Мавзу: Реконструкция – шаҳарларни ривожлантириш шакли


Турар-жой биноларини реконструкциялашда уларнинг меъморий-режавий лойиҳасига қўйиладиган асосий талаблар



Download 0,69 Mb.
bet4/5
Sana18.07.2022
Hajmi0,69 Mb.
#819688
1   2   3   4   5
Bog'liq
13 маъруза

Турар-жой биноларини реконструкциялашда уларнинг меъморий-режавий лойиҳасига қўйиладиган асосий талаблар
Турли шаҳарларнинг турар жой районларида аҳолининг яшаш шароитларини замон талабларига жавоб берадиган даражага етказишга бизнинг мамлакатимизда жуда катта аҳамият берилмоқда. Селитеб ҳудудларни реконструкциялашнинг асосий мақсади қуйидагилар: турар – жойлар учун ажратилган ҳудудлардан уларни оқилона ташкил этган ҳолда интенсив (унумли) фойдаланиш; жисмоний ва маънавий эскирган бинолар жойлашган районларни қайта қуриш ва соғломлаштириш; хизмат кўрсатиш тизимини тартибга келтириш; қулай пиёдалар йўлларини барпо этиш.
Турар-жой районларини реконструкция қилиш усуллари турлича бўлиб, шаҳарнинг ҳарактерига (катталиги, ривожланиш шароити, вазифаси, тури ва маъмурий аҳамияти), мавжуд турар-жой фондининг сифати, унинг жисмоний, маданий ва эстетик аҳамиятига боғлиқ. Реконструкциялаш ҳарактери шунингдек турар-жой районининг шаҳарнинг асосий режавий таркиби элементларига, айниқса шаҳар марказига нисбатан жойлашиш ўрнига боғлиқдир. Яна бир муҳим жиҳат бўлиб табиий шароитлар ҳисобланади-жой рельефи, катта кўкаламзор, дарахтзорларнинг мавжудлиги, сув ҳавзаларининг борлиги ва шу кабилар. Албатта турли эски шаҳарларнинг турар-жой районлари бир хил мезон бўйича баҳоланиши мумкин эмас ва уларнинг ҳар бири ўз қиёфасига эга бўлади. Реконструкциялашда бир бутун шаҳаргагина эмас, балки унинг ҳар бир турар-жой районига индивидуал ёндошиш талаб этилади.
Капитал қурилган уйлардан иборат шаҳарнинг турар-жой районларини реконструкциялашда асосан режали таъмирлашлар бажарилади, зарур ҳолларда квартираларда қайта режалаштириш амалга оширилади. Бунда селитеб ҳудуднинг таркиби тартибга келтирилади, кичик кварталлар микрорайон кўринишидаги янги таркибий тузилмаларга айлантирилади ва шу орқали ҳудуддан функционал фойдаланиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш яхшиланади.
Кам қаватли, капитал бўлмаган, қисман нураган уйлардан иборат ҳудудларни реконструкция қилишда мавжуд турар-жой фондидан максимал фойдаланиш мақсадида ҳар бир уйнинг, шу жумладан ёғочдан тикланган биноларнинг ҳам техник ҳолатини муфассал текшириб, таҳлил қилиш зарур бўлади. Ушбу уйларни реконструкция қилиш натижасида уларда замонавий қулайликлар яратилади. Бунда иложи борича мавжуд кўча тармоғини сақлаб қолишга ҳаракат қилинади. Агар алоҳида кварталлар тўлиғича яроқсиз, нураган уйларни ташкил топган бўлса, улар бузиб ташланиб, худди янги қурилишдаги каби ишлар амалга оширилади.
Шаҳарларнинг марказий районларини реконструкция қилиш махсус ёндошувни талаб қилади. Бу районларда турар-жой бинолари ҳудудлари жамоат ва савдо-сотиқ бинолари билан аралаш жойлашган бўлади, кўплаб турар-жой биноларининг хатто кичикроқ бўлса ҳам ховлиси мавжуд эмас. Ушбу районларда ҳудудни тозалаш зарур бўлади, натижада турар-жой ҳудудлари меъёрда белгиланган кўкаламзор майдонларга, болалар дам олиши учун майдончаларга, катталар дам олиш жойларига эга бўлади.
Шундай қилиб, шаҳарнинг конкрет шароитлари умумий ҳолда ва унинг ҳар бир районининг алоҳида олганда, реконструкция характери ва усулларини белгилайди. Бироқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам турар–жой районларининг муфассал реконструкция лойиҳасини ишлаб чиқиш учун берилган бошланғич ҳужжатлар бўлиб шаҳарни реконструкция қилиш ва ривожлантиришнинг бош режаси ва комплекс лойиҳаолди тадқиқотларининг натижалари ҳисобланади.
Реконструкция қилинувчи районнинг ҳар бир турар-жой кварталининг муфассал текшируви натижаларига асосан турар-жой фондининг махсус режа-картограммалари ва унинг санитар-гигиеник ҳолатининг картограммалари тузилади. Уларда реконструкцияга оид барча маълумотлар, кўрсатмалар ва бажариладиган ишлар ҳақидаги асосий маълумотлар келтирилади.


22.1-расм. Эски шаҳар кварталини теконструкция қилишга мисол:
а-мавжуд ҳолат; б-лойиҳа таклифи; 1-сақлаб қолинувчи бинолар; 2-бузиб ташлаанувчи бинолар; 3-лойиҳаланаётган бинолар


Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish