номи ёзилди. Бу Олтин Ўрдага вассаллигини билдирар эди.
Мана шундай тангалар рус давлатини феодал тарқоқлиги даврида XIV асрларда барча шаҳар марказларида зарб қилинган.
Албатта, рус давлатида макзалашган давлатнинг ташкил топиш жараёни, тангашунослик соҳасида ҳам таъсир кўрсатган. Бу эса Москва князлиги атрофида Ягона рус давлати қарор топганлиги ўз ифодасини топган. Буюк княз иван Ш даврида ўзига хос тангалар зарб этилган.
1534-35 йилларда Елена Гринская томонидан пул ислоҳати ўтказилди.
Янги дунё конлари кумушларидан Россия тангаларини зарб қилиш учун фойдаланилган. 1566 йил Нидерландияда революция бошланган. 1609 йил Испания Голландиянинг мустақиллигини тан олди.Россия билан савдо муносабатлари Голландия учун катта аҳамиятга эга эди. 1624 йилда рус-голланд савдо битимлари 2 млн. талер миқдорида баҳоланган. Голландлар томонидан Россияга киритилган товарлар орасида Мексика ва Жанубий Америка кумушдан зарб қилинган талерлар «левки» лар ҳам бор эди. Шер – «лев»-Голландия гербида тасвирланган талерлар Россияда «левкилар» деб аталган. Россияда асосий танга сифатида кумуш копейка муомалада эди. 1643 йилгача унинг оғирлиги 0,68 эди, кейинчалик 0,46г га камайди. Майда тангалар билан йирик савдо қилиш қийинчилик туғдирар эди. Шу сабабли 1654 йилда подшо Алексей Михайлович муомалага бир рубл қийматга эга бўлган кумуш тангани чиқаришга қарор қилди. У талерга тенг эди. Бир вақтнинг ўзида мис полтинник, мис копейкалар зарб қилина бошланди. Қолоқ қўл техникасидан фойдаланиш қийинилиги сабабли, рубллик тангалар зарб қилиниши тўхтатилди, уларнинг ўрнига муомалага «ефимки с признаком» тангалари киритилди. Булар кумуш талерлар бўлиб, уларда тамға босилган эди. Отда отлиқ подшо тасвирланган ва 1655 йилда улар 64 копейкага тенглаштирилди. Реформа 1662 йилги «мис ғалаёни» билан тугатилди.
XVII асрнинг охирида Россия дунёнинг йирик мамлакатларидан бирига айланди. Днепрдан то Охота денгизигача бўлган худудни эгаллайди. Мамлакат бюджети ҳам ўсди. 1700 йилда ҳам Россиянинг асосий тангаси копейка бўлиб қолаверди. Унинг оғирлиги 0,28 гача тушиб кетди. 1700-1704 йиллар мобайнида муомалага мис денга, полушка ва полуполушка кейинчалик кумуш полтинник, полуполтинник, гривна, ўн денга (беш копейка) ва алтинлар(олти сузидан олинган) чиқарилган. Янги тангалар зарб қилиш учун катта миқдорда кумуш, мис ва олтин хом-ашёси зарур эди. 1700 йилда кон прикази ташкил этилди. 1719 йилда у Бергколлегияга айлантирилди. Кон қидирув ишлари ҳар томонлама рағбатлантирилди, аммо натижалар XVIIIнинг 30-40 йилларида кўрина бошлайди. Унгача Петр I бир қатор тадбирлар ўтказди. Талерлар Россияга бож тўловлари эвазига кириб келарди. Улар асосан немис ерларидан Любек, Гамбурер Голландиядан, Швециядан, Польшадан, Австриядан кириб келарди.
Янги тангаларни ўлчов бирлиги ва қиймати ўзгарди.
Do'stlaringiz bilan baham: |